Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг салбий оқибатлари муҳокама қилинди
Бугун Яккабоғ тумани мусиқа мактаби фаоллар залида гиёҳвандлик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланишига чек қўйиш, ёшлар ўртасида тарқалишининг олдини олиш ҳамда уларнинг салбий таъсирларига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир туман ҳокими ўринбосари Фозил Хидиров, туман ҳокимлиги кўникма маркази, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари ҳамкорлигида ташкил этилди.
Бундай тадбирлар ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Мутасаддилар ёшлар ўртасида гиёҳвандликнинг зарарли оқибатлари ҳақида батафсил тушунча бериб, бундай иллатлардан ҳимояланишнинг муҳим жиҳатларини таъкидлашди. Шу билан бирга, ёшлар ўртасида тарғибот тадбирларини кучайтириш лозимлиги қайд этилди.Шунингдек, иштирокчиларга "Пробация" тўғрисидаги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилиб, унинг ижтимоий аҳамияти ва амалий жиҳатлари юзасидан фикр алмашилди.