USLB & HUQUQ


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Адолат Аллоҳдан - Биз сабабчи холос
https://t.me/uslbhuquqadmin_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: davletovuz
Божхона йиғимларининг янги ставкалари


#Хақиқат

Кўпчилик давлат ишидан менга босим ва нохақлик бўлгани учун чиқиб кетди деб ўйлашар экан. Албатта ишда турли тортишув ва қарашлар хамда қарама-қаршиликлар бўлган ва бу оддий холат.
Лекин мени айнан ишдан чиқиб кетишимга, иш билан боғлиқ биронта рахбар ёки бирор холат сабаб бўлмаган.
Мени соғлиғимдаги айниқса асаб билан боғлиқ касаллик ва буни ортидан инсонларга ўзимга юклатилган вазифани тўлиқ бажаролмай қолиш хисси давлат ишидан чиқишимнинг асосий сабаблардан бири бўлган.

Хақиқат шуки, менга эмас, мен бировга ёки касбимга нохақлик қилиб қўйишдан қўрқанман.

Шу ўринда ишдан чиқиб кетганимга афсусланмайман. Ишда инсонларга қандай ёрдамим теккан бўлса, хозир хам фойдам тегмоқда деб ўйлайман.

Шунингдек, ишдан чиқиб кетганимдан кейин олган нарсаларим қаторида соғлиғим нисбатан тикланиши, моддий ахволим яхшиланиши, оила билан кўп вақт ўтказиш ва инсонларнинг хақиқий муносабатлари.

Биз аввал давлат ичида ходим сифатида халқнинг хизматида бўлган бўлсак;
хозир халқ ичида адвокат сифатида халқимизга хизмат қилмоқдамиз. Шу сабабдан хам ўйлайманки хеч қачон қабул қилган қароримдан афсусланмайман.

@uslb_huquq


Репост из: Kitobxon
#Вақт барчасини кўрсатади.

Тўғриси бу иборани хамма ўзича, ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб тушунади. Албатта вақт ўтган сари инсон хам улғайиб, тоқати тўлиб, куч-қувватдан қолишни аниқ.

Хамма ўз хаёти давомида турли тўсиқ, паст-баландликларга тўғри келади. Бу вақтда унга хамма ўзидан келиб чиқиб маслахат беришади. Бунда танлов хар кимни ўз қўлида бўлади. Барчани эшитиб, ўз хаёт йўлини эртага жавобгарлигини бўйнига олиб танлаш зарур.

Биргина иш фаолиятим давомида ўз жонига суиқасд қилиш билан боғлиқ холатлар бўйича, марҳумнинг оила аъзолари жасадни тиббий текширувга боришига қарши бўлиб, барча нарсага тайёр туришар эди. Менга рахбарлар томонидан ўлим сабабини аниқлаш зарурлиги такидланиб, тиббий текширувга юбориш кераклиги тушунтирилиб келинган.
Энг қизиғи жуда кўп холатларда, ушбу суиқасдлар бўйича текширувлар давомида орадан маълум вақт ўтиб, ўша рухий касал деган оила аъзолари марҳумга кимдур босим қилган деб даъво қилишар эди. Вақт ўтганидан сўнг, хар ким фикрини ўзгартириш мумкинлигига шунда иқрор бўлганман. Ха бу бирор буюм, нарса хақида эмас, инсоннинг охирги манзили хақида анча жиддий бўлган холат.

Мен шундан келиб чиқиб айтаманки, барчасини вақт кўрсатади. Фақат шундай иш қилиш керак деб ўйлайманки вақт ўтгандан кейин хам афсус қилмайдиган, инсонларга зиён етмайдиган қарорлар қабул қилиш керак. Режалар ўхшамай қолса хам яхшилик ниятида бўлишни ўзи қалбни хурсанд қилиш керак.

Абулаббос Абдуллоҳ ибн Аббос ибн Абдулмутталиб р.а ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Раббилари Аллоҳ табарока ва таолодан ривоят қилган (ҳадиси қудсийда):
Албатта Аллоҳ таоло яхши ва ёмон амалларни ёзиб, уни қуйидагича баён қилди: кимки бир яхши амални қилишни хоҳлаб, уни адо эта олмаса, Аллоҳ таоло унинг учун Ўз ҳузурида комил бир яхшилик қилди, деб ёзиб қўяди. Агар қилишни хоҳлаб адо этса, Аллоҳ таоло унга ўн яхшиликдан етти юз ёки ундан хам кўпроқ яхшилик берур. …….” (Муттафақун алайҳ)

“Риёзус солиҳийн” китобидан 1-боб, 11/11-хадис.

