It's me, Sarvarbek


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


"Kishi Islomining go‘zal bo‘lishi o‘zi uchun behuda bo‘lgan narsani tark qilishidir"
Nimadir uchun, nimadandur vos kechish, vos kecha olish kerak.
Sarvarbek.uz Islamic.uz

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Islom.uz
Таровеҳ намозини ўқиш вақтлари

Рамазон ойи яқинлашгани сайин мўмин-мусулмонларнинг хурсандчилиги янада зиёда бўлмоқда. Шубҳасиз, қутлуғ ойга кўтаринки руҳ бағишлайдиган, бу ойга хос бўлган ибодат таровеҳ намозидир. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Рамазон ойида иймон билан савоб умидида (таровеҳда) қоим бўлса, аввалги гуноҳлари кечирилади” (Имом Бухорий ривояти), деганлар.

Бугун хуфтон намозидан сўнг юртимиздаги масжидларда таровеҳ намози бошланади, инша Аллоҳ.

Мамлакатимизнинг 14 та ҳудудидаги масжидларда таровеҳ намозининг бошланиш вақтлари билан танишинг!

Фарғона –– 20:20
Наманган –– 20:20
Андижон –– 20:20
Тошкент в. –– 20:30
Тошкент ш. –– 20:30
Сирдарё –– 20:30
Жиззах –– 20:30
Самарқанд –– 20:30
Қашқадарё –– 20:40
Сурхондарё –– 20:40
Навоий –– 20:40
Бухоро –– 20:40
Хоразм –– 21:00
Қорақалпоғистон Р. –– 21:10

🔗 https://islom.uz/maqola/23338

🕋 @islomuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Барчамиз кутган Муборак Рамазон ойи кириб келмоқда. Бу ой хақида қанча гапирсак ҳам кам. Аллоҳ бу ойни бизга баракотли, ҳайрли қилсин. Қутлуғ Рамазон барчамизга Муборак бўлсин.


Пропаганда 3

Хозирги замон долзарб муаммосини жамиятга тушинтириш, ҳавф ва хатарлари ҳақида инсонларни огоҳликка чақириш, умуман олганда замонавий амру маруф қилаётган Устозайшндан яна бир видео.


Алишер Навоий ҳазратлари ёзади:

Сен ўз хулқингни тузгил, бўлма эл ахлоқидан хурсанд,
Кишига чун киши фарзанди ҳаргиз бўлмади фарзанд.

Яъни сен ўз ахлоқингни, хулқингни, одатингни ислоҳ қил. Тузат. Бошқаларнинг гўзал ахлоқи, қилаётган хайрли амаллари билан хурсанд бўлма, сенга уларнинг ишларидан, ахлоқидан манфаат йўқ, чунки ҳар бир инсоннинг амали, хулқи унинг фарзанди сингари ҳисобланади, бировнинг фарзанди эса ҳеч қачон бошқага фарзанд бўлмайди.

Акром Малик - Рамазон кундалиги




Америкалик астрофизик ва сотсиолог Майкл Харт шундай дейди:

«Муҳаммад(саллаллаҳу алайҳи вассалам) тарихда юксак даражага кўтарилиб, ҳам диний, ҳам ижтимоий миқёсда машҳур бўлишга эришган ягона шахс эди. Бу ўзининг диний ва ижтимоий таъсирида тенгсиз бўлган ноёб комбинатсиядир. Шу билан бирга биз Уни инсоният тарихига энг катта таъсир кўрсатган энг буюк шахс деб ҳисоблашга ҳақлимиз.»

[“The 100: A Ranking of the Most Influential Persons in History“]


Репост из: Rasul Kusherbayev
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўпинча ижтимоий тармоқдарда дабдабали тўйларнинг расмларига кўзимиз тушади. Катта бир саройни эгаллайдиган тўй сарполари, ҳашаматли ресторанларда тўкин-сочин дастурхонлар, столлардаги тугамас егуликлар, санъаткорлар кетма-кетлигию улар устидан сочилган пуллар, иномарка машиналар билан кўчаларни тўлдирган тўй кортежи…

Бу каби тўйларга бошқаларнинг имкони бўлмаса-да, фарзандларини тенгқурларидан кам қилмаслик учун кредит олиб бўлса ҳам дабдабали тўй қилишга уринишяпти.

