„Полвонкўл" жомеъ масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Балиқчи тумани,„Полвонкўл“ Жоме масжиди Имом-хатиби Абдуқаххор домла Раззақовнинг телеграмдаги расмий сахифаси.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Muslim.uz
#mutolaa
📿 У ЗОТНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ БИЛАН ОЛАМ РАҲМАТГА ТЎЛДИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.



🕌 Аллоҳ таоло Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни махлуқотларга раҳмат ўлароқ юборган кундан афзалроқ хурсандчилик борми?!

🌹 Ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари билан шодланмаса, асло шодлик, хурсандчилик кўрмайди.

🚩 У зотнинг туғилишлари билан раҳмат булоқлари отилиб, олам раҳматга тўлди. Шунинг учун ҳам, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари Аллоҳ таолонинг неъматини нишонлаш ва бу юксак иноятдан хурсандчилик байрами бўлган.

🤝Бу байрамни ушбу неъматларнинг қадрини билган, уни бардавом ва зиёда бўлишини умид қилган кишилар нишонлайди...

🤲 Аллоҳ таоло Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни башариятга қандай севишни ўргатиш учун юборган...

😄Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга чин муҳаббат қўювчи кишини суннатга фақат тўғри эргашаётганини, бидъатчини эса (амали каби) муҳаббати ҳам нуқсонли эканини кўрасиз.

🌙 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлидлари билан мўмин кишигина қувонади.

🌙 Мўминлар ушбу мунаввар ойни Ҳабибимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мавлидлари муносабати билан хурсандчиликда ўтказадилар. Зеро, мавлиди шариф ойи хурсандчилик қилиш, меҳр-муҳаббат кўрсатиш, яхшилик, эҳсон-садақалар қилиш ойидир.

🌘 Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўювчи ҳар бир киши бу ой келишидан аввал тайёргарлик кўриб, ой давомида имкон қадар улуғ неъматга шукронаси, шодлигини изҳор қилишга интилган...

➡️БАТАФСИЛ

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
💎💎💎💎💎💎💎💎💎

    ❓ Сиз Билол розияллоҳу анҳу қилган шу ишни қилганмисиз?

   🗣 Улуғ алломалар меросига юксак эҳтиром

    🧎‍♂️ Намозда назар қаерга қаратилишини биласизми?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Andijonhanafiylari
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#500_саволга_500_жавоб

Асоссиз хабарларни тарқатишнинг гуноҳлиги

🔗
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣 Ислом институтидаги халқаро анжуман илмий тавсия ва долзарб ечимларга бой бўлди

...Шу йил 24 апрель куни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида "Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Халқаро анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси, Ўзбекистон халқаро ислом академияси мутасадди вакиллари, Фатво маркази ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказининг илмий ходимлари, олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, ёш олимлар ва тадқиқотчилар иштирок этди.

Юртимиз вакиллари билан бир қаторда Туркия, Миср, Россия, Ҳиндистон каби давлатлардан 60 дан ортиқ етакчи олимлар, профессорлар, тадқиқотчилар ва илмий ходимлар ушбу конференцияда қатнашди...
➡️ Батафсил

🗣 Элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди

...Ҳаж – 2025
26 апрель куни Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Адуқаҳҳор домла Юнусов раҳбарликларида пойтахтимиздаги «Шайх Зайниддин» жоме масжиди мажлислар залида бу йил гуруҳ раҳбари бўлиб ҳажга кетаётган элликбошилар учун навбатдаги йиғилиш ўтказилди...
➡️ Батафсил

🗣Амалий семинар диний соҳадаги янгиликларга бағишланди

...24 апрель куни Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманида фаолият юритаётган имом-хатиблар, имом-ноиблари, отинойилари билан “Фуқароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармонини ўрганиш бўйича амалий ўқув-семинар ташкил этилди...
➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xabar #yangiliklar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
🗣ТУРКИЯ БИЛАН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАМКОРЛИК РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

25 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Уфук Улуташ билан учрашув ўтказди. Мулоқот аввалида икки давлат раҳбарларининг дўстона муносабатлари ва олий даражада имзоланган ҳужжатлар ҳамкорликнинг жадал тараққий этишида муҳим омил бўлаётгани эътироф этилди.


🤝 Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги диний-маърифий ҳамкорликни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш, диний соҳа ходимлари ўзаро тажриба алмашиш, хусусан, илмий-тадқиқот, диний таълим, фатво ишлаб чиқариш йўналишларида яқиндан ҳамкорлик қилишга урғу қаратилди.

