СИЗДАЙ ИНСОН КЎРМАДИМ, ОНА
Мени дея минг азоб ютган,
Бошим силаб, қўлларин тутган,
Гар оғрисам, ўзин унутган,
Сиздай мардни кўрмадим, она.
Дардим олиб, ёққан чироғим,
Меҳри дарё, меҳр булоғим,
Қувонч нурин берган ардоғим,
Сиздай инсон кўрмадим, она.
Ғам-ғуссада оққанда ёшим,
Эркалатиб, силаган бошим,
Кўнглим олиб, бўлган сирдошим,
Сиздай инсон кўрмадим, она,
Сабрим синаб, кулдида кимлар,
Бошимга дард келганда ғамлар,
Унутмайман асло у дамлар,
Сиздай мардни кўрмадим, она.
Бизни ўйлаб босдида ажин,
Ой, кунлар тез ўтганин сайин,
Не десангиз, қилайин тайин,
Сиздай инсон кўрмадим, она.
Қалб тубимда борини айтдим,
Сизни ўйлаб, ёздим шу байтим,
Бахтимизга асрасин Раббим,
Сиздай мардни кўрмадим, она.
Сиздай инсон кўрмадим, она.
✍Солиҳабегим
Дилафруз Шаҳирхоний
🎙Садатова Мавжуда
💝𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦
@Xayotim_kanalКаналга обуна бўлиш учун ушбу линкни босинг 👇🏻👇🏻
https://t.me/+Y3WN8OMyoF81MzE6