#Тавсия
Биргина сўз характерингни ўзгартириб юборади.
Характеринг ўзгарса ҳаётинг ўзгаради.
Бу сўз сени фикрлаб гапирадиган ва ўзи кўп фикрлайдиган қилиб қўяди.
Бу сўз сени камтар қилиб қўяди.
Бу сўз келажакда гапирадиган ҳар бир гапингни қадрини ошириб юборади💯
Бу
«Билмадим» сўзи!
Бир ҳафта давомида шуни синаб кўр.
Бир ҳафта билмаган нарсаларинг ҳақида гапиришни тўхтат.
Сўрашса билмадим деб жавоб берсанг, сенда қуйидаги ўзгаришлар бўлади🤔
Бўш вақтинг сен ўйлаганингдан анча кўплигига гувоҳ бўласан
Одамларнинг жуда кўпи ғийбат ва кераксиз суҳбатларга ўралашиб қолганини кўрасан
Тинглаш санъатини ўрганасан
Ўз ҳаётинг, ишларинг, оиланг билан кўпроқ шуғуллана оласан❤️
Лекин айтиб қўяй, бошида роса қийин бўлади😉
-Коронавирусни америка ўйлаб топганми ёки хитойми?
-Билмадим💆🏻♂
-Дунёни масонлар бошқарадими?
-Билмадим🙎🏻♀
-Доллар неча пулга чиқаркан энди?
-Билмадим🙆🏻♂
-Гулмира опани келини нега кетиб қолибди?
-Билмадим🙅🏻♀
-Анави қўшнинг каптивани қайси пулига олди?
-Билмадим🤷🏻♂
Ширингина Армоним каналдагилар ойлик олишадими?