YETTI CHINORUZ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Андижон вилояти, Ҳӯжаобод туманидаги "ЕТТИ ЧИНОР" жоме масжидининг расмий-диний-маърифий канали.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Агар ташқи кўринишингни гўзал қилсанг, одамларнинг назарини ўзингга жалб қиласан.
Агар ички дунёингни гўзал қилсанг, одамларнинг қалбларини ўзингга жалб қиласан.
Билиб қўйки, ичинг фосид бўла туриб, ташқи кўринишингни гўзал қилишингнинг фойдаси йўқ.

"Ҳикмат дурдоналари"дан.

https://t.me/yettichinoruz


Ustozdan so'radilar:
— Sevgi va ishqning farqi nimada?
Ustoz javob berdi:
— Sevgi havasning bitguniga qadar, ishq nafasning bitguniga qadar.

- Jaloliddin Rumiy.

Qalblardan ezgulik izlagan qalblar uchun.....

https://t.me/yettichinoruz


Sizning koʻnglingizni sindirdilarmi?
Eʼtibor bermang. Javob qaytarmang!
Qadar haqli javobni berajak...
Agar nohaqdan qalbingizni ogʻritgan boʻlsalar...
Oʻkinmang, haqqingizga malaklar duo qilajak!
Siz esa badduo ham qilmang, koʻnglingizga ham olmang...
Kulimsirab qoʻying...
Kechib yuboring...
Kechib yuboring-ki, ular hijolat tortsin!
Dunyo abadiy emas, axir...

Har kim oʻladi. Kimdir tuproqqa, kimdir esa yuraklarga koʻmilgay!..

- 𝐽𝑎𝑙𝑜𝑙𝑖𝑑𝑑𝑖𝑛 𝑅𝑢𝑚𝑖𝑦.

https://t.me/yettichinoruz


Гул ҳар кўнгилга муршиддир: кимнидир ҳиди билан иршод қилади, бошқасини тикони ила.

Шамс Табризий

https://t.me/yettichinoruz


Гап-сўзни кўпайтирганинг сари хатоларинг кўпаяверади. Лекин Аллоҳнинг зикри ундай эмас, зикрни кўпайтирганинг сари хатоларинг ўчирилаверади.
«Саодатга етакловчи ҳикматлар»дан


https://t.me/yettichinoruz


Субҳааналлооҳ.

مَّا تَرَىٰ فِي خَلْقِ الرَّحْمَٰنِ مِن تَفَاوُتٍ
“Роҳманнинг яратганида ҳеч тафовут (камчилик, ҳилма ҳиллик)кўрмассан”
Мулк сураси 3- оят
Сизнингча буни унга ким ўргатган.

Олмахон узоқроқдан илонни кузатиб боради, илон терисини тўкишини кутади. Илон пўстини ташлагач уни инисига олиб боради ва болалари ёнига қўяди. Илон терисини ялайди ва шу сўлак билан болаларини ялайди.

Агар илон унинг уяси олдидан ўтса, ундаги илон терисининг ҳидини сезади ва тешик ичида бошқа илон бор деб ўйлайди. Шундай қилиб, олмахон ундан ўзини ҳимоя қилади...

Илоннинг кўриш қобилияти заиф бўлади ва ўлжасини фарқлаш учун ҳид ва тебранишларга таянади.

Манба асосида М Қосимов тайёрлади.
https://t.me/yettichinoruz


Репост из: YETTI CHINORUZ
Жума намози Қиёмат кунида ўз аҳлларининг йўлини ёритиб туради.

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бу ўтаётган кунлар Қиёматда ўзининг дунёдаги ҳолатига кўра тирилтирилади, жума куни ҳам чарақлаган нур сочиб турган ҳолида тирилтирилади. Худди гўшанга сари олиб борилаётган келиннинг атрофидагилар сингари жума аҳли ҳам жума теварагида тўпланиб олишади. Жума ўз аҳлига нур таратиб туради. Атрофидагилар унинг шуъласида, нурида юрадилар. Уларнинг ранглари оппоқ қордек, ҳидлари эса мушк-анбардек бўлади. Улар Кофур тоғларига кириб боришади. Инсон ва жинлар – барча уларга қараб туради. Улардан кўзларини юммасдан, кўзларини олиб қочмасдан, (жума аҳлининг кўриниши гўзаллигидан) таажжубланган ҳолда ҳамма томоша қилади. Токи жаннатга киргунларича уларга ҳеч ким қўшила олмайди, фақатгина савоб умидида азон айтган зотлар уларга қўшила олади».

"Энг шарафли уммат" китобидан.

https://t.me/yettichinoruz


Репост из: YETTI CHINORUZ
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🔸 Жума учун ғусл қилиш.

🔸 Хушбўй нарсалар суртиш.

🔸 Чиройли кийимлар кийиш.

🔸 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🔸 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🔸 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🔸 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🔸 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🔸 Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.

🔸 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🔸 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/yettichinoruz


Репост из: YETTI CHINORUZ
ЖУМА САРИ БОСИЛГАН ҚАДАМГА ДЎЗАХ ЎТИ ҲАРОМ!

Язид ибн Абу Марям розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Абоя ибн Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳу орқамдан келиб, менга етишиб олдилар. Мен жума намозига кетаётган эдим. "Менга хушхабар беринг, сизнинг бу босаётган қадамларингиз "фи сабилиллаҳ" (Аллоҳнинг йўлида) босилаётган қадамлардир. Мен Абу Абс розияллоҳу анҳудан эшитдим. У киши эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: "Аллоҳ йўлида (фи сабилиллаҳ) чанг босган қадамларга дўзах ўти ҳаромдир", - деганларини эшитган эканлар",
- дедилар".
Термизий ривояти.


«Жума ҳақидаги оят ва ҳадислар» китобидан
———

https://t.me/yettichinoruz


Репост из: YETTI CHINORUZ
📌 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

📌 “Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга у юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади.

🌸🌸 Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ала Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

🌸🌸 Бу маълумотни яқинларингизга ҳам улашинг, кўп саловот ва салом айтилишига сабабчи бўлинг.
👉Эслатиш мўъминларга манфаат берур.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

https://t.me/yettichinoruz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун жума!
27 декабрь, 2024
26 жумадус соний, 1446

Аллоҳ таоло бугунги муборак кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


Репост из: Muslimun.uz
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Репост из: Muslimun.uz
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
https://taplink.cc/muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


#Намозга_хушёр_бўлинг.
#Намоз_мўминлар_мерожидир.
#Намоз_барча_яхшиликларнинг_калитидир.

🇸🇱Намоз вақтлари:  27.12.2024 йил

🕔 Бомдод   06:45
🕑 Пешин     12:45
🕔 Аср           15:25
🕖 Шом         17: 05
🕘 Хуфтон     18:40

Жума кунининг хайир ва барокати Сизга бўлсин.


🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹

T.me/yettichinoruz


Репост из: Muslimun.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🤲 У эшитувчи ва билувчи Зотдир...

Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирор бир банда ҳар тонгда ва тунда:

بِاسْمِ اللهِ الَّذِي لاَ يَضُرُّ مَعَ اسْمِهِ شَيْءٌ فِي الأَرْضِ وَلاَ فِي السَّمَاء وَهُوَ السَّمِيعُ العَلِيمُ

«Бисмиллааҳиллазий ла йадурру маъасмиҳии шай`ун фил арди ва лаа фис самаи ва ҳувас самийъул ъалийм», деб уч марта айтса, унга бирор нарса зарар бермайди», дедилар.

Маъноси: Шундай Аллоҳнинг исми билан бошлайманки, Унинг исми туфайли еру осмонда бирор нарса зарар бера олмайди. У эшитувчи ва билувчи Зотдир.


Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

#duo #tonngi #tungi #foydali

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун пайшанба!
26 декабрь, 2024
25 жумадус соний, 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


Мусулмон ўзганинг ҳаққига хиёнат қилмайди

Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг суюкли саҳобаларидан Абу Дардо розияллоху анху барча намозларини Масжиди Набавияда, Расулуллоҳ саллаллоху алайхи ва салламнинг ортларида туриб ўқишга ҳаракат қилардилар. Шунинг учун масжидга эрта келиб, кеч қайтардилар.
Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг намоздан кейингги суҳбатларини диққат билан тинглардилар. Бироқ хурмо териш мавсуми бошланганида Абу Дардо розияллоху анху аввалгидан намозга кечроқ келиб, эртароқ кетадиган бўлдилар. Бу ҳол Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи ва салламнинг диққатларини тортди. Абу Дардони ёнларига чақириб, сўрадилар: “Сизнинг масжидга келиб-кетишингизда бир ўзгариш кўраяпман, нима бўлди?”
Абу Дардо розияллоху анху бундай жавоб қилдилар:“Шу кунларда қўшнимизнинг хурмо дарахти меваларни тўка бошлади. Хурмолар бизнинг ҳовлига ҳам тушаяпти. Болаларим қўшнимдан бесўроқ еб қўйишмасин, деган хавотирдаман. Бомдодга келишдан олдин тўкилган хурмоларни тўплаб, қўшнимнинг боғидаги ўша дарахтнинг тагига тўкиб қўяман. Шу сабаб масжидга кеч келаяпман. Мен масжиддалигимда ҳам дарахтлардан хурмо тўкилади. Уларни йиғиб қўшнимизникига қўйиш учун шошиламан. Шундай қилсам, болаларим ҳаром емайди, қўшнимга ҳам зарар етмайди”. Расулуллоҳ саллаллоху алайхи ва саллам Абу Дардонинг бу сўзларидан мамнун бўлдилар ва унинг ҳаққига дуо қилдилар. Бу бир сахобаи икромнинг тарихларидан биргина мисол холос. Чунки ислом дини аввал бошиданоқ мусулмонман деган кишиларни ўзгалар ҳаққига хиёнат қилишдан, уни нохақ ейишдан, унга путир етказишдан қайтарган. Бунга ўхшаш мисоллардан юзлабини келтиришимиз мумкин. Лекин бизнинг асосий мақсадимиз мусулмон киши хеч қачон ўзгалар ҳаққига хиёнат қилмаслиги, молига, жонига, оиласига, шаънига, обрўсига тажовуз қилмаслигини эслатиш ва бугун нохақ қон тўкилишига, кўплаб бегунох кимсаларнинг бевақт ўлимига, мурғак гўдакларнинг етим бўлишию, ожиза аёлларнинг бева бўлишига сабаб бўлаётган, ва ўзларининг бу қилмишларини дин ниқоби билан беркитиб, қилаётган ишлари ислом динининг буйруғи ва ўзларини мусулмон деяётган нобакор кимсаларни ислом динига ва мусулмончиликка асло тўғри келмаслигани кўпчиликка билдириб қўйиш холос. Зеро муқаддас динимиз ислом инсонларни ҳамиша эзгуликка, ўзгаларга наф келтирувчи хайрли ва савоб ишларга чорлаб, зумлдан қайтаргани ҳеч кимга сир эмас. Аллоҳ барчаларимизни ҳақ йўлидан адаштирмасин.

