#Қонунчиликдаги_янгиликлар
❗️“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади
🔰
Фармонга кўра,
2025 йилда аҳолининг саломатлигини яхшилаш,
экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш учун шарт-шароитларни яратиш борасида қуйидагилар амалга оширилади:
✅ “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган
“Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.
📚
2025/2026 ўқув йилидан:➖Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши каби таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича етакчи олий таълим ташкилоти этиб белгиланади;
➖республиканинг ҳар бир туманида (шаҳрида) босқичма-босқич
инклюзив таълим талабларига жавоб берадиган камида биттадан умумтаълим мактаби фаолияти ташкил этилади;
➖“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 3,5 минг
камбағал оилалар фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда
грант асосида қабул қилиш ишлари ташкил этилади;
📌
2025 йил 1 мартгача тўғри овқатланиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишнинг
инсон саломатлигига фойдасини тарғиб қилишни кучайтириш дастури ишлаб чиқилади;
📜
2025 йил 1 августгача озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторинг қилиш мақсадида идоралараро яхлит
Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot