YETTI CHINORUZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Андижон вилояти, Ҳӯжаобод туманидаги "ЕТТИ ЧИНОР" жоме масжидининг расмий-диний-маърифий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


#Намозга_хушёр_бўлинг.
#Намоз_мўминлар_мерожидир.
#Намоз_барча_яхшиликларнинг_калитидир.

🇸🇱Намоз вақтлари:  31.01.2025 йил

🕔 Бомдод   06:35
🕑 Пешин     12:45
🕔 Аср           16:00
🕖 Шом         17:45
🕘 Хуфтон     19:15

Жума кунининг хайир ва барокати Сизга бўлсин.


🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

T.me/yettichinoruz

8k 0 308 5 12

#кун_ҳикмати

Солиҳ зотларнинг хислати шуки, улар тонгда Аллоҳдан ишларига муваффақият сўрашар экан. Кеч кирганда эса ишларидаги нуқсонлардан қўрқиб, истиғфор айтишар экан.

🤲 Аллоҳ таоло хонадонингизга осойишталик, ишларингизга муваффақият берсин.

T.me/yettichinoruz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун пайшанба!
30 январь, 2025
30 ражаб, 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


САЛОМЛАШИШ ОДОБИ

«Қачон сизларга бирор саломлашиш (ибораси) билан салом берилса, сизлар ундан чиройлироқ қилиб алик олингиз ёки ўша (ибора)ни қайтарингиз. Албатта, Аллоҳ хар бир нарсани ҳисобга олувчи Зотдир» (Нисо, 86).
Салом берувчи "Ассалому алайкум" деса, "Ва алайкумус салому ва рахматуллоҳ" деб алик олинади. Агар у "Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ" деб салом берса, "Ва алайкумус салому ва рахлматуллоҳи ва баракотуҳ" деб алик олинади. Салом берувчи "Ва барокатуҳ" қўшимчасини ҳам қўшса, алик олувчи хам фақат ўша қўшимчани қўшади. Пиёдага суворий (уловдаги одам), кўпчиликка озчилик, ўтирган ёки ўрнида турганга юрган кишилар салом бериши жоиз. Лекин кичикдан олдин катта ёшдаги одам камтарлик билан салом берса, бу фазилатдир. Салом бериш суннат, алик олиш эса вожиб.
Саломлашиш туфайли кишилар ўртасида ўзаро хурмат, самимият ва бир-бирига нисбатан мехр-мухаббат пайдо бўлади. Бир биримизнинг ёнимиздан индамай ўтгандан кўра, мусулмоннинг мусулмон биродаридаги хоки бўлган саломлашиш, алик олишни одат қилсак, нур устига нур бўлади.
"Ас-Салом" Аллох, таолонинг гўзал исмларидан биридир. Яхшилаб салом беринг, яхшилаб алик олинг. Айримлар "Ассомалайкум", "вассомалайкум" дея нотўғри таълаффуз қилишганда, бу гўзал дуонинг маъноси бузилади.
Саломлашишнинг яна бир фазилати, учрашганида ким биринчи бўлиб салом берса, унинг савоби янада улуғ бў¬лади. Биринчи бўлиб салом беришни одат қилиш яхши.
Абу Хурайра (разияллоху анху) ривоят қилади. Расулуллоҳ (соллаллоху алайҳи ва саллам) «Аллоҳ толо Одамни (алайҳиссалом) ўз суратида (яъни, унга Ўзида бор бўлган "тирик, билувчи, эшитувчи, кўрувчи, сўзловчи" сифатларни ато этиб) яратгач, унга: "Анави фаришталарнинг олдига борса, салом бер. Сўнг уларнинг сенга оладиган алигини яхшилаб эшитиб ол. Чунки бу сенга ва сендан тарқаладиган зурриётларингга йўлланган са-лом бўлади", деди. Одам (алайҳиссалом) бориб: "Ассало¬му алайкум", дедилар. Фаришталар: "Ассалому алайка ва рохмоатуллоҳи (Сенга хам салом ва Аллоҳнинг рахмати бўлсин)" деб алик олишди, сўнг "Жаннатга кирадиган барча инсонларга ҳам Аллоҳнинг рахмати бўлсин", деб қўшиб қўйишди.
Мухаммад (соллаллоху алайхи ва саллам): "Бир-бирингиз билан саломлашиб юринглар, шунда ўрталарингизда мехр-мухаббат уйғонади", дея мархамат қил-ганлар. Мана шу биргина салом сўзи кишини эзгуликка, мехр-шафкат ва покликка, хақиқий инсонийликка чорлайди.
"Ассалому алайкум" - "Сизга тинчлик тилайман", "Ва алайкум ассалом" - "Сизга ҳам тинчлик бўлсин" сўзларида улкан маъно, эзгу тилак мужассам.
Фарзандларимизга чиройли тарбия бериб, кўча-кўйда таниган ва танимаган кишиларга ҳам салом беришни ўргатсак, албатта, уларнинг мурғак қалбида меҳру оқибатнинг илк куртаклари уйғонади. Улуғ ёшдаги қария ёнидан салом бериб ўтган бола билан салом бермасдан ўтган бола баробар эмас.
"Сизга тинчлик тилайман" деган инсоннинг қалбида хамиша меҳр-оқибат туйғуси уфуриб туради. Аксинча, безрайиб ўтиб кетадиган, кибр-ҳавога берилганнинг юраги тош каби қаттиқдир.
Дархақиқат, инсонларнинг бундай ўзаро самимий бўлиш ва бир-бирига яхшилик тилаш одати дунё халқларининг барчасига хосдир. Гарчи уларнинг айтилиши, ёзилиши ва ижро анъанаси турлича бўлсада, маъно ва моҳият жихатидан анча ўхшашдир.
Салом беришнинг ҳам бир қанча одоблари бўлиб, ҳар бири хақида алоҳида тўхталиб, муҳим жиҳатларига эътибор қаратамиз.

