YANGI ASR UNIVERSITETI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Образование


Hujjatlar topshirish hamda batafsil ma’lumotlar quyidagi manzilda:
🌐 www.yangiasr.uz
☎️ 99-982-2992

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Образование
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#qabul2025

🎓YANGI ASR UNIVERSITETIда қабул имтиҳонлари давом этмоқда!

🌐 Ҳужжатлар топшириш ҳамда батафсил маълумот: www.yangiasr.uz

☎️ +998712077755
☎️ 1321

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt | Youtube




Иқтидорли талабаларимиз

📚 Пўлатов Саййидакрамхон (Имканагий) YANGI ASR UNIVERSITETI Шарқ мумтоз тиллари таълим йўналиши, 104-гуруҳ талабаси: "2023 йил Янги Аср унверситетига ўқишга кирдим. Таълим олиш билан бирга хаттотлик (каллиграфия) санъатидан бир қанча ютуқларга эришдим. Ютуқларим орасида мен учун энг юксаги "Юрт Фахри" кўкрак нишонини қўлга киритишим бўлди".

👉 P.S. Университетимизнинг иқтидорли талабаларидан бири Пўлатов Саййидакрамхон Файзуллахон ўғлининг тақдим этган ҳужжатлари халқаро илмий-амалий конференция доирасида “ЮРТ ФАХРИ” Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) миқёсида ташкил этилган халқаро илмий-амалий кўрик танловига қабул қилиниб, илмий кенгаш томонидан кўриб чиқилди ва бир овоздан маъқулланди.
Танлов иштирокчиларига бериладиган “ЮРТ ФАХРИ” эсдалик нишони май ойида ўтказиладиган тадбирда тақдим этилади.


🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt | Youtube


Репост из: GRAND TA'LIM
Она ер барчамизники

🌍 22 апрел – Eр куни 2025
Earth Day
2025
#xalqarotadbir

   
▫️Ер куни — илк марта 1970 йил 22 апрелда нишонланган. Бугунги кунда 193 давлатдан 1 миллиарддан ортиқ киши ушбу санага бағишланган турли лойиҳа ва тадбирларда иштирок этадилар. Интернетда бу лойиҳанинг сайти earthday.org. деб номланади.

  Ушбу сана  дунё бўйлаб кенг миқёсда нишонланади.Уни нишонлашдан асосий мақсад — ер ресурсларидан самарали фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш масалаларига, шу билан бирга, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига аҳолининг эътиборини жалб қилишдир. 

   Бугунги кунда астроном олимлар ҳам ўз тадқиқотларида Ер – инсон яшаши учун “махсус” яратилган экан, деган хулосага келишмоқда. Ерда ҳаётнинг турфа шакллари мавжуд. Ўзининг тузилиши, ранги ва хусусиятлари билан фарқланувчи ҳайвонлар, ўсимлик, ҳашорат ва денгиз жонзотларининг миллионлаб турлари ушбу ғаройиб сайёрада мукаммал уйғунликда ҳаёт кечирадилар.

   Ҳар йили бу кунда дунё олимлари глобал экологик муаммоларни мухокама қилиш мақсадида турли конференция ва форумларга жамланишади. Мамлакатларда табиатни асраш, экологияни муҳофаза қилиш мавзусида ҳар-хил акция ва тадбирлар уюштирилади. Кўргазмалар, тозалик ишлари ва дарахт кўчатлари ўтказиш каби лойиҳалар амалга оширилади.

🔖Коинотимиз ҳар йили 4,7 миллион гектар ўрмонни йўқотмоқда. Бу Дания давлати ҳудудидан каттароқ майдон демакдир.

@grandtalim
@yangiasruniversiteti


Эълон

🏖 Баҳор фаслининг ёқимли кунларидан баҳра олиш ва бўш вақтни қизиқарли ўтказиш мақсадида университет талабалари ва ўқитувчилари билан биргаликда Тошкент вилояти, Паркент туманида жойлашган Сўқоқ адирликлари, ўрмонига саёҳат ташкил этилмоқда.

