Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
“Прокуратура, ички ишлар, солиқ раҳбарлари яхшилаб эшитиб олсин: сектор ишидан озод қилиш бу – эски даврга қайтиб, аҳоли ва тадбиркорларга ҳар қадамда тўсиқ, коррупцияга шароит яратиш, дегани эмас”,- деди давлатимиз раҳбари.
Туманда жиноятчиликни жиловлашга ҳоким бош бўлиб, барча ишларни мувофиқлаштириши, унинг бу борадаги ўрни ҳеч қаерга йўқолмаслиги кўрсатиб ўтилди.
Ҳар ҳафтада прокурор ва ички ишлар бошлиғи билан ҳудуддаги вазиятни муҳокама қилиб бориши шарт ва зарурлиги қайд этилди.
Бош прокуратура, Ички ишлар, ДХХ академиялари, Юридик ва Жамоат хавфсизлиги университетларига жиноятчиликни олдини олиш бўйича ҳудуд ва соҳалар бириктирилган эди. Лекин улар криминоген вазият мураккаб маҳаллаларга олимларини юбормаётгани, ушбу маҳаллаларни намунали қилишда жонбозлик кўрсатмаётганига эътироз билдирилди.
Миллий кенгаш ҳар чоракда ушбу олийгоҳлар раҳбарларидан ҳам ҳисобот сўраб бориши кераклиги таъкидланди.
Умуман, Сенат камида 1 та ҳудудда жиноятчиликни кескин қисқартириш бўйича, Қонунчилик платаси эса камида 1 та соҳада коррупцияга барҳам бериш бўйича таклифлар бериб бориши бу борадаги ишлар натижадорлигини янада оширишига ишонч билдирилди.
Бундан буён, вазир ва ҳокимлар лавозимга қўйилишидан олдин коррупцияни олдини олиш бўйича аниқ режасини парламент ва маҳаллий кенгашлар олдида ҳимоя қиладиган тизим жорий этиш таклиф қилинди.
Facebook|Instagram|X