UzA Sport


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Спорт


🇺🇿 Oʼzbekiston Milliy axborot agentligining sport yangiliklari kanali.
•https://uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
https://t.me/uza_uz
•https://www.youtube.com/c/UzAuzb
•Тезкор: @uzauz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Спорт
Статистика
Фильтр публикаций


Осиё Элит Чемпионлар лигаси кубоги Тошкентда

Бу йил Осиё Футбол Конфедерацияси қитъада клублар ўртасидаги энг муҳим турнир ОЧЛ Элит лигаси мусобақасига старт берди. Энди биринчи мавсумини бошлаган ушбу турнир футбол мухлислари меҳрини қозона бошлади. Роналду, Неймар каби жаҳон футбол юлдузлари иштирок этмоқда.

ОФК турнирнинг тарғиботи йўлида бир нечта ишларни амалга оширмоқда. Жумладан, лига кубогини иштирокчи мамлакатларда айлантирмоқда. Мухлислар бевосита кубокни кўра олиши ва эсталик учун суратга туша олишлиги мумкин. Кубок бугун болалар футбол мактабида, пойтахтнинг эътиборга молик жойларида ва кечга яқин “Спорт” телеканали “Гол” дастури студиясида кўриниш берди.

Эртага 6 ноябр куни “Пахтакор”ОЧЛ Элит лигасида Қатарнинг “Ал-Ройён” жамоасига қарши ўз ўйинини ўтказади. Кубок кун давомида “Жар” стадионида бўлади.

@uzasport


Ёш боксчиларимиз жаҳон чемпионатида 13 та медаль жамғарди

Черногориянинг Будва шаҳрида ёшлар ўртасида бокс бўйича жаҳон чемпионати якунланди.

Терма жамоамиз эса ушбу жаҳон биричлигида 5 та олтин, 5 та кумуш ва 3 та бронза медалларини қўлга киритдилар. Ушбу натижа билан жамоамиз умумий медаль жамғаришда иккинчи ўринни қўлга киритган бўлса, эркаклар терма жамоамиз 5 та олтин билан энг яхшиси бўлдилар. Уларга тенг келадигани топилмади.

Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:

🥇Олтин медаль:
-48 кг: Сайфиддин Собиров
-57 кг: Самандар Олимов
-63,5 кг: Абдулазиз Жўрақулов
-86 кг: Акмалжон Исроилов
-92 кг: Ҳалимжон Маъмасолиев

🥈Кумуш медаль:
-75 кг: Жафарбек Шахбозов
+92 кг: Шаҳзод Полвонов
-48 кг: Жасмин Тоҳирова
-81 кг: Рухшона Парпиева
+81 кг: Собирахон Шахобиддинова

🥉Бронза медаль:
-54 кг: Собиржон Тастанов
-71 кг: Муҳаммад Азизбек Исмоилов
-70 кг: Ойша Тоирова

@uzasport


Самарқанддаги Регистон майдонида “Samarkand Marathon” анъанавий халқаро хайрия марафонига старт берилди

Марафонда 40 га яқин давлатдан уч минг нафардан зиёд иштирокчи қатнашмоқда.
Марафон қатнашчилари 2, 5, 10, 21 ва 42 километр масофани босиб ўтади.

@uzasport


Шахмат: Чемпионлик йўлидаги шиддатли курашлар ҳали олдинда

Бразилияда ўтаётган 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 5-турида ҳамюртларимиз Афрўза Ҳамдамова, Нилуфар Имомқўзиева ва Жавоҳир Бозоров ғалабага эришди.

Бугун тунда поёнига етган 5-тур ўйинларида 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган Афрўза Ҳамдамова оқ доналарда германиялик Харис Пеглауни енгди.

Терма жамоамиз аъзоси Жавоҳир Бозоров 14 ёшгача бўлган ўғил болалар мусобақасида бразилиялик Пьетро Зотисни, Нилуфар Имомқўзиева мўғилистонлик Гуранбаатар Урангоодан устун келди.

Мусобақа тафсилотлари билан O‘zAнинг расмий каналида танишишингиз мумкин.