Саёҳат давомида табиат бағрида сайр, қизиқарли ўйинлар ва жамоавий машғулотлар ўтказиш режалаштирилган. Кичик тушлик ҳам дастурга киритилган.

🗓Куни: 27 апрел, якшанба
🕖Вақти: эрталабки 7 :00

Саёҳатга университет ҳовлисидан буюртма автобусда кетилади.

👉Батафсил маълумот ва гуруҳга ёзилиш учун: @g_b8601 ёки +998888968222 рақамига (Гулмира Байкулова) боғланишингиз мумкин.

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt


🎓 CEFR Arab тili Mock Imtihoni! 🇸🇦

Siz CEFR sertifikatiga tayyorlanyapsizmi?
Unda siz uchun ajoyib imkoniyat
!

📌 Mock (sinov) imtihoni orqali:
✅ Darajangizni aniqlang
✅ Real CEFR formatida tajriba orttiring
✅ Kuchli va kuchsiz tomonlaringizni bilib oling

📍 Darajalar:
🔹 A2 — Boshlang‘ich
🔹 B1–B2 — O‘rta
🔹 C1 — Yuqori


🗓 Sana: 26-aprel, 2025-yil
🕒 Vaqti: 13:00
📍 Manzil: YANGI ASR UNIVERSITETI

📲 Ro‘yxatdan o‘tish uchun:
@Ismailova_Mohinur
+998 94 692 08 46

🎯 Imtihon bo‘limlari:
🔸 Tinglab tushunish (Listening)
🔸 O‘qish (Reading)
🔸 Yozish (Writing)


CEFR imtihonida muvaffaqiyatga biz bilan birga yetishing!

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#qabul2025

🎓YANGI ASR UNIVERSITETIда қабул имтиҳонлари давом этмоқда!

Бугун, 21 апрел куни навбатдаги қабул имтиҳони бўлиб ўтди. Абитуриентлар аввал суҳбат, сўнгра тест имтиҳони топширишди.

Натижалар тез орада эълон қилинади. Барчага омад тилаймиз!

🌐 Ҳужжатлар топшириш ҳамда батафсил маълумот: www.yangiasr.uz

☎️ +998712077755
☎️ 1321

🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt | Youtube


Халқаро сана

🌏 21 апрел - Бутунжаҳон ижодкорлик ва инновацион фаолият куни
World Creativity and Innovation Day

БМТ Бош Ассамблеяси ўзининг 2017 йил 27 апрелдаги резолюцияси билан 21 апрель кунини Бутунжаҳон ижодкорлик ва инновацион фаолият куни деб эълон қилган.

ХХI аср одатда ахборот асри деб аталади. Ваҳоланки, инсониятнинг ҳозирги ҳаёт тарзини ҳисобга олган ҳолда бу асрни инновацион аср деб атасак тўғрироқ бўлади. Шунинг учун ҳар бир мамлакат ўзининг ривожланиш пойдеворини инновациялар асосида мустаҳкамлашга интилмоқда.

📚 Юртимизда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкил этилган бўлиб, у Ўзбекистон Республикасида олий, ўрта махсус ва профессионал таълим ҳамда илм-фан ва инновациялар соҳасини назорат қилувчи давлат ҳокимиятининг вакиллик органидир.

Мақсади ва вазифалари


Олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, илм-фан ва инновацион фаолият, ўрта махсус, профессионал таълим соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширади. Ўрта махсус, профессионал, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш, шунингдек, кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини тартибга солади. Халқаро мезонлар асосида ўрта махсус, профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим сифатини таъминлаш, ўқув жараёнини ташкил этиш меъёрларини белгилайди.

Илмий-тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, давлат илмий ва инновацион дастурлари ижросини мувофиқлаштириш, шунингдек, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш ўртасида интеграцияни таъминлаш ишларини ташкил қилади. Ўрта махсус, профессионал, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, фан ва инновациялар соҳасида қўшма таълим ва илмий дастурларни амалга ошириш бўйича халқаро алоқаларни ривожлантиради.

Фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари асосида давлат илмий дастурларини шакллантиради. Фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлайди, янги ишланмаларни тижоратлаштиради, рационализаторлик фаолияти ва стартап экотизимини ривожлантиради.


🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt | Youtube


Репост из: Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футбол бўйича ўн етти ёшгача бўлган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига табриги

Поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева членам сборной команды Узбекистана по футболу до 17 лет

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X




Халқаро тадбир

18 апрель – Ёдгорликларни ва тарихий жойларни асраш халқаро куни
Today- International Day for Monuments and Sites

Ёдгорликлар ва диққатга сазовор жойларни муҳофаза қилиш халқаро кенгаши (ИКОМОС) томонидан 1982 йилда белгиланган ҳамда 1983 йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 22-сессиясида тасдиқланган. Ушбу кунда маданий мероснинг турли жиҳатлари ва уни сақлашнинг аҳамиятига халқаро миқёсда қаратилади.

Ўзбекистонимизни кўҳна ва бой маданий меросини асраш, унинг жаҳон маданияти ва тарихига қўшган ҳиссасини халқаро миқёсда тарғиб қилиш хусусида хукумат қарори ҳам эълон қилинган.
Ушбу халқаро кунда кенг жамоатчилик эътиборини қаратишга йўналтирилган турли кўрик-танловлари ва бошқа турли тадбирлар, шунингдек, самарали фаолият олиб бораётган соҳа вакиллари ва тадбирларнинг фаол иштирокчиларини рағбатлантирилади.

Юртимизнинг Самарқанд, Бухоро. Хива, Шаҳрисабз, Тошкент шаҳарларида юзлаб, балким минглаб тарихий обидалар ва жойлар борки, уларнинг ҳар бири мозийдан сўзлайди. Уларнинг ҳар бир бўлаги юртнинг буюк ўтмиши, бемисл маданий мероси ҳақида ҳикоя қилади.

Изоҳ: 2018 йилда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “18 апрель-Ёдгорликлар ва тарихий жойларни асраш халқаро куни”ни кенг нишонлаш тўғриси”даги қарори қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикаси 1993 йилда БМТнинг илм, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти ЮНЕСКОга аъзо бўлди. Ўшандан буён мамлакатимиз Бутунжаҳон моддий ва номоддий маданият меросини ўрганиш объектига айланди.

Тўртта меъморий мажмуа – Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларининг тарихий марказлари, шунингдек, Угам-Чотқол миллий боғи, бундан ташқари, Ўзбекистоннинг номоддий маданий мерос обидалари сифатида Наврўз байрами, “Шашмақом” халқ қўшиқлари, “Катта ашула” анъанавий қўшиқлари, Аския санъати, Бойсун маданий макони, Хоразм “Лазги”си, миллий палов, атлас, адрас ва миниатюра санъати ЮНЕСКО рўйхатига киритилди.


@yangiasruniversiteti


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баҳорий байрамлар

💐YANGI ASR UNIVERSITETIда ўтган сумалак сайли ва концерт дастури видеолавҳалари

2024 йил 16 апрел куни университетда ўтган сумалак сайли кўтаринки кайфиятда, ранг-баранг жилоларда қизиқарли ўтди.

🎉 Талабалар миллий либосларимиз билан бирга дунё халқлари либосларини намойиш этишиб, байрамга кўрк бағишладилар. Ижодий жамоалар томонидан тақдим этилган катта концерт дастури, шеър, рақс ва қўшиқлар барчага хурсандчилик улашди. Тадбир дастуридан жой олган ижодий ишлар кўргазмаси ҳам кўпчиликк манзур бўлди.


🌐Telegram | 📷 Instagram |🔵 Facebook | 🌐Veb sayt | Youtube


🎉Сумалак сайли лавҳалари

Telegram
| Instagram | Facebook | Veb sayt


🎉Сумалак сайли лавҳалари

Telegram
| Instagram | Facebook | Veb sayt


🎉Сумалак сайли лавҳалари

Telegram
| Instagram | Facebook | Veb sayt

Показано 15 последних публикаций.