@uslb_kitobhon


Репост из: Kitobxon
Юқорида айтганимдек “Риёзус солиҳийн” Солиҳлар гулшани номли китобни мутолаа қилишга киришганимни маълум қилган эдим.

Ушбу китобни кириш қисмида, муаллиф ва унинг асари хамда муқадимаси мавжуд.

Муаллиф Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий Димашқий ҳижратнинг 631 йили муҳаррам ойида Дамашқдаги Наво шаҳрида дунёга келган. 676 йил ҳижрий сананинг 24 ражабида чоршанба куни кечаси Наво шаҳрида дорулбақога риҳлат қилган.

Эътбор берган бўлсангиз 45 йил яшаган бўлсада гўёки 800 йил яшагандай, чунки биргина Риёзус солиҳийн китоби 800 йилдан буён эл ардоғида бўлиб келмоқда.
Китобдан иқтибос “шунча йил ўтган бўлса-да, ўзининг саҳиҳлиги, ишонарлиги, дақиқлиги, Қуръони Крим ва Суннати набавийя асосида инсониятни ҳидоятга чорлаш, ахлоқини ўнглашда катта хизмат қилиб келмоқда”.

Китобда муаллиф муқадимасида “Муттафақун алайҳ” деган ибора келтирган, бу имом Бухорий ва имом Муслим ривоят қилган дегани.

Китобни 1-Боби “Барча амаллар, сўзлар ва махфий ҳамда ошкора ҳолларда ихлос билан ният зарурлиги ҳақида” бўлиб, дастлаб мавзуга оид Қуръон оятлари, сўнгра 10 та хадис келтирилган. Китобнинг 24 вароғида якунланади.

@uslb_kitobhon


Ассалому алайкум
Хурматли кузатувчилар, кеча айтган лойиҳа бўйича ишни бошладик. Яни бир кунда бир дақиқа бўлса хам китоб ўқишга ажратиш.

Энг зўр тарафи, сизнинг вақтингиз бўлмаса, кечки пайт коментарияда бир кунлик энг қизиқарли иқтибосларни ўқишингиз, ўша орқалик бўлсада озгина нарса билиб олишингиз мумкин бўлади.

Ўйлайманки ушбу лойиҳа орқали инсонлар илим учун 24 соат = 1440 дақиқани хеч бўлмасам 5-10 дақиқасини бирор нарса ўрганишга сарф қилиб манфаат олади.

@uslb_kitobhon орқали каналга аъзо бўлиб, бизни кузатинг ва ўзингиз хам иштирок этинг, зеро умр қисқа, ундан унумли фойдаланиш ўз қўлимизда.

@uslb_huquq


#Лойиҳа

Бўш вақтни унумли ўтказиш мақсадида бир лойиҳа хақида ўйлаб турибман.
Ин шаа Аллоҳ янги канал ташкил қилиб, бу хақида хабар бераман.

@uslb_huquq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Меёр

Албатта хар нарсани меёрини топиш энг афзали деб биламан.
Балким ижтимоий тармоқларни кузатишни хам меёрлаштириш керакдур.
Мен бўш вақтимда ижтимоий тармоқда бўламан. Бўш вақтимни хисобласам диярли куним бўш ўтмоқда. Демак мен қайсидур китоб ёки иш билан машғул бўлишим керак.
Сиз хам ўзингизни тафтиш қилинг, балким сизнинг хам бўш вақтингиз кўпдур. Уни камайтириш сизнинг қўлингизда.

@uslb_huquq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ибрат

Кўп сиқилма бу дунёнинг ишидан...

@uslb_huquq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Фикр

Бу одам хам халқни косаси оқармаслигини такидлабти. Мен бу фикрга 100% фоиз қўшиламан.
Агар фарзандлар ақил, виждон ва ватанга мухаббат билан тарбияланмас экан, хеч қачон косамиз оқармайди ёки оқартиришмайди.
Танлов аслида ўз қўлимизда деб ўйлайман, келажакда амалда ўтириб халқ учун яхши иш қилса, халқ тарбиячисига албатта баралла бўлмасада юракдан рахмат айтади. Ха айтганча баралла айтилган рахмат оғиздан чиқади учиб кетади, юракдан айтилган юракда туради, кўнгилни Аллоҳ эшитади.

@uslb_huquq


Репост из: bakiroo
“Газ ўрнига электр” бу янги ижтимоий келишув эмас, навбатдаги қопқон

Алишер Қодир оғзи билан илгари сурилаётган газ ўрнига электр энергияси ишлатиш нарративи газ таъминоти ёмонлашишдан тўхтамаётган бугунги реалликларда гўёки қанақадир муросадек, таъбир жоиз бўлса, таклиф этилаётган “янги ижтимоий келишувдек” кўринади. Лекин бу қопқон, агар алдов бўлмаса.

Бу нарратив қопқон ва алдов эканини англашингиз учун айрим мулоҳазалар:

Биринчидан, аҳолига газ етказишни камайтириш (экспортни тўхтатиш эмас!) масаласини, афсуски, аллақачон ёпиқ кабинетларда муҳокама қилиш бошланган. Аҳолидан юлиб олинган газ қандай тақсимланади ва кимнинг чўнтагини бойитади, деган саволга очиқ жавоб йўқ, лекин газ экспорти тўхтамаётганидан, газга оид янги шиширилган лойиҳаларни ясаш авж олаётганидан ишора топсангиз бўлади.

Иккинчидан, 2 йил аввал қабул қилинган стратегияга кўра, газ қазиб олиш 2030 йилгача 62 млрд.кубга етказилиши керак. Бунинг учун давлатнинг, бюджетнинг триллионлаб сўми, миллиардлаб доллари ўзлаштирилмоқда. Агар стратегия вазифаси кучда экан, яқин 4 йилда газ қазиб олиш 20 млрд.кубга ошса, аҳолига газ беришни қисқартириш нима учун? 62 млрд.куб газ қазиб олиш вазифаси бажарилмаса, унда жавобгарлик кимда бўлиши керак? Аҳолидами ё энергорассомларда?

Учинчидан,
энди тўққиз қайтганлар яна бир думалаб, пластинкани тескари айлантириб, 2030 йилгача газ қазиб олиш 30 млрд.кубгача, 2035 йилгача 20 млрд.кубгача қисқаради деган навбатдаги ёлғон картина чизишмоқда. Шу пайтгача, 8 йил давомида қазишни оширамиз, дея миллиард ва триллионларни ўзлаштирганлар энди импортни оширамиз, янги магистрал газ қувурларини қурамиз ва таъмирлаймиз, дея навбатдаги миллиардларни совуришга ўтишмоқчи (соусига мазасини пудрат қироллари эмадиган навбатдаги қимматлаштирилган энергетик лойиҳалар). Қизиғи, 8 йил давомида қазишни оширамиз дея ёлғон ваъдалар бериб келган тўда ҳам ўшалар, энди қазиш 2 карра пасайиб кетади, импортни 5 карра кўтаришга тўғри келади деётган ҳам ўша тўда. Ҳеч қандай жазосиз. Нима учун миллиардларни ўзлаштириш учун қайта ва қайта тўқилаётган ёлғонларга аҳоли балогардон бўлиши керак? Энергокасофатлар эмас?

Тўртинчидан, шонли энергетикларга оид қайси сўз ва ваъда бажарилгандики, бу таклиф ваъдасида туришса. Узоққа бормайлик, газлашмаган уй хўжаликлари учун электр энергиясига 50 фоизлик чегирма ваъдаси амалга ошдими? Газ ўрнига электр энергияси таклифини қабул қилишингиз мумкиндир, лекин билингки, катта эҳтимол билан, газ аниқ бўлмайди, лекин эвазига электр ҳам барқарор бўлмайди. Нархини-ку гапирмай қўя қолай.

Сиз шунга розимисиз?


#Хулоса

​​Бир киши Саид ибн Жубайрга: "Агар олдимдан мажусий чиқиб салом берса, унга алик оламанми?" деди.

У киши жавоб қилди: "Мен ҳам бу ҳақда Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан сўраганимда: "Агар менга ҳатто Фиръавн яхши гап айтса, унга муносиб жавоб қиламан", дегандилар.

@uslb_huquq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Хақиқат

Агар керак бўлсанг, ер тагида бўлсанг хам келади -
Агар керакмас бўлсанг эшигини олдига борсанг хам чиқмайди.

