ЗИЁКОР-МЕНИНГ МАХАЛЛАМ 🌨🌨🌨ЮРТИМИЗДА ҚИШ!!! ❄️❄️❄️


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Kun.uz | Расмий канал
«Яшил оила»га электромобил, «яшил маҳалла»га 500 миллион сўм – экологик турмуш тарғиботи

2025 йилда соғлом овқатланиш, юриш ва велосипедда ҳаракатланиш, пластик ишлатиш ва исрофгарчиликни камайтириш каби экологик турмуш тарзи тарғиботлари кўпайтирилади. «Яшил оила» мақомидаги оилаларга очиқ танлов орқали 14 та электромобил берилиши режа қилинган. АКТ ва Экология вазирлиги 1 июнга қадар тегишли платформани ишга тушириши керак.

👉 https://kun.uz/kr/32802821

Kun.uz расмий канали


Ариқларни тозалаш керак


Азиз махалладошлар бугун дам олиш куни,Кўпчилик уйда. Уй атрофларини тозалаб экинга тайёрлаш ишларини амалга оширинг илтимос.Қаровсиз участкаларни тозалаб қўйинг. Вақт топиб қабристонга ўтиб тозалаш ишларида ёрдам беринглар.


Хато кимдан ўтмайди.😉. Кечиримли бўлинг.🥰


Дунёда энг паст тезлик - товуш тезлигидир. 12 ёшингда даданг айтган гап 40 ёшга кирганингда қулоғингга етиб боради.


Репост из: ЗИЁКОР-МЕНИНГ МАХАЛЛАМ 🌨🌨🌨ЮРТИМИЗДА ҚИШ!!! ❄️❄️❄️
Навоийнинг ҳақиқатда буюк шоирлигига шубҳа билан қараганлар унинг ижодига тегишли мазкур мисраларни чапдан ўнгга, хоҳласа тепадан пастга қарата ўқиб кўрсин.


Ношукур Бўлманг!

Бир камбағал киши ҳайит кечаси кўчаларни кезиб юриб, кўп одамларни гўшт-кабоблар еб ўтиришганини кўриб, оғзининг суви келиб ичи қизиганича уйига келибди. Овқат пишириб тайёрлаб турган аёли:
-Ҳайтингиз муборак бўлсин, азизим! - дея дастурхонга сузиб келган таомнинг ичида фул (ловия) дан бошқа ҳеч нарса йўқ эмиш. Совуққина қилиб:
- Сенга ҳам, -дебди-ю, овқатни ея бошлабди.
Ловияларни еб, устидаги пўстини айвоннинг деразасидан кўчага қараб отар ва ўзига ўзи:
- Нега энди ҳамма одамлар мазза қилиб гўшт ейди-ю, мен эса ловия еб ўтиришим керак, - дея ҳасрат қила бошлабди.
Дунё кўзига тор кўриниб, уйидан кўчага чиқса, деразаси тагида бир бечора одам отилган ловия пўстлоқларини пуф-пуфлаб, чангидан тозалаб еяётган эмиш ва:
- Қанча-қанча бечораларга насиб этмаган ризқни менга берган Аллоҳимга шукрлар бўлсин, - деб қайта-қайта ҳамдлар айтармиш!
Бу ҳолни кўрган камбағал кўзларига ёш олиб:
- Розиман, эй Раббим, берган насибангга розиман,- деганича уйига кириб кетибди.

Ҳаётда ишонч-умид билан яшанг, чунки Аллоҳ сиз билмаган нарсаларни билгувчидир. Сизни ўзингизга мос шаклдаги ҳаётни сиз учун чизиб қўйгандир.
Барча бошингизга келган қийинчиликларни орқага ташланг ва кўнглингиз тусаган нарсалардан тийилишга қалбингизни ўргатинг! Чунки, сиз маҳрум бўлган нарсаларингиздан нима сабабли маҳрум бўлганингизни билмайсиз, аммо, Аллоҳ билгувчидир!


9- феврал бугун назм бобини  Султони -суюкли шоир, буюк давлат Арбоби бобомиз Алишер Навойининг таваалуд топган кунлари, бобомиз айтганларидек" Одами эрсанг демагил одами, Ониким йук халк ғамидин ғами"- хақиқий одам халқ ғами билан яшайди, хаётга инсон булиб келдикми? Инсон бўлиб қолайлик мудом халқ ғами билан яшайлик.......