Мақсудали домла Қосимов, Хўжаобод туман бош имом-хатиби

T.me/yettichinoruz


Ҳалолликнинг хикмати

Абдуллоҳнинг отаси Муборак, кўп йиллардирки бир бойнинг боғида боғбон бўлиб хизмат қилар экан. Кунлардан бир кун боғнинг эгаси келиб, унга (боғбонга) "Мен ширин анор ейишни истайман", дейди. Боғбон (яъни, Муборак) унга анор келтириб беради. Хўжайин анорни очиб, еб кўради. У нордон экан. Шунда унинг жаҳли чиқиб, "Мен сендан ширин анор келтиришни сўрасам, сен нордон анор келтирибсан-ку? Менга ширин анор олиб кел", деб ўшқирибди. Шундан сўнг ибн Муборак бошқа анор келтирибди, сўйиб кўрса, у ҳам нордон чиқибди. Бой дарғазаб бўлиб, учинчи марта анор сўрабди, бу сафар келтирган анор ҳам нордон чиқибди. Шунда хўжайини: "Нима, сен ширин анор билан нордон анорнинг фарқини билмайсанми?", - деб сўрабди.
У: "Билмайман", - дебди. "Наҳотки билмайсан",- деб сўрабди боғнинг эгаси. Шунда у: "Чунки мен шу пайтгача бу боғда пишган анордан сира еб кўрганим йўқ", - дебди. Хўжайини: "Нега емагансан?" – деганда, у: "Чунки сиз анордан татиб кўришга изн бермагансиз",- деб жавоб қилди. Унинг бу гапидан боғнинг эгаси бироз ажабланиб, тергай-тергай, ниҳоят, боғбоннинг гапи ростлигига амин бўлибди. Шундан сўнг унинг хўжайини олдида обрў-эътибори ва ҳурмати ошибди. Хўжайинининг бир қизи бўлиб, шу аснода жуда кўп совчилар келиб турган экан. Бир кун бой боғбонидан: "Эй Муборак, қизимни кимга турмушга беришни маслаҳат берасан?,- деб сўрабди. Шунда у: "Жоҳилия асрининг аҳли шуҳратига, яҳудийлар мол-дунёсига, насронийлар ҳусни жамолига, бизнинг умматимиз (мусулмонлар) эса дину-диёнатига қараб уйланадилар",- дебди. Унинг бу гапи хўжайинига ғоятда ёқиб қолибди, унинг ақл заковатига тан берибди. Бу гапни хўжайини онасига бориб етказибдида: "Қизимни Муборакдан бошқа бирон қишига турмушга бермайман",- дебди ва тез орада ўз муддаосига эришибди. Вақт-соати етиб, боғбон Муборак оиласида Абдуллоҳ ибн Муборак туғилган экан.

Косимов Максудали, Хўжаобод тумани бош имом-хатиби


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун чоршанба!
25 декабрь, 2024
24 жумадус соний, 1446

Аллоҳ таоло бугунги муродбахш кунимизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун сешанба!
24 декабрь, 2024
23 жумадус соний, 1446

Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун хайру баракотга ва савобларга тўла қилсин!
Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин!
Алҳамдулиллаҳ!

Показано 20 последних публикаций.