ҚАЛБИНГДАН БОШЛА
Ҳинд халқ эртакларида шундай ҳикоя келади:
“Бир сичқон мушуклардан жуда қаттиқ қўрқар эди. Бир сеҳргар унга раҳм қилиб, уни мушукка айлантириб қўйибди. Энди эса у итлардан қўрқа бошлабди. Сеҳргар уни итга айлантирибди. Аммо у энди йиртқич йўлбарслардан қўрқа бошлабди. Сеҳргар уни бу гал йўлбарсга айлантирибди. Аммо у энди овчилардан қўрқа бошлабди. Шунда сеҳргар уни яна сичқонга айлантириб, шундай дебди:
-Сенга қанча ёрдам берсам ҳам, фойдаси йўқ, чунки сенинг қалбинг сичқон қалбилигича қолмоқда. Агар ўзгаришни истасанг, аввало ўз қалбингни ўзгартир!”.
Биз мусулмонларда бу ҳикояга ўхшаш яна бир гап бор. Имом Ҳарроний роҳимаҳуллоҳ шундай деган:
“Жасорат жисмнинг кучли бўлишига боғлиқ эмас. Чунки одам жисмонан кучли бўлиб ҳам, қалбан заиф бўлиши мумкин. Жасорат бу қалбнинг кучли ва собит бўлишидир!”.
Ҳақиқат жуда оддий: Агар дунёни ўзгартирмоқчи бўлсангиз, аввало ўзингизни ўзгартиринг!
Дунёга бўлган қарашингизни ўзгартиринг. Ана шунда дунё ҳам кўз ўнгингизда ўзгаради!
Агар ўзгаришни ташқи омилларда изласангиз, умрингиз охиригача уни топа олмайсиз!
Агар ўзгаришни қалбингиздан изласангиз, уни тезда топасиз!
Ўзгариш бошқалардан эмас, ўзингиздан бошланади!
Тўғри, инсон бу сайёрада якка ҳолда яшай олмайди, у одамларга муҳтож бўлади. Аммо бу дегани, сиз ўз ҳаётингиз устидан ҳукмронлик қилолмайсиз, дегани эмас. Бу ҳаёт сизники. Асосларингиз учун яшанг!
Мақсадингиз учун ҳатто одамлар сизнинг ғояларингизни эътиборсиз дейишса ҳам яшашингиз лозим.
Агар ўзгариш сизни ёмон тарафга олиб кетишини билсангиз, унга бўйин эгманг!
Ўзгариш мажбурий эмас – бу адаптация!
Ҳақиқий ўзгариш – бу ташқи дунё қандай бўлишидан қатъий назар ўзингизни ўз хоҳишингиз билан ўзгартиришингиздир.
Католик роҳибаси Тереза она Ҳиндистондаги бир заводга ташриф буюради. У ерда бир бурчакда хушнудлик билан қўшиқ айтиб ишлаётган бир ишчини кўриб ҳайрон бўлади. У ишчига яқинлашиб, сўради:
-Нима қилаяпсан?
-Мен самолёт ясамоқдаман! — деб жавоб берди ишчи.
Тереза она ҳайрат билан деди:
-Самолётлар?!
Ишчи табассум билан шундай деди:
-Ҳа, самолётлар! Бу буюртмалар самолёт ишлаб чиқарадиган компания учун. Мен йиғиб турган шу кичик болтларсиз катта самолётлар уча олмайди!
Инсоннинг ўзини қандай кўриши унинг ҳаётдаги қийматини белгилайди!
Фарқ катта:
Кимдир ўзини фақат бир нечта болтларни йиғувчи оддий ишчи деб билади, кимдир эса ўзини самолёт яратувчи уста деб ҳис қилади!
Кимдир ишини фақат маош учун қилади, кимдир эса жамиятга таъсирини ҳис қилиб ишлайди!
Ҳар қандай меҳнат, ҳатто энг майда кўрингани ҳам, бу дунёда из қолдиради. Фақат сиз бу изни кўришингиз керак холос!
-Сиз йўллар тозалайдиган оддий бир одам эмассиз, сиз шаҳарни зийнатлаётган инсонсиз!
-Сиз оддий дурадгор эмассиз, сиз уйларни қуёш, ёмғир ва шамолдан ҳимоя қилувчи инсонсиз!
-Сиз тикув машинасида ишловчи оддий тикувчи эмассиз, сиз одамларга нафислик улашувчи инсонсиз!
-Сиз минбардаги оддий нотиқ эмассиз, сиз одамларни Аллоҳ томон етакловчи муршидсиз!
-Сиз болаларни ўқитаётган оддийгина муаллим эмассиз, сиз ислом келажагини бинокорисиз!
-Сиз кўприк қураётган оддий муҳандис эмассиз, сиз одамлар орасини боғловчи ажойиб инсонсиз!
-Сиз оддий шифокор эмас, кишиларнинг дардига малҳам бўлувчи инсонсиз!
-Сиз фақатгина уй бекаси эмас, сиз дунё аҳолисининг тарбиячиси, инсон бинокорисиз!
Агар инсон ишини фақат маош учун бажарса, у кўр одамдир.
Чунки ишга бўлган муносабат меҳнатни вазифадан миссияга айлантиради…
Инсоннинг ҳақиқий қиймати бошқалар уни қандай кўришида эмас, балки у ўзини қандай кўришидадир!
Агар сиз ўзингизни ҳақир ҳис қилмасангиз ўзгалар сизни таҳқирлай олмайди!
Агар сиз ўз қийматингизни ҳис қилмасангиз кишилар буни ҳис қилмшмайди!
Ўзгариш бу ҳайратомуз ютуқлар эмас. Ўзгариш бу нарсаларнинг ҳақиқий қийматини тушуниш ва уларга муносиб муомалада бўлишдир!
Кўзларингиз билан эмас, қалбингиз билан қарашингиз бахтдир!
Агар ўзингизни қадрласангиз, одамлар ҳам сизни қадрлашади!
Агар ўз қадр-қимматингизни сезсангиз, сиз аллақачон ўзгариш йўлига қадам қўйгансиз.
Демак, сиз бахт йўлига қадам қўйгансиз!!!