🔍
“Тараққиёт блоки” – Президент сиёсатини амалга ошириш ва Ҳукумат дастурини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади🔍 Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
🔍 Унда фракциялар ўртасида
“Тараққиёт блоки” ташкил этиш юзасидан битим имзоланди. 93 нафар депутатни бирлаштирган мазкур блок партияларнинг дастурий мақсад вазифалари ва Ҳукумат дастурининг самарали амалга оширилишини қўллаб-қувватлашда муҳим қадам бўлади.
✈️“Тараққиёт блоки”нинг устувор фаолият йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланди.
➖ миллий
иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва
экспорт салоҳиятини ошириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш;
➖ ҳар бир фуқаронинг
хусусий мулк ҳуқуқи дахлсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг иқтисодий фаолият эркинлигини рағбатлантириш орқали аҳоли турмуш даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
➖
сўз эркинлигига қарши ҳар қандай уринишларга қарши туриш ва мустақил нодавлат матбуот тизимини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ҳамда
эркинлик ва
очиқлик сиёсатини изчил давом эттириш;
➖ таълим сифатини ошириш ва инсон салоҳиятини ривожлантириш,
нодавлат таълим муассасаларини қўллаб-қувватлаш, давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш;
➖ соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий қилиш, нодавлат тиббиёт ташкилотларини ривожлантириш;
➖
солиқ маъмурчилиги тизимини соддалаштириш, барча тадбиркорлар учун солиқни тўлаш борасида адолатли ва тенг шароитлар яратиш, солиқ ставкаларининг ўзгармаслигини таъминловчи сиёсат юритиш;
➖ давлат бюджети харажатларини қисқартириш, рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш, давлат хизматларини кўрсатишда хусусий сектор иштирокини кенгайтириш;
➖ фуқароларга шахсий танлов имконини берувчи
хусусий жамғарма пенсия тизимини яратиш, рақобатбардош ва бозор механизмлари орқали бошқариладиган замонавий, шаффоф пенсия тизимига ўтиш;
➖ мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини кафолатлаш.
📰“Тараққиёт блоки” аҳоли ишончини оқлаш учун O’zLiDePга ҳам “Миллий тикланиш” демократик партиясига ҳам кенг имконият яратади.
#uzlidep #taraqqiyot_bloki
🖥
Расмий саҳифаларимизга уланинг