@uzasport


Бектемир Мелиқўзиев АҚШда ғалабага эришди

Бугун, 3 ноябрь куни АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳрида ўтказилган профессионал бокс турнирида ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев навбатдаги жангида рингга кўтарилди.
Бокс кечасининг co main-event жангида иккинчи ўрта вазн тоифасида ўтган баҳсда Бектемир Мелиқўзиев америкалик Девид Стивенсга қарши чемпионлик камари учун саралаш жангини ўтказди.
Ўн икки раундга мўлжалланган жанг тўлиқ давом этди. Шиддатли кечган жангда ҳамюртимиз Мелиқўзиев ҳакамларнинг қарори билан очколар ҳисобида ғалабага эришди. Ушбу муваффақият Бектемирни иккинчи ўрта вазн тоифасида WBA чемпионлик камари учун расмий ва мажбурий даъвогарга айлантирди.

@uzasport


Триатлончиларимиз Малайзияда муваффақиятга эришди
Малайзиянинг Кота-Кинабалу шаҳрида триатлон бўйича ўтган Осиё кубогининг навбатдаги босқичида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятга эришди.
Шиддатли ўтган баҳсларда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар аъзоси олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди.
Ўзбекистон терма жамоаси сафида қатор турнирларда муносиб натижа қайд этиб келаётган Жереми Куиндос бу гал энг яхши натижа қайд этди ва олтин медални қўлга киритди. Яна бир спортчимиз Александр Куришов кумуш медалга эгалик қилди.

@uzasport


Бугун, 1 ноябрда Суперлига 23-тури доирасида «Насаф» сафарда «Локомотив»ни мағлуб этиб, муддатдан аввал ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.
Тошкент вилоятининг «Дўстлик» стадионида ўтган баҳсда Қарши клубининг чемпионлик имконияти катта экани сабабли Қашқадарёдан ташкилий тарзда 10га яқин автобусларда мухлислар олиб келинган эди.
Шиддатли ўтган баҳснинг 35-дақиқасида бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев кутилмаганда «Локомотив» ҳимоячиси Иван Рогачни майдондан четлатди ва қолган дақиқаларда «Насаф» майдонда бир киши кўп бўлиб ўйнади.
73-дақиқада Акмал Мозговой суперголи билан ҳисобни очиб, якунда «Насаф»га муҳим ғалаба ва чемпионликни келтирди – 1:0.
Шу тариқа, «Насаф» 23 ўйиндан кейин 52 очко жамғариб, чемпионат якунига 3 тур қолганда муддатдан аввал Ўзбекистон чемпионига айланди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз тарихида илк бор Суперлигада чемпионликни қўлга киритиб, Тошкент клубларининг 23 йиллик гегемонлигига чек қўйди.
Бунгача «Нефтчи» 2001 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган, шундан кейин ўтган 23 йил давомида чемпионлик фақат Тошкент клубларига насиб қилаётган эди. Хусусан, сўнгги 5 йил давомида «Пахтакор» чемпионликни ҳеч кимга бермай келаётганди. «Насаф» 2025 йилда Ўзбекистон чемпиони сифатида ОФК Элит Чемпионлар лигасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

@uzasport


Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Насаф”, “Сўғдиёна“ – “Сурхон” клублари ўртасида ўйин бўлиб ўтади

Мазкур учрашувларнинг энг аҳамиятлиси, “Дўстлик” стадионида ўтадиган “Локомотив” – “Насаф” жамоалари баҳсидир. Сабаби, ҳозирда “Насаф” Суперлига ўйинларида 49 очко жамғариб, яққол пешқадамга айланган. Бугунги ўйинда “Насаф” дуранг ёки ғалаба қозонса, бу йилги Суперлига чемпионлигини муддатидан аввал қўлга киритади. Аслида, ушбу жамоа мағлуб бўлса ҳам мамлакат чемпиони бўла олади. Чунки, Қарши шаҳри жамоаси айни дамда энг яқин таъқибчиси ОКМК клубидан 10 очко илгарилаб кетган.
Дарвоқе, “Сўғдиёна“ – “Сурхон” учрашуви ҳам қизиқарли ўтиши шубҳасиз. Бу учрашувда мезбонлар мағлубиятга учраса, турнирдаги 3-поғонасини ушбу турни ғалаба билан якунлаган “Пахтакор”га бўшатиб беради. “Сўғдиёна” 22-тур якунига кўра 37 очкога эга бўлган. Пойтахт клуби эса айни вақтда 38 очко билан қолмоқда.