Усмонхон Алимовнинг “Оилада фарзанд тарбияси” китобидан.

T.me/yettichinoruz


#саждаи_саҳв_масалалари
ЖАҲРИЙ НАМОЗДА УЧ ОЯТНИ МАХФИЙ ЎҚИСА, СЎНГ ЁДИГА ТУШСА
Агар имом жаҳрий намозда унутиб махфий ўқишни бошласа, қисқа уч оят ўқигандан сўнг ёдига тушса ёки бирор киши луқма берса, унга кейинги оятлардан баланд овоз билан ўқиш ва намоз охирида саждаи саҳв қилиш вожиб бўлади. («Раддул муҳтор» 1-ж, 498-6.)

МАХФИЙ НАМОЗДА БАЛАНД ОВОЗ БИЛАН УЧ ОЯТ ЎҚИСА, СЎНГ ЁДИГА ТУШСА
Агар имом махфий намозда, яъни пешин ёки аср намозларида қисқа уч оятни баланд овоз билан ўқиса, сўнг махфий намозлиги ёдига келса, қанча миқдор ўқиган бўлса, қолганини махфий ўқийди. Бошидан бошлаб паст овоз билан такрорлашнинг зарурати йўқ. Албатта, саждаи саҳв вожиб бўлади. («Раддул муҳтор» 1-ж, 128-б.)

ФАРЗНИНГ ОХИРГИ РАКЪАТЛАРИДА БАЛАНД ОВОЗ БИЛАН ҚИРОАТ ҚИЛИШ
Фарзнинг учинчи ёки тўртинчи ракъатида баланд овоз билан қироат қилса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Гарчи фарзнинг мазкур ракъатларида қироатнинг ўзи вожиб бўлмаса-да, лекин қироат қилган суратда махфий ўқиш вожиб бўлади. («Раддул муҳтор» 1-ж, 315-б.)

ОРАДА БИР-ИККИ ОЯТ ТАШЛАБ КЕТИЛСА
Агар қироат қила туриб, орада бир-икки оятни ёки бир оятнинг баъзи қисмини тарк қилса, саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий»,1-ж, 126-б.)