💬 Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги алоқаларни ҳам янада чуқурлаштириш муҳокама қилинди. Бу нафақат икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлаши, балки бутун минтақада ҳамжиҳатлик ва тараққиётга хизмат қилувчи муҳим қадам экани таъкидланди.

🗣Туркия элчиси мамлакатимиздаги виждон эркинлиги, миллатлараро тотувлик ва мўмин-мусулмонларга кенг имкониятлар берилганига юқори баҳо бериши баробарида Имом Бухорий, Имом Мотуридий каби буюк мутафаккирлар Туркияда фахр билан тилга олиниши, мазкурларнинг табаррук қадамжоларини обод этиш, зиёратчиларга хизмат кўрсатиш кабилар юксак даражада ташкил этилгани, шулар боис ҳар бир турк фуқароси ота юрт сифатида Ўзбекистонни зиёрат қилишни орзу қилишини сўзлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ@muslimuzportal

🗣Тайланд шайхулисломи ўринбосари билан мулоқот қилинди

...23 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков Тайланд шайхулисломи ўринбосари доктор Абдуллоҳ Нумсук бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди...
➡️ Батафсил

🗣Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штаби фаолияти давом этмоқда

...Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг Махсус штабида Марказ экспозициясини бойитиш бўйича берилган вазифа ва топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминлаш мақсадида Ишчи гуруҳ аъзолари ҳамда олимлар масъулият билан ишлаяпти. Хусусан, штабнинг турли нуқталарида 10 га яқин лойиҳаларнинг учрашувлари бўлиб ўтди...
➡️ Батафсил

🗣Қуръон зали концепциясини янада мукаммаллаштириш масалалари кўриб чиқилди

...Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Қуръон залида Ўзбекистонга алоқадор 114 та ноёб Қуръон қўлёзмаси жамланади. Улар орасида Ҳазрати Усмон Қуръони, VIII асрга оид Катта Лангар Қуръони, ҳамда турли тарихий сулолалар даврида юртимизда яратилган ёки асраб келинаётган бетакрор нусхалар мавжуд....
➡️ Батафсил

🗣"Қуръони карим ва тажвид" ўқув курслари ходимлари билан суҳбат ўтказилди

...Суҳбат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов юртимизда олиб борилаётган диний соҳадаги ислоҳотлар, жумладан, Қуръон таълимига эътибор ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди.

Бўлим мудири Устоз Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум Қуръони карим фазилатлари ҳақида маъруза қилиб, ўқитувчи ва масъул ходимларга Қуръон таълими хусусида керакли тавсияларни берди.
..
➡️ Батафсил

🗣Қабулда мурожаатлар ўз ечимини топди

...23 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов фуқароларни қабул қилиб, уларнинг мурожаат ва таклиф-мулоҳазаларини тинглади...
➡️ Батафсил

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#xabar #yangiliklar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Қачонки Расулуллоҳ ухлашга ётмоқчи бўлсалар...

Уммул мўминин Ҳафса розияллоҳу анҳо айтадилар: “Қачонки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ухлашга ётмоқчи бўлсалар ўнг қўлларини ёноқлари остига қўярдилар. Сўнгра: “Аллоҳумма қиний ъазабака явма табъасу ъибадак”

اللَّهُمَّ قِنِي عَذَابَكَ يَوْمَ تَبْعَثُ عِبَادَكَ

“Аллоҳим, мени, бандаларингни жамлайдиган кунда азобингдан сақла”, дердилар" (Имом Можа ривояти).


🟢Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамиша уйқуга Аллоҳни зикр қилиб, ўнг томонга ёнбошлаб, таҳорат олган ҳолда ётардилар. Чунки уйқу – кичик ўлим. Инсон уйқуга ётар экан, ўрнидан қайта туриши ёки турмаслигини билмайди.

🌙 Олимлар олиб борган тадқиқотларга кўра, ўнг қўлни ўнг ёноқ остига қўйиб ухлаш инсон танасининг тинчланишига, тез уйқуга кетишга, ҳатто қўрқинчли тушлар кўришнинг олдини олишга сабаб бўларкан. Бу эса, депрессия ва стрессдан азият чекаётган одамларни турли уйқу дориларини қабул қилишдан халос этади.

💬 Калифорния (АҚШ) университети профессори, мисрлик олим Доктор Жамолиддин Иброҳим бошчилигида ўтказилган тадқиқотларда ўнг томонга ёнбошлаб ётганда юрак камроқ куч сарфлаши, қоннинг осон айланиши, асабларнинг тинчланиши ва дам олиши ҳамда тезда уйқуга кетишга сабаб бўлиши аниқланди.

Даврон НУРМУҲАММАД

#sunnat #maqola #uhlashga_yotish

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Показано 6 последних публикаций.