@uzasport


Шахмат: Афрўзада дуранг, Жавоҳир ва Нилуфар ғалабага эришди

Бразилияда давом этаётган 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 3-тур баҳсида Афрўза Ҳамдамова оқ доналарда мексикалик Гваделупе Мантано Висенте билан дуранг ўйнади. Ушбу натижадан кейин Ҳамдамова 2,5 очко билан кучли бешликдан жой олишга эришди.
Ушбу турда терма жамоамиз аъзоларидан Жавоҳир Бозоров 14 ёшгача бўлган ўғил болалар мусобақасида оқ доналарда Жанубий Африка вакили Калеб Дейсел билан баҳс олиб борди ва ишончли тарзда ғалабага эришди.
14 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги баҳсда канадалик Анаис Хлоя Фисел билан беллашган Нилуфар Имомқўзиева қора доналарда ҳаракатланишига қарамасдан муваффақият қозонди.
Жаҳон чемпионатининг 4-турида Афрўза Ҳамдамова қора доналарда парагвайлик Майерггер Гонсалес билан, Жавоҳир Бозоров германиялик Даниэл Нуньес Грегур билан, Нилуфар Имомқўзиева арманистонлик Сона Кркьяшарян билан куч синашади.

@uzasport


Ўзбекистонда олимпия ҳаракати ANOC тадбирида эътироф этилди

Миллий Олимпия қўмиталари ассоциацияси (ANOC)нинг Португалиянинг Кашкайш шаҳрида ўтказилган навбатдаги Бош Ассамблея йиғилишида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов етакчилигидаги мамлакатимиз спорт делегацияси ассамблея доирасида Халқаро олимпия қўмитаси мутасаддилари шунингдек, ХОҚ Президентилигига номзод бўлган Иордания шаҳзодаси Файсал Ал Ҳусайн, Халқаро велосипедчилар иттифоқи раҳбари Давид Лапартен, Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабе каби жаҳон спортида ўз овозига эга бўлган бир қатор мулозимлар билан суҳбат ўтказди.
Мулоқотлар давомида Марказий Осиё мамлакатларида олимпия ҳаракатини юксалтириш, Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спорт ривожини янги босқичга олиб чиқиш борасидаги ислоҳотлар, “Тошкент-2025” ёшлар Осиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик масалаларида фикр алмашилди.
Мавзу юзасидан батафсил мақолани O’zA сайтида ўқишингиз мумкин.

@uzasport


Пара камончилар мамлакат чемпионлиги учун курашди

Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида пара камондан отиш бўйича ёшлар ва катталар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионати истеъдодли ёшларни кашф этишга хизмат қилди.
Тўрт кун мобайнидаги муросасиз баҳсларда 60 нафарга яқин матонатли ва иродали мерганлар ғолиблик учун кураш олиб борди.
Чемпионат сарҳисобига кўра, умумжамоа ҳисобида пойтахтлик пара комончилар 1-ўринни эгаллаган бўлса, 2 ва 3-ўринлардан Фарғона ва Самарқанд вилояти жамоалари жой олишди.
Мусобақалар сўнггида ғолиб ва совриндорларга Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси, Миллий гвардия ҳамда Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази мутасаддилари томонидан медал, диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

@uzasport


Бразилиянинг Флорианополис шаҳрида 18 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари ортда қолди