T.me/yettichinoruz


Репост из: Muslimun.uz
​​АВТОМАТ ҚУРИЛМАЛАР ОРҚАЛИ САВДО ҚИЛИШ
#савдо

❓1539-CАВОЛ: Ҳозирги кунда айрим жойларда ўрнатилган автомат қурилмалар орқали савдо қилиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ушбу савдо тури таотий савдоси (“сотдим” ва “сотиб олдим”, деган сўзлар ишлатилмасдан харидор товарнинг нархини бериши, сотувчи эса товарни топшириши)дир. Ушбу қурилмалар сотувчи томонидан жамоат жойларига ўрнатилади, ичига маҳсулотлар солиниб, қулфлаб қўйилади. Нархлар рўйхати илиб қўйилади. Ким ушбу қурилма ичидаги бирор нарсани сотиб олмоқчи бўлса, махсус жойга пул киритади. Қурилма автоматик равишда сўралган маҳсулотни чиқариб беради. Унинг жоизлигига уламолар иттифоқ қилишган. Унда қурилма пулни қабул қилиш ва маҳсулотни топширишда сотувчининг ўрнида бўлади. Харидор маҳсулотнинг пулини қўйганда, қурилма маҳсулотни чиқариб бериши –сотувчининг маҳсулотни беришидир. Шунда савдо таотий битими билан дуруст бўлади ("Фиқҳул буюъ" китоби). Валлоҳ аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ОИВ/ОИТС ни камайтиришнинг энг афзали бу - ПРОФИЛАКТИКА


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун чоршанба!
29 январь, 2025
29 ражаб, 1446

Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


ЖАННАТГА МУШТОҚ КИШИ ЯХШИЛИКЛАРГА ШОШАДИ.

“Гуноҳдан тийилиш учун озгина сабр қилишинг жаҳаннамнинг кўп азобига сабр қилишингдан енгилроқдир. "Дарҳақиқат, жаҳаннам азоби кетмас, мангу(азоб)дир"
(Фурқон сураси, 65-оят).

Тоатта озгина сабр қилишинг сенга доимий неъматдан иборат туганмас роҳатни олиб келади.
Эй Одам фарзанди! Сенинг ризқингни ўзгага едиришдан аввал сени кафолатлаб қўйганимга аниқ ишонч ҳосил қилишинг лозим. Сендан кечишимдан олдин дунёдан кеч! Ҳисоб куни савобларинг йўқолишидан олдин шубҳалардан халос бўл. Қалбингни охират зикри билан обод қил, чунки сенинг қабрдан бошқа масканинг йўқ.
Эй Одам фарзанди! Жаннатга муштоқ киши яхшиликларга шошади, дўзахдан қўрққан киши ёмонлиқдан тийилади. Кимки нафсини шаҳватлар (дунё истаклари)дан қайтарса, олий даражаларга эришади.
Эй Мусо ибн Имрон! Таҳоратсиз пайтингда сенга бир мусибат етган экан, нафсингдан ўзгасини маломат қилма. Эй Мусо! Яхшиликлардан маҳрумлик энг даҳшатли ўлимдир. Эй Мусо! Ким маслаҳатлашмаса, пушаймон бўлади. Ким истихора қилса (яъни, хайр тилагида бўлса), надомат чекмайди”.


Имом Ғаззолий
“Қирқ ҳадиси қудсий” китобидан.

t.me/yettichinoruz


✍️ УМАР ИБН АБДУЛАЗИЗ насиҳати:

~ Сизни савол-жавоб қилмасларидан олдин сиз ўзингизни саволга тутинг. Қиёмат кунида савол-жавобда фақат бу дунёда ўзини савол-жавоб қилиб, эътиқодини мукаммаллаштириб борган бандаларгина қийналмайдилар.

