#Табриклаймиз
Касбига фидойи “адолатчи” олимлар сафи кенгаймоқда
Дилафруз Ёвқочдиевани Қарши давлат университети илм аҳли фидоий инсон сифатида ҳурмат қилади. Чунки у аллоҳ берган қобилиятдан ташқари катта иштиёқ ҳамда ички интизом ва илмга ташна инсон.
Дилафруз Ёвқочдиева 1981 йил 6 июнда Қарши туманининг Дашт МФЙда туғилиб ўсди. Ўрта мактабни тугатгач, Қарши давлат университети педагогика психология факультетида таҳсил олди.
Илк меҳнат фаолиятини Қарши туман иқтисодиёт коллежида ўқитувчиликдан бошлади. Аммо илмга ташналик ёш Дилафрузни яна Ўзбекистон миллий университети томон етаклади. Олийгоҳни тамомлагандан сўнг вилоят ўқитувчилар малакасини ошириш олийгоҳида тадқиқотчи сифатида иш бошлади.
2022 йилдан эътиборан эса давлат бошқаруви академиясининг Қарши ҳудудий филиалида “Бошқарув маҳорати” кафедраси ўқитувчиси сифатида иш олиб бормоқда. У ўқитувчи бўлиб ишлаб ўзининг меҳнатсеварлиги, камтаринлиги ва ташаббускорлиги билан жамоада тилга тушди. Ўтган йиллар давомида ўнлаб давлат бошқаруви идораларида хизмат қилаётган раҳбар кадрларга сабоқ берди. Дарвоқе, Дилафруз жамоада ўз фанининг устаси, билимдони сифатида эътироф этилган.
У бугунги кунда нафақат педагогика соҳасида балки “Адолат” СДПнинг партиявий-ташкиллий ишларида ҳам алоҳида жонбозлик кўрсатиб келяпти. Бир неча йиллар партиянинг вилоят “Ёш адолатчи”лар қанотига етакчилик қилди. Мана беш йилдирки, “Аёллар Кенгаши” фаоли сифатида хотин-қизлар ҳаётидаги мавжуд муаммоларни тизимли равишда ҳал этиш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида алоҳида намуна бўлиб фаолият юритмоқда. . Хусусан, ҳар бир аёлнинг эҳтиёж ва қизиқишларини ўрганиб, тизимли таҳлил қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Жорий йилда ҳам тикувчилик, тадбиркорлик, касаначилик билан шуғулланиш истагида бўлган хотин-қизларга қўшимча имтиёзлар бериш, саломатлигини муҳофазалаш, тадбиркорликни ривожлантириш, шароитини яхшилаш мақсадида 203 нафар уйда ўтирган хотин-қизлар бандлиги таъминланишига ўз ҳиссасини қўшди.
-Давлатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кенг қамровли ишлар амалга ошириляпти,- дейди Дилафруз Ёвқочдиева,- Аёлларни ижтимоий муҳофазалаш ва бандлигини таъминлаш орқали турмуш фаровонлигини ошириш йўлидаги ҳаётбахш ислоҳотлар юрт аёллари орзуларини рўёбга чиқариш, оилалар тинч-тотувлигини таъминлашда ўз самарасини бермоқда.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси Қарши ҳудудий филиали бўйлаб хушхабар қанот қоқди. Филиал ўқитувчиси Дилафруз Ёвқочдиева Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилди.
“Адолат” СДП вилоят Кенгаши сафига яна битта олим қўшилди. Илм-фан йўлида тинимсиз изланишлар олиб бораётган самимий инсон, дилкаш суҳбатдош, моҳир сиёсатчи Дилафруз Эгамқуловнага куч-қувват ва янгидан- янги зафарлар тилаймиз.
Руиддин Раупов,
Комил Сахатов,
“Адолат” СДП
Қашқадарё вилоят Кенгаши
фаоллари.
🎙 ➡️Каналга уланиш 👉 "Адолат" СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши