UzA Sport


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Спорт


🇺🇿 Oʼzbekiston Milliy axborot agentligining sport yangiliklari kanali.
•https://uza.uz
•facebook.com/uzauz
•instagram.com/uza.uz
https://t.me/uza_uz
•https://www.youtube.com/c/UzAuzb
•Тезкор: @uzauz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Спорт
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: OlympicUz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
👉 Yilning eng yaxshi sport fotomuxbiri: Almurat Mamadaminov (OʻzA)

👉 Лучший спортивный фотокорреспондент года: Альмурат Мамадаминов (УзА)


Ғолиблик замирида ватанга бўлган муҳаббат мужассам


Ўзбекистон спортининг халқаро майдондаги ғалабаларини таъминлаб келаётган бир гуруҳ ёш спортчилар ва мураббийлар пул мукофотлари билан тақдирланди.

Шу хусусдаги батафсил мақола билан O‘zAнинг расмий сайтида танишишингиз мумкин.

@uzasport


Гандболчиларимиз муддатидан аввал Марказий Осиё чемпиони бўлди

Қозоғистонда гандбол бўйича эркаклар жамоалари ўртасида ўтказилаётган Марказий Осиё чемпионатининг олтинчи кунги ўйинлари якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси муддатидан аввал чемпионликни тантана қилди.

Шу хусусдаги батафсил мақола билан O‘zAнинг расмий сайтида танишишингиз мумкин.

@uzasport


Ёш оғир атлетикачиларимиз Осиё чемпионатида қатнашмоқда

Қатар пойтахти Доха шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.

20 та мамлакатнинг 170 дан ортиқ ёш оғир атлетикачилари иштирок этаётган чемпионатда Ўзбекистон терма жамоасининг 16 нафар аъзоси баҳсларда иштирок этмоқда.

Қитъа чемпионати 25 декабрга қадар давом этади.

@uzasport


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@uzasport


Ўзбекистонлик фото тасвирчи халқаро танлов совриндори

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида фаолият олиб борган фотомухбирлар ўртасида ўтказилган халқаро танловда ўзбекистонлик ижодкор Анвар Илясов кумуш медалга сазовор бўлди.

 Халқаро бадиий фотография ассоциацияси ва “Gilavar Photo Club of Azerbaijan” ташкилотлари томонидан ташкил этилган танловда дунёнинг кўплаб давлатларидан тажрибали суратчилар ўз ижодлари билан иштирок этди.

Танлов ҳайъатининг қарорига кўра, ўзбекистонлик фото тасвирчи Анвар Илясовнинг  “Парижни забт эт” номли сурати кумуш медалга лойиқ кўрилди.

@uzasport


Кураш Ислом бирдамлик ўйинлари дастурига киритилди

Албаниянинг Тирана шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA)нинг 13-Бош ассамблеясида миллий спортимиз кураш 2025 йили Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида ташкил этиладиган Ислом бирдамлик ўйинлари дастурига киритилганлиги эътироф этилди.

Шу хусусдаги тўлиқ мақола билан O‘zAнинг расмий сайтида танишишингиз мумкин.

@uzasport


Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «Марказий Ипподром»да Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида от спортининг поло тури бўйича «Миллий гвардия кубоги» мусобақаси якунланди.

Мусобақанинг якуний натижаларига кўра биринчи ўринни Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби жамоаси қўлга киритиб мусобақанинг мутлақ ғолибига айланишди. Иккинчи ўринни Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари жамоаси эгаллаган бўлса, учинчи ўрин эса Мудофаа вазирлиги жамоасига насиб этди.

Ғолиб жамоалар ташкилотчилар томонидан кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан муносиб тақдирландилар.

@uzasport


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Руслан Нурудинов ўзи ўрнатган Жаҳон рекордини янгилаган ҳолда уч карра Жаҳон чемпионига айланди!

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу дунё биринчилигини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.
Баҳрайнда якунига етиб бораётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини якунлади.
Юртдошларимизнинг чиқишига Олимпиада чемпиони Руслан Нурудинов ажойиб нуқта қўйиб берди.
Умумий ҳисобда қайд этган 424 кг натижасини ҳеч бир атлет янгилай олмади ва Нурудинов учинчи бор икки кураш бўйича жаҳон чемпионлигига эришди.
Даст кўтариш йўналишида олтин медалга эга чиққан Шарофиддин Амриддинов силтаб кўтаришда 212 кг билан олтинчи, умумий ҳисобда эса 396 кг билан бешинчи бўлди. Шундан бўлса ҳам, барча йўналишлардаги олтин медаллар Ўзбекистон терма жамоаси вакилларига насиб этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу дунё биринчилигини 3 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан якунлади.

@uzasport


Бокс: Қозоғистон 2027 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади

2028 йили Лос-Анжелесда ўтадиган Олимпия ўйинлари олдидан ташкил этилиши белгиланган бокс бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати World Boxing шаъфелиги остида ўтказилади.
Лос-Анжелес-2028 Олимпиадасининг йўлланмалари ўйналадиган мазкур дунё биринчилиги Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтиши эълон қилинди.

@uzasport


Самбо: Осиё кубогида 4 та олтин медал қўлга киритилди

Қозоғистоннинг Актау шаҳрида самбо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё кубогида мамлакатимиз самбочилари муваффақиятга эришди.
Шиддатли беллашувлар натижасида мамлакатимизнинг ёш самбочилари қитъанинг иқтидорли самбочиларидан маълум вазнларда устунликка эришиб, 4 та олтин, 1 та кумуш ва 6 та бронза медалларини қўлга киритди.
Ушбу натижа терма жамоамиз аъзоларига умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашини таъминлади.

@uzasport


Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети барқарор ривожланиш рейтингида ўсишга эришди

“UI Green Metric World University Rankings” 2024 йил учун барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш бўйича жаҳондаги энг сара университетлар рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети атроф-муҳит муҳофазаси бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар масаласида Италия, Туркия, Швейцария, Испания ва дунёнинг бошқа етакчи давлатлари университетлари қаторида дунёнинг ТОП-800 талик рўйхатига киритилди. Умумий кўрсаткичлар сарҳисобида мамлакатимизнинг спорт соҳасидаги таянч олий таълим даргоҳи дунё рейтингида 780-ўринни, Осиё минтақаси бўйича ТОП-500талик рўйхатда 430-ўринни ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари орасида 17-ўринни банд этди.

@uzasport


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@uzasport


Осиёда тенгсиз бўлган боксчиларимиз муносиб кутиб олинди

Жорий йилнинг 28 ноябридан 11 декабрига қадар Таиландда бокс бўйича катталар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 11 та олтин, 6 та кумуш, 3 та бронза, жами 20 та медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида медаль жамғаришда биринчи бўлди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида ушбу юксак ғалабаларга эришган спортчиларимизни вазирлик ва идоралар, спорт жамоатчилиги вакиллари, ота-оналар ва мухлислар муносиб кутиб олди.

Чемпионатда 21 давлатдан келган 210 нафар боксчи ғолиблик учун ўзаро куч синашди. Унда эркаклар 13, аёллар эса 12 вазнда Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилди.

@uzasport








Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Дунёда ногиронлиги бор одамларга тўғри келадиган 100 дан ортиқ спорт тури бор. Лекин, бизда бундай одамларга спорт билан шуғулланишга фақат 22 та тури бўйича тиббий хулоса берилади.

Эндиликда халқаро андозалар асосида ногиронлиги борларга спорт турлари ҳам кенгайтирилиши, уларни бунга лаёқати касаллик турига қараб автоматик белгиланиши қайд этилди.

Натижада спорт билан шуғулланишга йўлланма олиши мумкин бўлган ногиронлиги борлар сони 286 мингдан 440 мингга ошади.

Мутасаддиларга келгуси йилда адаптив спорт қамровини 1,6 баробарга ошириб, 45 мингга етказиш топширилди. Бу одамларни спорт билан шуғуллантирадиган мураббийлар ойлиги 1 январдан 1,5 баробар оширилади

Жойлардаги 130 та спорт мактаби, 90 та махсус таълим муассасаси ва 29 та “Мурувват” уйидаги спорт объектлари адаптив спорт турларига мослаштирилади.

Жойларда 300 та янги “воркаут” майдончалари қурилади, уларда ҳам худди шундай шароитлар бўлади.

Facebook|Instagram|X


Йилнинг энг яхши спортчиси бўлишга ким кўпроқ муносиб?

Бу борада мутахассислар, кенг жамоатчилик вакиллари, қилни қирқ ёрадиган экспертларнинг фикрлари бирламчи ўрин тутиши шубҳасиз. Шундай бўлса-да, айрим ҳолатларга, спортчиларимизнинг шов-шувли натижаларига эътибор қаратсак фойдадан холи бўлмас.
...Ўзбекистоннинг янги ғалабаларини таъминлаб келаётган ҳар бир пара спортчимиз, уларнинг устозлари йилнинг энг яхшиси, қадрлиси бўлишга муносиб. Аммо спорт рақамларни, натижаларни яхши кўради.

Шу хусусдаги тўлиқ мақола билан O‘zAнинг расмий сайтида танишишингиз мумкин.

@uzasport

Показано 20 последних публикаций.