Adolat SDP | Andijon viloyati


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Политика


Adolat SDP | Andijon viloyati

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Политика
Статистика
Фильтр публикаций




"Адолат" СДП 30 ёшда


ТАНЛАГАН ЙЎЛИМИЗ ИСТИҚБОЛЛИ

Ўзбекистон "Адолат" СДП Пахтаобод туман Кенгашининг фаолият йўлига назар ташласак пахтаободлик партиядошларимизнинг фаоллиги ва олдимизга қўйилган вазифаларни бажаришда ташаббускорликни кўриш мумкин.

Бунда туман кенгашига етакчилик қилган фаолларнинг алоҳида ҳиссаси бор.
Жумладан, 2002-2015 йилларда  туман кенгашига раҳбарлик қилган Замирахон Кимсанова бугун ҳам сафимизда. Партиямиз ташкил  топганининг 30 йиллиги муносабати билан фахрий партиядошимизнинг  пахтаободлик сафдошларимиз билан учрашувида юқоридагилар эътироф этилди. Тадбирда сўз олган З.Кимсанова  шундай деди:
—    Бугун  мен бир нарсадан хурсандман.  Яқин йилларда ҳам айрим фуқаролар сиёсий партияларга кўп ҳам эътибор бермасди. Баъзилар ишонч кўзи билан қарамагани ҳам бор гап. Бугун эта бутунлай бошқача. Жамиятимизда амалга оширилаётган ишларда сиёсий партиялар фаол. Фуқароларнинг сиёсий маданияти ҳам ўсган. Партиямизнинг Сайловолди дастурида белгиланган вазифалар танлаган йўлимиз ривожланиш йўли эканлигини кўрсатади. Бу сафда бориш биз учун шараф.
Мен “Адолат” СДПдан йиллар давомида катта куч, мотивация олдим. Партия ғояларидан руҳланиб иш фаолиятим давомида адолат учун курашишни, саховатни ва инсонийликни ўргандим.
Фахрий партиядошимизга ҳавас қилган 10 нафар ёшлар шу куни сафимизга қўшилди.

"Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати


БОБУРДЕК СЕВИНГ ВАТАННИ

Ўзбекистон бадиий академияси Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ва Ўзбекистон "Адолат" СДП Избоскан туман кенгаши ҳамкорлигида шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд куни олдидан адабий тадбир ташкил этилди.

Ватанпарварлик мавзусидаги мазкур тадбир "Ватанни севинг Бобурдек" дея номланди.
Тадбир аввалида сўз олган ижодкорлар Бобур ҳаёти ва ижоди, унинг асарларида Ватан мавзуси кенг ўрин эгаллагани тўғрисида гапирдир. Андижон фарзанди бутун умри давомида она Ватанни севиб яшагани таъкидланди.
Саҳнада Бобур сиймоси гавдаланди. "Ёш адолатчилар" Бобур асарлари ижроси орқали йиғилганларни ватанпарварликка чақирдилар. Бобур ғазалларининг ижроси ёшларда шоир ижодига қизиқиш уйғотди.
Дилфуза Аҳмедова, Ўзбекистон "Адолат" СДП Избоскан туман кенгаши раиси:
— Ушбу мактаб-интернатидаги БПТ аъзолари доим фаол. Партиявий тадбирларни биргаликда ўтказамиз. Асосийси тадбир қатнашчиларида она Ватанга муҳаббат янада ортди.

"Адолат"СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати


"БИНОКОР"ЛИКЛАР ХАЛҚ ВАКИЛИДАН ХУРСАНД

Давлатимиз раҳбарининг топшириғига асосан бугун аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш ва камбағалликдан чиқариш долзарб вазифалардан бирига айланди.

Бу ҳаракатда партия фаоллари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари ҳам фаол иштирок этаётгани эътиборли.
Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Мадаминжон Мадазимов шу мақсадда Андижон шаҳридаги "Бинокор" МФЙда бўлди. Ўрганиш жараёнида аҳолининг иш билан бандлигига эътибор қаратилди. 2024 йилда МФЙда 128 та фуқаронинг ишсизлиги кузатилган. Орадан ўтган вақт давомида уларнинг сони 70 тага камайди. Шундан 20 нафари имконияти чекланган фуқаролар. 4 нафари якка ёлғиз.
- Имкон қадар ҳар бир оилага кириб боряпмиз. Фуқаролар ўзларига муносиб иш билан таъминланмоқда. Мақсад уларни камбағалликдан чиқариш.
Депутат ўз ўрнида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларга моддий ёрдам кўрсатяпти.

"Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати.




НАВОИЙ АСАРЛАРИДА АДОЛАТ ТАРАННУМИ

Шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллуд куни олдидан андижонлик "адолатчилар" томонидан "Навоийга эҳтиром" акцияси ташкил этилди. Тадбир доирасида жамоатчилик орасида адабий кечалар ўтказиляпти.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Олтинкўл туман Кенгаши томонидан тумандаги 37-мактабда ташкил этилган адабий тадбир “Алишер Навоий асарларида адолат тараннуми” дея номланди. Унда сўз олганлар Навоий бобомиз ижодида ҳуқуқ, адолат ва инсонийлик кенг ўрин эгаллаганлигини таъкидладилар. Адолат бор жойда ривожланиш бўлиши, инсонларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жамиятда катта ўрин эгаллашини Навоий Ҳазратлари ёрқин ифодалаб берганлиги кўрсатиб ўтилди.
-        Биз Алишер Навоий ижодини қанчалик ўргансак арзийди. Шоир ўз асарларида адолат ғоясини ҳамма вақит илгари сурган, - дейди партия фаоли Зиёдулла Абдуллаев. – Бугун ҳам биз жамиятда адолат ғоясини илгари суришни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйган эканмиз бунга амал қилишимиз лозим. Бугунги тадбир ҳам шу мақсадга қаратилди.
Тадбир якунида “Ёш адолатчилар” томонидан Навоий ғазаллари ўқиб эшиттирилди.

"Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати.


УЙ БЕКАЛАРИ САФИМИЗГА ҚЎШИЛДИ


Ўзбекистан "Адолат" СДПнинг "Бир "адолатчи" юз аёлга ҳимоячи" лойиҳаси хотин-қизларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва ҳимоя қилишга қаратилган.


Лойиҳа доирасида партиядошларимиз жамоатчилик орасига  кириб бориб тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. Асака тумани Намуна маҳалласида ташкил этилган тарғибот тадбирининг асосий иштирокчилари уй беклари бўлди. Сафдошларимиз хонадонларга  кириб бориб вақтинча ишсиз, уйда ўтирган аёллар билан суҳбатлашдилар. Уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.
—    Уй беклари эътиборимиздан қувондилар.  Ишга жойлаш борасидаги таклифимизга  қўшилдилар. Маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан бу масала назоратга олинди, -дейди Ўзбекистон "Адолат" СДП Асака туман Кенгаши раиси Меҳринисо Каримова. - Шу куни 5 нафар уй бекаси сафимизга қўшилди. Бу билан мазкур МФЙда партиямизнинг кучи ортди.

"Адолат" СДП Андижон вилоят кенгаши Матбуот хизмати.




ДЕПУТАТЛАР ҚОНУНЛАР ТАРҒИБОТЧИСИ

Ўзбекистон “Адолат” СДПдан сайланган халқ депутатлари Избоскан туман Кенгаши депутати, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сенатида доимий асосда ишловчи, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбидин Бурхонов иштирокида Андижонда маҳаллий кенгаш депутатлари, аҳоли вакиллари билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда.

Халқ депутатлари Андижон вилоят кенгаши депутатлари, вилоят ташкилотлари, сиёсий партиялар вакиллари иштирокида Андижон вилояти ҳокимлигида дастлабки учрашув бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Сенати томонидан мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётининг турли жабҳаларига оид кўплаб қонунлар қабул қилинаётганлиги, мазкур ҳужжатлар ўз йўналишидаги ишларни тартибга солиш билан бирга, халқимиз турмуш фаровонлигини юксалтиришга, юртимиз тараққиётини ривожлантиришга хизмат қилаётганлиги таъкидланди.
- Қонунчилигимизга киритилаётган ўзгартиришларни биринчи навбатда биз халқ вакиллари чуқур ўрганишимиз керак, - дейди халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгаши депутати Насибахон Тойчиева. – Бугун бу борада билимларимизни оширдик, Қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришлар билан яқиндан танишдик. Эндиги вазифа жамоатчилик орасида тарғибот ишларини олиб бориш.

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.


ЗЎРАВОНЛИККА ЙЎЛ БЕРМАЙМИЗ

Хотин қизлар ва болаларни зўравонлик туфли тазйиқлардан сақлаш бугун “Адолат” СДП эътиборида.

Жамоатчилик орасида ҳуқуқшунос ва экспертлар билан ҳамкорликда ташкил этилаётган тарғибот тадбирлари фуқароларни ҳушёрликка чақиряпти.
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман Кенгаши ташаббуси тумандаги Ойим оилавий поликлиникасида ўтказилган тадбир шу мавзуга бағишланди. Тиббиёт ходимлари аҳоли орасида доимий мулоқотда бўлади шу сабаб мазкур поликлиникада ишловчи “адолатчи”ларга зўравонлик ва унга қарши курашиш, бу тўғридаги қонунчилик юзасидан атрофлича тушунча берилди. Зўравонликни олидини олишни биринчи навбатда оилада бошлаш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

Барнохон Бозорова,
Ўзбекистон “Адолат” СДП Жалақудуқ туман Кенгаши раиси;

— Сафимизда тиббиёт ходимлари кўпчиликни ташкил этади. Жамоатчилик билан ишлашда бу ижобий самара беряпти.
Оилавий поликлиникада бошланган тарғибот тадбирлари маҳаллаларда давом этмоқда.

“Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.




ЎЗ САЛОМАТЛИГИНГИЗГА ҚАНЧАЛИК ЭЪТИБОРЛИСИЗ?

Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва тиббий маданиятни юксалтириш Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг бош мақсадларидан бири.

Партиянинг “Соғлом турмуш тарзи йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар шу мақсадга қаратилган.
Партиянинг Андижон вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган “Тиббий маданият ва инсон саломатлиги” давра суҳбатида шу тўғрида сўз юритилди. Партия фаоллари ва шифокорлар йиғилганларга Республикамизда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли саломатлигига бўлган эътибор ва жамоатчиликнинг тиббий маданиятини юксалтириш тўғрисида тушунча бердилар. Ҳар бир инсон аввало ўз саломатлигига эътиборли бўлиши зарурлиги таъкидланди.

Шаҳноза Юсупова,
партия фаоли – шифокор;

Касалликни олдини олиш ўз қўлимизда, саломатлигимизга эътиборли бўлсак муаммога ўрин қолмайди. Бугун тадбир қатнашчиларига ўз саломатлигингизга қанчалик эътиборлисиз, - дея савол берганимизда айримлар далил жавоб бера олмади. Мақсадимиз ҳар бир фуқарони соғлом турмуш кечиришга чақириш.
Давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

  “Адолат” СДП Андижон вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.



Показано 13 последних публикаций.