~ Эй инсонлар! Илм олиш пайида бўлинг. Аллоҳнинг бир раҳмат ридоси борки, ким толиби илм бўлса, Аллоҳ унга шу ридони кийдиради. Толиби илм билмисдан гуноҳ қилса, Аллоҳ унга тавба қилиши учун имкон беради. Банда вақтида гуноҳини англаб тавба қилмаса, у ҳолда Аллоҳ ундан раҳмат ридосини ечиб олади.

~ Ўзини туҳмат ёмғирига тутиб берадиган кимса, уни ғийбат қилувчиларни айбламасин.

~ Гумонинг тасдиқланмагунча биродаринг тўғрисида ёмон хаёлга борма.

~ Яхши дўст топиш учун ақлингни ишлат. Зеро, яхши дўст яхши кунингда ҳамдам, ёмон кунингда тиргак бўлади.

~ Аллоҳ номидан қасам ичишга одатланма. Бажара олмаган ишингга қасам ичсанг, Аллоҳ қасами ўзингни уришидан сақлан.

~ Очкўзлик – камбағаллик, қаноат – бойликдир. Яхши дўст ёлғизликдан хайрлидир.

~ Сиз учун учта нарсадан қўрқаман: дилда яшириниб ётган хасислик, эргашилган беҳуда орзу-ҳавас ва манманлик.

~ Дунёсини тарк этиб, фақат охирати учун амал қилган одам ҳам, ёки охиратини тарк этиб фақат дунёси учун амал қилган одам ҳам сизларнинг яхшиларингиз эмас. Балки унисини ҳам, бунисини ҳам ушлаган одам яхшиларингиздир.

~ Кўп кулган иззатини йўқотади, кўп мазах қилган ўзи кулгига қолади. Кўп гапириш ҳаёдан эмас, ҳаёси йўқнинг гуноҳи кечирилиши қийин, қалби ўликка айланади.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!

http://t.me/yettichinoruz


Суннатга мувофиқ хонадонга доир зикрлар ва дуоларга эътибор қаратиш

Уйга киришда айтиладиган зикрлар:
Муслим ўз Саҳиҳида ривоят қилган: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Сиздан бирингиз байтига киришда ва таомланишда Аллоҳ исмини зикр этса, шайтон ўзининг ҳамтовоқларига “Сизга бу ерда бошпанага жой ва егуликка татигувчи нарса йўқ экан”, дейди. Агарда уйга кираётиб Аллоҳни зикр этмаса, шайтон: “Сизга бу ерда бошпана бор экан”,-дейди, ва агар таомланишда ҳам Аллоҳ исмини зикр этмаса, шайтон: “Сизларга бу ерда бошпана бор, татигувлик таомлар ҳам бор”,- дейди.
Имом Аҳмад (Муснад 3/346) ва Муслим (3/1599) ривоят қилишган.

Абу Довуд ўзининг Сунанида ривоят қилади: Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Кимки уйидан чиқаётиб “Бисмиллоҳ, таваккалту алалллоҳ, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ” деса унга жавобан “Сен ҳаққингда қайғурилади, сен ҳидоят қилиндинг, барча эҳтиёжинг қондирилди ва сен ҳимояландинг”, деб айтилади. Шайтон ундан йироқлашади ва бошқаси унга айтади: ”Ҳидоят қилинган, барча эҳтиёжи қондирилган ва ҳимояланган инсонга нима ҳам қила олардинг?”.
Абу Довуд ва Термизий (Саҳиҳул Жомеъ) ривоят қилишган.


📚"Мусулмон уйга 40 ўгит" китобидан.

