ОГОҲ БЎЛИНГ, ФИРИБГАР!
Кеча «мошенниклар» гуруҳининг ҳужумига учрадим.
Мошинамда водий сари кетаётганимда қўнғироқ бўлиб қолди. Русча гапиряпти, эркак. Ўзини Давр-банк ходими сифатида таништирди. Айтишича, менинг номимдан 50 млн. сўм микрозайм кредити учун онлайн ариза юборилган ва у банк раҳбарияти томонидан маъқулланган. Лекин аризани айнан мен берганимга ишонч ҳосил қилиш учун текшириб кўрмоқчи бўлиб менга қўнғироқ қиляпти экан. Мен унинг сўзларини текшириб кўриш учун исм-шарифимни сўрадим. Ходим тўғри айтди.
Мен кредит олиш учун ҳеч қандай ариза юбормаганимни, аризамни бекор қилишларини айтдим. Шунда у мени Марказий банкнинг хавфсизлик хизмати ходими билан улашини, у ҳам мен ариза юбормаганимга ишонч ҳосил қилгандан кейингина аризани бекор қилишини айтди. Унгача менинг номимга бошқа кредитлар расмийлаштирилмаганми, тўловларни ўз вақтида тўлаб бораманми, қаерда ишлайман, қанча даромад топаман сингари саволларни берди. Аризани бекор қилиш учун аниқлаштирувчи саволлар экан булар. Мен умумий ҳолда жавоб бердим.
Кейин менга ўзини Марказий банкнинг хавфсизлик ходими деб таништирган йигит телефон қилди. Уям ўрисча гапиряпти. Мен нега ҳамма ўрисча гапиряпти, десам сизнинг номимгиздан ўрисча ариза юборилган, кредит делоси ҳам ўрисча юритилганлиги учун деб жавоб берди.
Кейин хавфсизлик хизмати ходими компютерда текшириб кўриб менинг номимдан жами 200 млн сўмлик микрокредит олиш учун яна 4 та банкка ариза юборилганини айтди. Мен уларнинг ҳаммасини бекор қилишларини айтдим.
Ходим энг аввало мен унга ишонишим учун менинг телеграмимга Марказий банк номидан унинг хизмат гувоҳномаси ва Давр банкдаги кредит олиш учун аризани бекор қилиш йўриқномаси ва яна алламбалоларни юборишини айтди ва юборди. Ҳаммаси pdf форматда. Очиб қарадим, биттасида соқол қўйган ўриссифат йигитнинг сурати туширилган ва Марказий банк ходими деб ёзилган бейджикнинг сурати.
Очиб қарадизми, ишонч ҳосил қилдингизми, аризани бекор қилиш процессини бошласак бўладими, деб сўради. Мен бекор қилаверинглар, аризани мен ёзмаганимни билдингиз, мен рулда кетяпман, ортиқча гаплашишга имконим йўқ дедим. Ходим аризани бекор қилиш мураккаб эканини, менинг иштирокимсиз уни бекор қилиб бўлмаслигини айтди. Мен менинг иштирокимсиз кредит беряпсиз, нега энди худди шундай бекор қила олмайсиз, деб сўрасам, мен хавфсизлик хизмати ходимиман, мен ўрнатилган қоида асосида ишлашим керак, деди.
Майли кўрайликчи нима бўларкин, деб давом этдим. Тан оламан, нима бўлганда ҳам, менинг номимдан кимдир кредит олиш учун ариза юбориши мумкин бўлгани учун ҳам, ичимда хавотир уйғонган ва дастлабки қўнғироққа ишонган эдим. Қолаверса, улар мендан ҳеч қандай код ҳам сўрамади.
Ходим кредит аризасини бекор қилиш процессини бошлади. Лекин негадир бу сафар у менга телеграм орқали қўнғироқ қилди. Ва менга телефонимнинг экранини трансляция қилиш функциясини ёқиб қўйишимни, чунки у менга кредитни бекор қилиш учун амалларни қандай бажаришимни ўргатиб туришини айтди.
Дастлабки босқичда мен Давр-банкнинг иловасини телефонимга ўрнатишим ва шахсий кабинетимга кириб кредит аризамни бекор қилишим керак эди.
Мен гап орасида агар банкнинг хавфсизлик хизмати ходими бўлсанг, мана менинг фирибгарлик қурбонига айланаётганимни билиб турибсан, менинг номимдан кимдир сохта ариза юборибди, бунга қандайдир чора кўрасизларми, деб сўрадим. Улар материал тайёрлаб ички ишлар органига юборишларини, тез орада мен билан терговчи боғланишини айтди.
Мен телефонимнинг экранини трансляция қилмасдан амалларни бажаришимни айтдим. У бу жуда муҳим эканини, агар трансляцияни ёқмасам кредитни бекор қила олмаслигимни айтди. Мен рад жавобини бердим, у мени қўрқитишни бошлади. Агар кредитни бекор қилмаса, ҳамма тўловлар менинг бўйнимга тушишини айтди. Мен тушаверсин, сен мен ариза ёзмаганимни билдинг, ўзинг бекор қилавер, деб телефонни қўйдим. У менга яна қайтиб чиқиб (шу ўринда айтиб ўтишим керакки, ҳар сафар ҳар хил сотовий номердан қилади) демак сиз кредитни бекор қилишда менга ҳамкорлик қилишдан бош тортяпсиз, шундайми, деб шантаж қилишни бошлади.
Унинг бу сурбетлигига чидамадим-да, пошел на х.. деб трубкани қўйдим.
Давоми 👇👇👇