Бу шунчаки хақиқат, сен уларга эътбор берма, чунки уларнинг бўлиши шу.

Шуни хам эслатиш керакки “март” сўзи фақат ой номи эмас, балки йўқолиб бораётган эркак сифатларидан биридур.

@uslb_huquq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Таклиф

Менга қолса алкашлар рўлга ўтиришини ўзи оғир турдаги жиноят деб бахолаш керак.

(Алкаш дўстларизга юбориб қўйинг😁)

@uslb_huquq


#Мантиқ қани

Алишер Қодиров ўз сахифасида газни уй иситиш ва овқат пишириш учун ишлатган халқ косаси оқармаслигини билдирипти.

Халқнинг табиий бойлиги ўзи учун ишлатмасдан бошқа ўзига ўхшаш инсонлар уй иситиш ва овқат қилишлари учун сотамизми? Уни пулларига қайси қоракўзларни боқамиз дияпсиз? Ўша қоракўзлар уйида совуқ, иссиқ овқати йўқ эмасми?

Газни 100 сўмга сотиб, газ керак бўлса 200 сўмга сотиб олиб, халққа 300 сўмга сотасизларми.

Мана бизнес халқни бойлигидан айрим турдаги шахсларни чўнтагини бойитишми агар шунда бўлса зўр ўйланган менимча.
Тўғриси буни ўқиб бошим оғриб қолди, нохотки халқимиз иссиқ уйда, иссиқ овқатланиши косасини оқартирмаса.

@uslb_huquq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Эслатма

Ўткан йили берган таклиф кўриб чиқиш керак.

@uslb_huquq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Банда

Мен бир одамни гуноҳларидан бири учун танбеҳ бердим.
Бу гуноҳ келиб, 15 йилдан кейин мени топди.

Хасан Басрий (р.а)

@uslb_huquq


#Рисқ

Қуръонни қайта-қайта ўқидим, 90 жойида Аллоҳ ризққа кафил эканини, фақат бир жойида шайтон инсонни фақирлик билан қўрқитиши ҳақида ўқидим.

Надоматлар бўлсинки, одамлар Роббисининг 90 ваъдасини унутиб, шайтоннинг бир ёлғонига алданади...

©️ Хасан Басрий

@uslb_huquq


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Тафаккур

@uslb_huquq


#Тафаккур

“Сомон йўли” галактикаси бизнинг галактикамиз ҳисобланади.

Расмда биз қанимиз? Бизни қўя туринг, сайёрамиз қани? Қуёш қаерда?

Галактика шунчалик каттаки, сайёрамиз у ёқда турсин, қуёшни кўриш мушкул. Биз одамларни кўришни қўяверинг.

Маълумки, ёруғлик бир сонияда 300 минг км йўл босади. Фараз қилайлик: агар биз ёруғлик тезлигида ҳаракатланадиган маркабга минсак, “Сомон йўли”нинг бир томонидан нариги четига 100 минг ёруғлик йилида борган бўлардик. Улканлигини тасаввур қилиш қийин.

Бу улканлик Яратувчининг азаматига, қудратига, бизнинг нақадар ожиз, заифлигимизга далолат қилади.

Нозимжон Ҳошимжон сахифасидан олинди.

@uslb_huquq


#Ватан

Бугун Ватан химоячилар куни. Хар бир инсон ватан, унинг номи ва шани учун ўз хиссасини қўшиб келмоқда.
Бироқ Ватан ва унинг яхлитлиги, тинчлиги учун жонидан ва оиласидан том манода воз кечган инсонлар энг буюк шарафли хизматни ўтаб келишмоқда.
Хар қандай қадр йўқлигида билинади. Осмонимиз муссафо, юртимиз тинчлиги сабабчилари бўлган инсонларни мехнати унча кўринмагандур. Лекин бугун дунёда рўй бераётган холатлардан хулоса чиқарсак уларнинг мехнати беқиёсдур.
Биз тинчлигимизни ўзининг нафсидан устин кўрувчи Ватан химоячилари Сизларни бугунги кунингиз билан табриклайман, Сизларнинг мехнатингиз сабабли шундай байрамларни нишолаяпмиз.

Ватан ва унинг химоячилари омон бўлсин.

@uslb_huquq

Показано 20 последних публикаций.