T.me/yettichinoruz


Хушхулқлик инсон зийнатидир

Шахс саодати ва жамият осудалигига оид омиллар ичида хушхулқлик ва тотувлик муҳим аҳамиятга эга. Хушхулқ инсон доимо бахтиёр бўлади.
Муқаддас динимиз хушхулқликка ва тотувликка рахна солувчи иккиюзламачилик, манманлик, ғғийбат, ҳасад ва хиёнат каби иллатларни харом қилган. Хуш- хулқлик ва тотувликка хос ҳамма хислатларни тарғғиб этади ва уларни ибодат санайди. Меҳр-шафқат, самимий муносабатлар хушхулқлик ва тотувликка етказувчи хислатлардир. Барчага меҳр-шафқат кўрсатиш, самимий муносабатда бўлишсуннатдир.
Пайғғамбаримиз (с.а.в.) бундай деб марҳамат қилганлар: "Менга фарзларни адо этиш буюрилгани каби, инсонларга хушмуомалада бўлиш ҳам буюрилди... Инсонларга хушмуомалада бўлиш садақадир" деганлар.
Дарҳақиқат, яхши муомала ва самимий муносабат қалбларга севинч бағғишлайди. Севгига тўла қалблар фақат яхшилик истайди. Ҳамсуҳбатингиз қалбига севинч тақдим этишингиз гуноҳларингиз кечирилишига сабаб бўлади. Бу Пайғғамбаримиз (с.а.в.)нинг башоратларидир.
Бир киши Расулуллоҳ (с.а.в.)-га "Менга насиҳат қилинг" деди. "қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳдан қўрқ" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Ёмонлик орқасидан яхшилик қил, у ёмонликни ўчиради" дедилар. "Яна кўпайтиринг", деди. "Инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўл", дедилар.
Демак, инсонларга чиройли хулқ билан муомалада бўлиш - бу одамийлик зийнати экан. Шу хусусда Ҳазрати Пайғғамбаримиз (с.а.в.)дан "Амалларнинг қай бири афзалроқ?" деб сўраганда, ул зот: "Чиройли хулқ", дедилар. Бошқа бир Ҳадиси шарифларида Расулуллоҳ (с.а.в.) "Албатта, Аллоҳ таоло яратилишингизни чиройли қилиб қўйган кишиларсиз, энди хулқингизни ҳам чиройли қилинглар" дедилар.
Луқмони Ҳакимнинг ўғғли отасига: "Эй отажон, инсон учун қайси хислат яхшироқ?" деди. Отаси: "Дин", деб жавоб берди. "Агар хислат иккита бўлса-чи?" деб сўради. Отаси: "Дин ва мол", деди. "Агар учта бўлса-чи?" деди ўғғли. Отаси: "Дин, мол ва хаё", деди. Ўғғил: "Агар тўртта бўлса-чи?" деди. Отаси: "Дин, мол, хаё ва чиройли хулқ", деди. "Агар бешта бўлса-чи?" деди ўғғли. Отаси: "Дин, мол, хаё, чиройли хулқ ва сахийлик", деб жавоб берди. Ўғғил яна: "Олтита бўлса-чи?" деб ҳам сўраган эди, Луқмони Ҳаким: "Эй ўғғлим, агар инсонда мана шу беш хислат жамланса, у покиза, тақводор, Аллоҳга дўст ва Шайтондан узоқ бўлади" деб жавоб қилди.
Мана шу бешта хислатлар борлиги ҳам мўминлик сифатларидандир.
Анас ибн Молик айтадилар: "Албатта, банда чиройли хулқи билан Жаннатда олий мақомга етади, гарчи (нафл) ибодатини кўп қилса ҳам". Ушбу зотнинг сўзларидан маълум бўладики, инсон ёмон хулқи билан бошқа инсонларни кўнглига озор берадиган бўлса, ўша хулқи туфайли қилган яхшиликлари ҳам бекор бўлади.
Азизлар, инсон илмга қанча муҳтож бўлса, гўзал хулққа ҳам шунча муҳтождир. Зеро, илм ва гўзал хулқ инсонни камолотга етказувчи икки қанотдир. Ахлоқи комил, бир-бирига меҳрибон ва мададкор жамият бахтли ва фаровон жамиятдир.
Меҳр-муҳаббат, ўзаро эҳтиром, саховат, ҳаё, етим ва муҳтожлар ҳолидан хабар олиш, кексаларни қадрлаш, ота-онани ҳурматлаш мусулмонларнинг ажралмас хулқидир. Бинобарин, муқаддас динимиз ҳуснихулқдир. Шундай экан, барча чиройли хулқларимизни тўла намоён қилайлик. Фарзандларимизни ҳам хушхулқ қилиб тарбиялайлик.