Репост из: ЗИЁКОР-МЕНИНГ МАХАЛЛАМ 🌨🌨🌨ЮРТИМИЗДА ҚИШ!!! ❄️❄️❄️
Ахлоқнинг қиймати

Италиядаги бир қаҳвахона эгаси одамларга одоб
ўргатмоқчи бўлиб, пештахта ёнига қуйидагича нархномани
илиб қўйди:
«Битта қаҳва» – 3 евро.
«Илтимос, битта қаҳва» – 2 евро.
«Хайрли тонг. Илтимос, битта қаҳва» – 1 евро.
Ахлоқнинг ҳам қиймати бор!


Репост из: ЗИЁКОР-МЕНИНГ МАХАЛЛАМ 🌨🌨🌨ЮРТИМИЗДА ҚИШ!!! ❄️❄️❄️
#хайрли_тонг

"Ҳаёт менга имконият бермаяпти" деманг... У ҳолда бу тонг уйғонмас эдингиз...

Ҳар бир янги кун янги имкондир, ундан қандай фойдаланиш эса ўзингизга боғлиқ!


Бошланган янги хафта, янги кун ва ушбу тонг барчамизга хайрли бўлсин, барча ишларимиз бароридан келсин, азизлар..


Репост из: ЗИЁКОР-МЕНИНГ МАХАЛЛАМ 🌨🌨🌨ЮРТИМИЗДА ҚИШ!!! ❄️❄️❄️
Муъжизавий онларни кутмаймиз, ҳар бир кунни муъжизага айлантирамиз!
Ҳар бир инсонни ичида шодлик ва бахт капалаклар яшайди. Ҳайратланарли ва ажойиб лаҳзаларда улар ичимизни тўлдириб қанот қоқиб уча бошлайди. Тасаввур қилдингизми?
Ичингиздаги капалакларни уйғотинг!
Шеър айтса, қўшиқ хиргойи қилса, рақсга тушса, сонияларга болага айланса ҳам капалаклар уйғонади.
Бугун капалакларни қўйиб юборинг.Бир яйрасин.🥰😉💐🎉🦋🦋🦋
Хайрли тонг, азизим!😘


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Хайрли кун .Азиз махалладошлар бугун махалладош кекса отахонларимиздан Эркабоев Жумабой ака вафот этдилар. Отахонимизнинг фарзандларига , яқинларига хамдардлигимизни билдириб қоламиз.Охиратлари обод,жойлари жаннатда бўлсин.Яқинларига сабр сўраб қоламиз.Савоби жанозалари соат 17-30да.


Бегона итларни овлаш учун келишган ,қаерда ит бўлса хабар беринглар.


Бугун ,эртага Оқ карвон,Сохибқирон,Нурли келажак,Сарёғоч кўчаларида хашар.Томорқаларга ишлов берилсин,дарахтларга шакл бериб ,оқлаб супир сидир ишларини амалга оширамиз.Махалла биноси олдида охак ивитилган .Опкетиб ишлатинглар.Қолган кўчаларда хам тозалаш ишлари олиб борилади.Чарчаманглар....


Ассалоу алайкум азиз махалладошлар.Хайрли тонг кунингиз файзли ўтсин.Оғриманг!!!!


Робия опа узоқ йиллар Дружба совхозимизни Сут товар фермасида илғор сут соғувчи бўлиб ишлаганлар.
Опанинг айни кучга тўлган навқиронлик даври оғир мехнатда ўтди, тонгда соат 3-4 дан кечки соат 9-10ларгача мехнат қилар эдилар, хўжаликни чорвачилик махсулотлари йиллик режаларини мунтаззам бажарилишида катта ҳиссалари бўлган. Сўзсиз захматли мехнатлари Хукуматимиз томонидан ўша даврда юксак тақдирланган.
Опа мехнат билан бирга оилада мехрибон Она,сифатида қатор фарзандларни тарбияладилар. Шунингдек умрларини кексалик даврларини ҳам албатда сурдилар.
Бугун ана шундай мехнаткаш, пиру бадавлат Онахонимиз оламдан ўтдилар.
Робия Онамизнинг у дунёлари Обод, жойлари жаннатда бўлсин.
Фарзандларига, яқинларига Яратгандан Сабр тилайман


Махаллага мусор машина келди . янги уйларни олдидан бошлайди. Мусорларингиз қолиб кетмасин.

Показано 20 последних публикаций.