Чемпионатнинг 2-турида 16 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида Афрўза Ҳамдамова қора доналарда Словакия терма жамоаси аъзоси Новомеска Каринни 37-юриш ҳолатида таслим этди ва очколари сонини 2 тага етказиб олди.
14 ёшгача бўлган ўғил болалар мусобақасида шахматчимиз Жавоҳир Бозоров 2-турда қора доналарда латвиялик Рейнис Валдатисга имкониятни бой берди. 14 ёшгача бўлган қизлар мусобақасида Нилуфархон Имомқўзиева оқ доналарда мексикалик Теллес Фукусима билан муроса йўлини танлаши ортидан 1,5 очколи бўлди.
Чемпионатнинг 3-турида Афрўза Ҳамдамова оқ доналарда мексикалик Гваделупе Мантано Висенте, Жавоҳир Бозоров ҳам оқ доналарда Жанубий Африка вакили Калеб Дейсел, Нилуфар Имомқўзиева эса қора доналарда канадалик Анаис Хлоя Фисел билан ўйнайди.

@uzasport


Шахмат: Бразилияда Италияда эришилган натижа такрорланадими?

Бразилиянинг Флорианополис шаҳрида 18 ёшгача бўлган дунёнинг энг яхши шахматчилари иштирокида навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бошланди.
Дунёнинг 62 та давлатидан 527 нафар маҳоратли ёш шахматчилар иштирокидаги 2024 йилги жаҳон чемпионати баҳслари 14, 16 ва 18 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ўртасида бўлиб ўтмоқда.
11 турдан иборат мусобақалар 10 ноябрга қадар давом этади.
Жаҳон биринчилиги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар ёш шахматчиси ғолиблик учун кураш олиб боради.
14 ёшгача бўлганлар ўртасидаги беллашувларда Нилуфархон Имомқўзиева ва Жавоҳир Бозоров ҳамда 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасидаги мусобақаларда Афруза Ҳамдамова ватанимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Италияда ушбу ёш тоифаларида ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳамюртимиз Афрўза Ҳамдамова 14 ёшгача бўлган қизлар ўртаси жаҳон чемпионлигига эришганди.

@uzasport


Аббосбек Файзуллаев Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди.

@uzasport


Олимпия ўйинлари ғолиби Диёра Келдиёрова: “Муносибларга овоз бердим”

Мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, маҳаллаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлиги учун сайловлар давом этмоқда.
Сайлов жараёнларида аҳолининг барча қатлам вакиллари сингари спортчилар ҳам фаол иштирок этмоқда.
Ватан келажагига дахлдорлик ҳисси билан яшаётганлар орасида Олимпия ўйинлари, жаҳон чемпионатларининг ғолиблари, совриндорлари ҳам борлиги эътиборли.
Бугун пойтахтимизнинг Яккасарой тумани, «Дамариқ»МФЙда жойлашган 547-сайлов участкасида дзюдо бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Диёра Келдиёрова овоз бериш жараёнида қатнашди.

@uzasport


Шахмат: Европа кубогининг совриндорлари аниқланди

Cербиянинг Врнячка-Баня шаҳрида шахмат бўйича клублар ўртасида ўтказилган European Chess Club Cup мусобақаси якунланди.
Кеча кубок баҳсларининг сўнгги 7-турида Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров иштирок этган "SuperChess" жамоаси мусобақа пешқадами "Novy Bor Chess Club" билан куч синашди. Абдусатторов Винсент Кеймер, Синдаров вьетнамлик Ван Тай Нгуен билан дурангга эришган бўлса-да ҳисоб 2,5:3,5 кўринишида "Novy Bor Chess Club" фойдасига ҳал бўлди.
Нодирбек Ёқуббоевнинг "TAJFUN-ŠK Ljubljana" жамоаси 7-турда "Sentimento Ajka BSK" билан (3:3) муроса йўлини танлади. Ушбу турда Ёқуббоев сербиялик халқаро гроссмейстер Алексей Саранани мағлуб этди.
Ўйинлар сарҳисобига кўра, "Novy Bor Chess Club" жамоаси 13 очко билан Европа кубоги соҳиби бўлди.
"TAJFUN-ŠK Ljubljana" жамоаси 5-ўринни "SuperChess" 10 очко билан 7-поғонани эгаллади.

