Репост из: Xushnudbek.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❓Талабалар контрактини тўлаганда 12% пул қайтариб бериладими?
Солиқ кодексининг 378-моддаси 16-бандига биноан, Ўзбекистоннинг прoфессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёхуд эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган солиқ солиниши лозим бўлган иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.
Демак, қуйидаги 3 тоифанинг контракти учун тўланган маблағлардан даромад солиғи ушланмайди:
1️⃣ фуқаро ўзининг контрактига ўтказса;
2️⃣ ота-оналар 26 ёшга тўлмаган фарзандининг контрактига ўтказса;
3️⃣ эр ёки хотин 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғининг контрактига ўтказса.
🎓 Бу имтиёз қайси таълим муассасаларига қўлланади:
1) профессионал таълим (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумлар) ўқувчиларига;
2) олий таълим талабаларига.
👉 Солиқ чегирмаси тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:
✅ ўз маблағлари;
✅ жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари;
✅ юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).
❗️Тўлов иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилганда йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.
Изоҳ: юқоридаги 3 та тоифадан бошқаларнинг, масалан, ака-укаси, опа-синглиси, куёви ёки келини ёхуд бошқа шахсларнинг контракти учун тўлов қилинса, ҳеч қандай имтиёз қўлланмайди.
👉 @xushnudbek 👈