🕋 ТУРИЗМ🕋


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


✨ **САУДИЯ АРАБИСТОНИГА 14 КУНЛИК САЁХАТ** ✨
**"Хурмо Умра Травел" билан саёҳатни орзуингиздай ўтказинг!**
📞 **Бизнинг рақамлар:**
- +99890-570-30-30
- +99898-576-30-08
🌍 **Телеграм: @umratravel3030**
💻 **Админ: @Umra905703030**

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram




Репост из: XOLID.UZ
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#baroat #shabon #duo #tahlil #zikr

🌙 ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! БАРОАТ КЕЧАСИ ЯҚИНЛАШМОҚДА...


🌘 Бароат кечаси: ризқлар тақсимланади, қисматлар белгиланади, гуноҳлар мағфират этилади.

🔔 Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 13 февраль пайшанба кунидан 14 февраль жумага ўтар кечасига тўғри келмоқда.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Ahmad Hakim
ВИЖДОН АЗОБИ

(Ҳаётий воқеа)

Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:

“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.

Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.

Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.

Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.

Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».

Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”

Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.

Ибрат учун яқинларингизга улашинг!

МЎМИННИНГ ҚАЛБИ.






Ношуд эмасман, дўст, мен ҳам ҳар қалай –
Юракда самимий туйғуларим бор.
Худога шукрки, менинг ҳам талай
Ўзимга яраша орзуларим бор.

Гоҳида бировнинг ғамин емасман,
Лекин “мендан бошқа – ҳеч ким” демасман.
Ҳар ҳолда жудаям худбин эмасман –
Ўзимдан бошқаям қайғуларим бор.

Шукрки, меҳрни ўчирмаганман,
Кўнгилни қуш қилиб учирмаганман.
Умримни бировдан кўчирмаганман,
Ўзимга тегишли мавзуларим бор.

Кўнглимга ёқса ҳам бировнинг байти,
Тақлид қилмаганман – юрак қўймайди!
Худога шукрки, шеър битар пайти
Ўзимнинг бедахл ёзувларим бор.

Умрим сўнггигача билмайман тиним,
Тўхтаб олишга-да топурман қўним.
Сизнинг заҳрингизга қолмайди куним,
ЎЗИМга аталган ОҒУларим бор!










Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram





Показано 15 последних публикаций.