@uzasport


Россиялик спорт таълими олимлари Ўзбекистонда

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида Москва давлат спорт ва туризм университети ректори, профессор Наталя Масягина ҳамда Туризм ва меҳмондўстлик саноати институти директори Александр Ивансовдан иборат делегация аъзолари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш масаласида учрашув ташкил этилди.
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйиш, қишки спорт турларини ривожлантириш, илмий лойиҳалар устида ишлаш бўйича ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университет ректори Рашид Маткаримов меҳмонларга мамлакатимизда спорт таълимини ривожлантириш, юртимизда ўтказилаётган халқаро спорт мусобақалари, келгуси йили пойтахтимизда ўтказиладиган Тошкент-2025 ёшлар Осиё ва Параосиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик ҳақида сўзлаб берилди.
Учрашув жараёнида Наталя Масягинага Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фахрий профессори унвони топширилди.

@uzasport


Футбол. Бугун Суперлиганинг 22-туридан ўрин олган иккита учрашув бўлиб ўтади.

Амалдаги чемпион "Пахтакор" Қаршида Навоийнинг "Қизилқум" жамоаси билан куч синашади. "Андижон" ўз майдонида Тошкентнинг "Олимпик" жамоасини қабул қилади.

@uzasport


Бугун, 26 октябрь куни Cербияда шахмат бўйича клублар ўртасида давом этаётган Европа кубогининг 7-турида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров дона сураётган "SuperChess" клуби мусобақада етакчилик қилаётган "Novy Bor Chess Club" жамоаси билан куч синашса, Нодирбек Ёқуббоевнинг TAJFUN-ŠK Ljubljana" клуби "Sentimento Ajka BSK" жамоаси билан куч синашади.

Кеча ўтказилган 6-турда "SuperChess" клуби "Tuxera Aquaprofit Nagykanizsai Sakk Klub" жамосини 4,5:1,5 ҳисобида мағлуб этди. Ёқуббоев шарафини ҳимоя қилаётган "TAJFUN-ŠK Ljubljana" жамоаси 6-турда "Beer Sheva Chess Club" жамоасини 3,5:2,5 ҳисобида таслим қилди.
6-турдан кейин "Novy Bor Chess Club" клуби 11 очко жамғарган ҳолда пешқадамлик қилаётган вазиятда "SuperChess" жамоаси 10 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 2-ўринда бормоқда. Шунингдек, "Turkish Airlines", "Alkaloid", "TAJFUN-ŠK Ljubljana", "Bayegan Pendik Chess Sports Club" ва "C’Chartres Echecs" жамоалари ҳам ҳозирча 10 очкога эга бўлиб турибди.

@uzasport


Хитой Тайпейида давом этаётган U-17 Осиё кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этаётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси муносиб ўйин намойиш этмоқда.

Қитъа кубогининг “Е” гуруҳидан жой олган умидли футболчилар жамоамиз кеча гуруҳ босқичининг 2-турида Хитой Тайпейи терма жамоаси билан куч синашди.
Шиддатли кечган баҳсда Ўзбекистон терма жамоаси Хитой Тайпейини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Учрашувнинг 61-дақиқасида Абубакир Шукуруллаев томонидан киритилган гол ўсмирлар терма жамоамизга ғалаба келтирди.
U-17 Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 1-турида Фаластинни 3:0 ҳисобида мағлуб этган терма жамоамиз 3-турда Ироқ терма жамоаси билан рўбарў келади.
2-турнинг Ироқ-Фаластин тўнашувида ироқликлар 4:0 ҳисобида муваффақиятга эришди.
Эртага, 27 октябрь куни гуруҳ босқичининг сўнгги 3-турида 6 тадан очкога эга Ўзбекистон ва Ироқ Осиё кубоги йўлланмаси учун кураш олиб боради. Ушбу “дуэль”да омадга эришган жамоа гуруҳ Осиё кубогининг кейинги босқичига йўл олади.

@uzasport

Показано 20 последних публикаций.