Бу борада тўйларни ихчамлаштириш, ортиқча дабдабабозликнинг олдини олиш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, меъёрлар белгилаб берилган эди. Бироқ кейинги пайтда ўтказилаётган тўйларда ушбу меъёрларга амал қилинмаяпти.

Бир кунлик тўй учун шунча пулни исроф қилиш қанчалик тўғри? Тўй учун сарфланадиган ҳаражатни ёшлар келажагига, саёҳатларга, уйдаги камчиликларга ишлатиш яхшироқ эмасмикин.

Республика маънавият ва маърифат маркази томонидан олинган “Маслаҳат оши” номли қисқа метражли фильмда ҳам айнан шу масалага эътибор қаратилибди. Назаримда, бир умрлик меҳнатни бир кунлик "хўжа кўрсин"га алмаштириш арзимайди.

👉@r_kusherbayev


Келаётган феврал ойининг 14чидан 15чига ўтар кечаси Бароат кечаси ҳисобланади.

Шу кеча Бароат кечаси, ИншаАллоҳ барча гуноҳлар кечириладиган, Одамларни дўзаҳдан озод бўлиб Жаннатга киритиладиган кечалардан бири, Бу кечада Нафл ибодат қилинглар, Агар қодир бўлмасангиз 3 маротаба Иҳлос сураси (Яни "Қул Ҳу Аллоҳу Аҳад") ни ўқинглар, ИншаАллоҳ Қуръон ҳатм қилганлик савобига эришасизлар...


Учта хато ҳаётимизда такрорланаверади:
1. Вақтни зое қилиш.
2. Фойдасиз сўзларни гапириш.
3. Арзимас ишларга эътибор қаратиш.


Aёл - мадрасадир!

Устозимиз Ҳусайн Бухорий томонларидан қизлар, аёллар, фарзанд тарбиялаётган оналар учун қилинган «Aёл - мадрасадир!» номи остида қилинган суҳбат.

Томоша қилиш: https://youtu.be/klQAWLzvj6U


Бошланиши Аллоҳни рози қилмайдиган барча алоқалар охирига келиб сизни ҳам рози қилмайди.

Ёсир Ҳазмий.




Баъзан кутиш бездиради. Лекин сўнгида сўраганингдан яхшиси келади. Шу сабаб ҳаммасига чидаймиз


Зотан, ютуқ - кураш ҳосиласи, мағлубият - Аллоҳнинг сабоғи, азоб - нафс тарбияси, қувонч - қалб шукронаси, севги - эрликнинг шарти, нафрат - мақом, висол - ажиб олам, ҳижрон - сабр дарси, дўст - садоқат исботи, душман - қудрат далили.

Акром Малик - Рамазон кундалиги


Испанча уят бошқа одам дуч келган ноқулай вазиятнинг гувоҳи яъни тингловчиси ёки томошабини сифатида иштирок этиш билан юзага келадиган ҳиссиёт.

Бошқалар қилган иш учун сиз уялишингиз - испанча уят.

©️Тармоқлардан


Ёлғизликни таниш-билишларнинг кўп ёки камлигига дахли йўқ.

Ерих Мария Ремарк - Қора ҳайкал


У зот алайҳиссалом айтадилар: «Нафсингиз учун машаққатли бўлган, уни қийноққа солган нарсаларнинг охирида албатта хайр ва омонлик бордир. Бирор нарса нафсингизга оғир келаётган бўлса, билингки, унда яхшилик бор».

Фотиҳ Думан - МЕН


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
©️dargahuz


Репост из: Islomic Blog
Олдига қўйганни емак — ҳайвоннинг иши,
Огзига келганни демак – нодоннинг иши.

Алишер Навоий


Бир марта юз берган нарса иккинчиси марта бўлмаслиги мумкин. Аммо икки бор юз берган нарса учинчи марта албатта бўлади.


Пауло Коело - Алкимёгар

Показано 20 последних публикаций.