М.ҚОСИМОВ, “Етти чинор” масжиди имом-хатиби

T.me/yettichinoruz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун сешанба!
28 январь, 2025
28 ражаб, 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


Ҳаёт неъмати


Кейинги пайтларда ўз жонига қасд қилиб, Аллоҳ таоло томонидан омонат берилган жонни арзимаган сабаблар билан зое қилаётган кимсаларнинг гувоҳи бўлиб қолмоқдамиз. Айниқса, улар ичида ҳали ўн гулидан бир гули очилиб улгурмаган ёшларнинг бўлиши ҳар биримизни чуқур ва дардли ўйга солади. Нега? Нима учун инсон шу даражага бориб қолмоқда? Келинг шу саволга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Киши ўз жонига қасд қилишининг сабабларидан бири, аввало, ўша инсоннинг бу дунё ва унда инсон ҳаётининг мазмун моҳиятини тушунмаслигидир. Албатта инсон йўқ эди, Аллоҳ таоло уни тупроқдан яратиб, бу дунёда уни синаш, имтиҳон қилиш учун унга умр берди ҳамда бу имтиҳондан муваффақиятли ўтган кишига бу дунёда бахтли ҳаёт кечиришини ҳамда уни абадий роҳат фароғат диёри бўлмиш жаннатга киргизишни ваъда қилди. Демак, ҳаётимиз имтиҳон-синовлар, меҳнат-машаққатлар қийинчиликлардан иборат экан. Ҳаммага синов бор, эркакми аёл, ёшми қари, бойми камбағал. Дунёда яшаётган ҳар ким ҳаёти давомида бир эмас, бир қанча синовларга дуч келади. Фақат ҳаммага ҳар хил. Кимдир камбағалликдан азият чекади, кимдир тухматдан, кимдир фарзандсизликдан, кимдир эса фарзандларининг ёмонлигидан, кимдир ёлғизликдан, кимдир эса яқинларининг ёмонлигидан, яна кимдир касалликдан қийналади. Бу ҳақда Қуръони каримда шундай дейилади: “Эй инсон, албатта сен то Парвардигорингга йўлиққинингча кўплаб меҳнат-машаққатларни бошдан кечирасан”. Бошқа бир оятда эса: “Дарҳақиқат, Биз сизларни бироз хавф-хатар ва очлик билан, молу жон ва мева-чеваларни камайтириш билан синаймиз”, – дейилган. Шундай экан инсон доимо бошига тушадиган синовларга тайёр бўлмоғи ва уларга сабр қилмоғи лозим. Зеро Аллоҳ бошига мусибат тушганда сабр қилувчилар билан бирга бўлур ҳамда уларга улкан ажру-савоблар берур.
Ўз жонига қасд қилишнинг яна бир сабабларидан бири бу ишнинг оқибатларини тўла англаб етмасликдир. Ўзини ўлдириш бошқа бир жонни ўлдиришданда оғир ва энг катта гуноҳлардан ҳисобланади. Ҳадиси шарифда айтилади: “Ким ўзини ўзи тоғ тепасидан ташлаб ўлдирса, ўлгандан сўнг дўзахда ҳам абадул-абад шу хилдаги азобга гирифтор бўлур. Агар захар ичиб ўзини ўзи ўлдирса, дўзахда ҳам абадул-абад шу азобга гирифтор бўлур. Кимики ўзини ўзи темир парчаси билан ўлдирса, ул шахс темир парчаси қорнига суқулган ҳолда дўзах ўтида абадул-абад қолур”.
Демак ким ўзини қандай қилиб ўлдирган бўлса, қиёмат кунида ҳам худди шундай азобга гирифтор бўлади ҳамда бу азобланиш такрор-такрор қайталаниб, абадий бўлар экан. Имом Бухорий ривоят қилган бошқа бир ҳадиси қудсийда шандай дейилган: “Аллоҳ таоло айтадики, бандам ўзини ўзи ўлдириб, менинг унга берган умримга шукр қилмай шошилди, шунинг учун унга жаннатни абадий ҳаром қилдим”. Бу ҳадисда ўз жонига қасд қилган кимса охиратини куйдириши таъкидланмоқда.
Бундан ташқари ўзини ўлдираётган кимса унга меҳр қўйган яқинлари – ота-онаси, умр йўлдоши, фарзандлари, ака-укалари, ёру дўстларини ҳам қаттиқ изтироб, ташвишга солиб кетаётганини билармикан. Ўзини осаётган кимса ўзи билан қўшиб яқинларини ҳам маънан осиб кетаётганини ҳис қилармикан. Айниқса, ота-она фарзанд доғига чидаши жуда мушкул. Фарзанд доғида оғир касал бўлиб, ҳатто вафот этганларга кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Шунинг учун ҳам энг оғир юк ота елкасидаги фарзанд тобутидир дейилган.
Маст қилувчи ичимликларни ичиш динимизда бежизга ман қилиниб, барча ёмонликларнинг боши дейилмаган. Бугун биз бунинг исботини ўзимиз гувоҳи бўлиб турибмиз. Далилларга мурожаат қилинса, 70 фоизга яқин қотиллик, 80-90 фоиз безорилик асосан мастликда рўй бериши, 25 фоизга яқин ароқхўр мастлик пайтида ўзини ўзи ўлдиришни ўйлаши маълум бўлади. Шуларнинг ўзи биз-у сизларни сергак бўлишга, ичкилик иллатидан узоқда бўлиш ҳамда ундан ҳазар қилишимизга кифоя қилади. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) айтадилар: “ Маст қилувчи ичимликлардан қочинглар, шоядки нажот топсаларинг”.

М.Қосимов, Хўжаобод тумани бош имом-хатиби

T.me/yettichinoruz


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#juma_suhbati #tarbiya #yoshlar
🗣 Мавзу: ЁШЛАРНИНГ АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ ВА ЗАМОНАВИЙ ТАҲДИДЛАР

🎙 Бахтиёр домла Сатторов – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#asl_mohiyat, #juma_suhbati

💬 ФОЛБИНЛАРГА АЛДАНМАНГ!

🎙Маъруфжон домла Нишонов

Тошкент тумани “Раҳбар ота Акбар ўғли” жоме масжиди имом-хатиби

Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ГУНОҲ ҚИЛГАН МЎМИН ҲАҚИДА АҲЛИ СУННАНИНГ ЭЪТИҚОДИ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

Бугун душанба!
27 январь, 2025
27 ражаб, 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни вв янги ҳафтамизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 БУЮК ВАЗИФА

Бу кеча яна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нималар берилди?

Бу кеча - беш вақт намоз фарз бўлди,
Аллоҳга шерик қилмай, гуноҳларига тавба қилганларнинг кечирилиши ҳақидаги хушхабар берилди ва
"Бақара" сурасининг сўнгги уч ояти нозил бўлди...

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

(ТАСАДДУҚ Ё РАСУЛУЛЛОҲ КИТОБИДАН)
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 ИСРО ВА МЕЪРОЖ ВОҚЕЪАСИ (давоми бор)

Исро ва Меърож ҳодисаси юз бергани ҳақида Ислом умматида мутлақо ихтилоф йўқ. Бу ҳақда Қуръони каримда: «(Ўз) бандаси (Муҳаммад)ни, унга мўжизаларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжидул Ҳаромдан (Қудсдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжидул Ақсога тунда сайр қилдирган Зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У эшитувчи ва кўрувчидир» (Исро, 1), дейилган.

🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

2025 йил 27 январь – Ражаб ойининг 27 куни – Меърож кечасидир.

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Показано 20 последних публикаций.