НАВОИЙ АСАРЛАРИДА АДОЛАТ ТАРАННУМИ
Шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд куни олдидан андижонлик "адолатчилар" томонидан "Навоийга эҳтиром" акцияси ташкил этилди. Тадбир доирасида жамоатчилик орасида адабий кечалар ўтказиляпти.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинкўл туман Кенгаши томонидан тумандаги 37-мактабда ташкил этилган адабий тадбир “Алишер Навоий асарларида адолат тараннуми” дея номланди. Унда сўз олганлар Навоий бобомиз ижодида ҳуқуқ, адолат ва инсонийлик кенг ўрин эгаллаганлигини таъкидладилар. Адолат бор жойда ривожланиш бўлиши, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жамиятда катта ўрин эгаллашини Навоий Ҳазратлари ёрқин ифодалаб берганлиги кўрсатиб ўтилди.
- Биз Алишер Навоий ижодини қанчалик ўргансак арзийди. Шоир ўз асарларида адолат ғоясини ҳамма вақит илгари сурган, - дейди партия фаоли Зиёдулла Абдуллаев. – Бугун ҳам биз жамиятда адолат ғоясини илгари суришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эканмиз бунга амал қилишимиз лозим. Бугунги тадбир ҳам шу мақсадга қаратилди.
Тадбир якунида “Ёш адолатчилар” томонидан Навоий ғазаллари ўқиб эшиттирилди.
"Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати.