Фильтр публикаций


🌘 Саҳарликка ухлаб қолинса, сув ичиб ният қилиш мумкинми?

🍛 Рўзадор таом тузини татиб кўриши мумкинми?

🧳 Мусофирнинг рўза тутмаслигига рухсат борми?


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2025

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 ТАВБАГА ШОШИЛИНГ!
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


​​ЗАКОТНИ ҲАҚДОРЛАРГА ЕТКАЗГАНИ УЧУН 10% ОЛИШ
#закот

❓1574-САВОЛ: Закот пулларини тарқатишга масъул бўлган шахс ўзи учун хизмат ҳақи сифатида 10% олиб қолиши мумкин деб эшитдим. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот пулларини тарқатишга масъул бўлган шахс ўзи учун 10% олиб қолиши мумкин эмас. Бу хато тушунчадир.
Аллоҳ таоло ояти каримада закот олишга ҳақли тоифани санаб, омили закот деб, ушр ва закот йиғишда ишловчиларни зикр қилган. Лекин ҳозирги кунда бу тоифага кирувчилар йўқ.
Чунки бир инсон омили закот бўлиши учун уни давлат раҳбари томонидан тайин қилинган бўлиши шарт. Улар одамлардан закот ва ушрларни олиб, фақирларга тарқатиб чиқади ва шу иши учун ҳукумат унга йиғилган закотдан ҳақ ажратади.
Аллома Сарахсий раҳимаҳуллоҳ “Мабсут” номли китобларида омили закотни бундай таърифлаганлар:
Закот ишида ишловчилар – ҳукумат раҳбари садақаларни йиғиш учун ёллайдиган кишилардир. Раҳбар улар йиғган садақалардан улар ва ёрдамчилари учун меҳнатига яраша ҳақ ажратади”.
Ҳозирги кунда закот йиғиш ва тарқатиш билан шуғулланувчилар эса омили закот эмас, балки вакил бўладилар. Вакил эса йиғган закотидан олиши учун аввало ўзи муҳтож бўлиб, закот берувчи томонидан унга изн берилган бўлиши керак.
Демак, ҳар ким ўзини омили закот ҳисоблаб, хизмат ҳақи сифатида маълум фоизни ўзига тайин қилиб олиши мутлақо жоиз эмас. Чунки бу бировларнинг ҳақини ноҳақдан ейиш бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Mushohada, #ajrimlar

🏠 ОИЛАВИЙ НИЗОЛАР ВА АЖРИМЛАР САБАБИ (2-қисм)

▶️FULL HD (тўлиқ видео)

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

САҲАРЛИКНИ КЕЧИКТИРИШ МУМКИНМИ?
Саҳарликни тақвимда кўрсатилган вақтдан 10-15 минут олдин ўтказиб қилса бўладими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌙 Ramazon hikmatlari

RAMAZON 3-KUN

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi. Nabiy sollallohu alayhi vasallam: "Ramazonning birinchi kechasi bo‘lganda shaytonlar va bebosh jinlar kishanlanadi, do‘zax eshiklari berkitiladi, ulardan birortasi ham ochiq qo‘yilmaydi va jannat eshiklari ochiladi, ulardan birortasi ham yopilmaydi. Har kecha bir jarchi: "Ey yaxshilik talabgori, kelgin! Ey yomonlik talabgori, to‘xtagin!", deydi", deganlar (Imom Termiziy, Nasoiy va Ibn Hibbon rivoyati).


🤲 Alloh taolo tutayotgan ro‘za va qilayotgan duolarimizni husni qabul etsin!

#ramazon
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


🌙 РАМАЗОН – ДУО ОЙИ: ОТА-ОНАНИНГ ҲАҚҚИГА ДУО ҚИЛИШ

رَبَّنَا اغْفِرْ لِي وَلِوَالِدَيَّ وَلِلْمُؤْمِنِينَ يَوْمَ يَقُومُ الْحِسَابُ


🗣Ўқилиши: “Роббанағфир лий ва ливаалидайя ва лил муьминийна явма яқуумул ҳисааб”.

📝 Маъноси: “Эй Роббимиз, мени, ота-онамни ва мўминларни ҳисоб қилинадиган куни мағфират айлагин” (Иброҳим сураси, 41-оят).


رَبِّ ارْحَمْهُمَا كَمَا رَبَّيَانِي صَغِيرًا


🗣Ўқилиши: “Роббирҳамҳумаа камаа Роббайааний соғийро”.

📝 Маъноси: “Роббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қилгин!” (Исро сураси, 24-оят).

#ramazon #quran #oyat #duo

MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#НАСИҲАТ

🌙🌙🌙 РАМАЗОН МЕҲР-МУРУВВАТ ОЙИДИР !!!

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг ушбу маърузаларида айни пайтдаги долзарб мавзулар ёритилтбди. Илтимос эшитиб ўзингиз учун хулоса қилинг

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@Olimvamutaallimuz

Каналга уланиш учун линк устига босинг  🔽 🔽 🔽

@Asaka_xolid


#НАСИҲАТ

БАЪЗИДА ШУ ... ЕТМАЙ ТУРГАНДЕК БЎЛАДИ !!!

Масжид қурилаётган эди, катта қурилиш…
Имом мавъизадан сўнг эълон қилди:
- Биродарлар, ким қанча қурби етса…
Бир хафта ўтди: жимлик. Нахот юртдан химмат кўтарилган бўлса?!
Имом кейинги жума мавъизадан сўнг яна хайру саховатдан гапирди.
- Биродарлар, ким нима топса…
Яна жимлик.
Қурилиш орқага қараб кетаверди. Имом дуо қилди: "Ё, Раббий, гунохларимизни афу эт!..”
Махаллада Мирзаахмад исмли бир девона яшарди. Кимдандир эшитиб қолди: ка-ат-та масжид қурилармиш.
Омбордан замбилғалтагини олиб чиқди-да, уйида бор ғиштларни юклади: ўн еттита чиқди. Масжидга сургалади.
Имом боши қотиб ўтирган эди.
- Ма, мачитингни қуриб ол, - деди, Мирзаахмад девона.
Имомнинг кўзи маъюсланди:
- Шугина ғишт билан мачит қуриб бўладими?
Мирзаахмад:
- Ман қаттан билай? – деди-да, ғиштларни бир чеккага ағдариб, замбилғалтагини ғилдиратиб, ховлидан чиқди-кетди.
Кейинги жумада имом дуо қилди:
- Биродарлар, Мирзаахмад ака масжидимиз қурилишига ўн етти дона ғишт эхсон қилдилар, Аллох даргохида қабул этсин…
Издихом бир қалқигандай бўлди: "Омий-йн…"
Эртаси кимдир масжид эшигига ўн етти минг дона ғишт тўктириб кетибди. Кейин кимдир яна ўн минг… яна… ...кимдир ёғоч, қум дегандай…
Шундай қилиб, бор-йўғи ўн етти донагина ғишт ва яна озгина химмат ила махаллада тез орада улкан ва кўркам масжид қад ростлади.

Бу воқеани кўрганлар гувоҳ бўлишди, эшитганлар эса ибрат олишди. Баъзида шу каби ишларда, масжиднинг коммунал тўловларида гўё ўн еттита ғишт етмай тургандек бўлади...

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@Olimvamutaallimuz

Каналга уланиш учун линк устига босинг  🔽 🔽 🔽

@Asaka_xolid


#КУН_ДУОСИ

رب اغفر وارحم واهدني الى الطريق الأقوم وتجاوز عما تعلم انك انت العزيز الأكرم اللهم اني اسألك العفو والعافية في الدنيا والآخرة

Ўқилиши: Роббиғфир варҳам ваҳдини илат-ториқил-ақвам ва та-жаваз ъамма таълам, иннака антал-азизул акрам.
Аллоҳумма инни асъалукал-ъафва вал-ъофията фид-дунйа вал-ахиро.


Маъноси: Парвардигорим, мени раҳмат ва мағфират эт. Тўғри йўлга бошла. Ўзинг билган гуноҳларимни кечир. Ўзинг карамлисан. Илоҳо, Сендан икки дунёда афв ва офият тилайман.

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@Olimvamutaallimuz

Каналга уланиш учун линк устига босинг  🔽 🔽 🔽

@Asaka_xolid


#НАСИҲАТ

ҲАММА ЯХШИЛИК - АЛЛОҲ ИРОДА ҚИЛГАН НАРСАДА !!!

Агар сизга ихтиёр берилганда қайси асрда яшашни танлаган бўлар эдингиз? – деб менга савол билан мурожаат қилдилар.
Мен: Аллоҳ таоло мени ҳозирги асрда яшашимни ихтиёр этган экан, имон ва ишонч билан айта оламанки, Аллоҳнинг ихтиёри мен учун ҳамма нарсадан яхшидир.
Саҳобаларнинг асрида яшашни танлаган бўлар эдим, деган жавобни берасиз деб ўйлаган эдик, - дейишди.
Мен: Албатта, саҳобаларнинг асри энг яхши аср саналади, қолаверса улар бизларнинг салафи солиҳларимиз саналадилар. Лекин, шундай бўлсада, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ўз дўстларини соғинганлар. Саҳобалар: "Ё расулуллоҳ, биз сизнинг дўстларингиз эмасмизми? – деб сўрашганда, йўқ, сизлар менинг саҳобаларимсизлар. Менинг дўстларим мендан кейин дунёга келадилар ва мени ўзимни кўрмай туриб менга имон келтирадилар", деганлар.

Ҳозирги асрда яшаб, инсу жинларнинг васвасалари авж олган даврда ҳам ислом динига амал қилиб келаётган кишиларнинг мартабаси Аллоҳ таолонинг ҳузурида жуда баланд саналади.

Homidjondomla Ishmatbekov

♻️ Дўстларингизга ҳам эслатинг!!!

@AlbuhoriyAndijon

Каналга уланиш учун линк устига босинг  🔽 🔽 🔽

@Olimvamutaallimuz


#БИЛАСИЗМИ

ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЗИКР ҚИЛИНГАН МЕВАЛАР!!!

1) Анжир (التين) Тийн сураси, 1-оят
2) Зайтун (الزيتون) Тийн сураси, 1-оят
3) Узум (العنب) Абаса сураси, 29-оят
4) Анор (رمان) Анъом сураси, 99-оят
5) Банан (طلح) Воқеа сураси, 29-оят
6) Хурмо (رطب) Марям сураси, 25-оят

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!

@Olimvamutaallimuz

Каналга уланиш учун линк устига босинг  🔽 🔽 🔽

@Asaka_xolid


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
ҲОМИЛАДОР АЁЛ РЎЗА ТУТМАСА БЎЛАДИМИ?

🎤Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.


#Рамазон_саволлари
#Рамазон2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#muftiy_minbari

🌙 РАМАЗОН НАФРАТ ЭМАС РАҲМАТ ОЙИДИР
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


🌙 РЎЗАНИНГ 8 ҲИКМАТИ

▫️1. Ихлос ва тақво

Рўза – Аллоҳ учун қилинган ибодатдир. Унда риё ва намойишкорлик бўлмайди, чунки рўза тутган одамни фақат Аллоҳ билади. Қуръонда бундай дейилган: “Эй иймон келтирганлар! Сиздан олдингиларга фарз қилинганидек, сизга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақволи бўлсангиз!” (Бақара, 183).

▫️2. Сабр ва ирода кучини мустаҳкамлаш

Рўза инсонни нафсига қарши мустаҳкам қилиб, унинг иродасини кучайтиради. Очлик ва чанқоққа сабр қилиш орқали киши ҳаётдаги бошқа синовларга ҳам чидамли бўлади.

▫️3. Шукр ва қадриятни англаш

Инсон одатда неъматларнинг қадрини уни йўқотганда билади. Рўза тутиш орқали киши таом, сув ва бошқа неъматларнинг аҳамиятини ҳис қилади ва Аллоҳга шукр қилишни ўрганади.

▫️4. Ҳақиқий бойлик тақвода эканини тушуниш

Рўза тутган одам, хоҳ у бой ёки камбағал бўлсин, бир хил аҳволга тушади. Бу эса инсонга моддий бойликдан кўра маънавий бойлик муҳимроқ эканини кўрсатади.

▫️5. Соғлиқ ва тиббий фойдалари

Рўза организмни тозалайди, ҳазм тизимини дам олдириб, турли касалликлардан ҳимоя қилади. Илмий тадқиқотлар рўзанинг токсинларни йўқотишга ва метаболизмни яхшилашга ёрдам беришини кўрсатган.

▫️6. Рўза ва ижтимоий бирдамлик

Камбағаллар ва муҳтожларнинг аҳволини ҳис қилиш орқали инсонда меҳр-оқибат, хайрия ва закот бериш ҳисси уйғонади. Бу жамиятда ҳамдардлик ва бирдамликни мустаҳкамлайди.

▫️7. Дуоларнинг қабул бўлиши

Рўзадорнинг дуоси рад этилмайди, чунки у Аллоҳ учун сабр қилиб, унинг розилигини истаган ҳолда ибодат қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта одамнинг дуоси рад этилмайди: рўзадорнинг ифтор вақтидаги дуоси, одил подшоҳнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси” (Имом Термизий ривояти).

▫️8. Руҳий покланиш

Рўза нафақат жисмоний, балки руҳий покланишдир. У инсонни гуноҳлардан тийишга, яхши хулқ-атворга, гуноҳ ва ёмонликлардан узоқлашишга ўргатади.

Рўза инсон ҳаётининг барча жабҳаларига ижобий таъсир кўрсатувчи улкан ибодатдир. У нафақат савобли амал, балки инсонни маънавий ва жисмоний жиҳатдан юксалтирувчи буюк ҳикматдир.

🤲 Аллоҳ барчамизга рўзанинг ҳақиқий ҳикматларини англаб, уни чуқур ҳис қилишни насиб этсин!

Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ

#ramazon #mutolaa #hikmat
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#хушхабар #Рамазон_2025
📞 КОЛЛ-МАРКАЗ РАМАЗОНДА 12 СОАТЛИК ИШ ТАРТИБИГА ЎТДИ

⏺Рамазон ойи муносабати билан Фатво марказининг Колл-марказ иш тартибига ўзгартириш киритилди.

📢 Эндиликда Рамазон ойи давомида саволларингизга Фатво марказининг малакали мутахассислари ҳар куни (шанба, якшанба ва байрам кунлари ҳам) эрталаб соат 06:00 дан 18:00 га қадар жавоб берадилар.

📞Фатво марказининг Колл-марказ
телефон рақами: 78 150 33 44.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


#call_markaz #fatvo #savol_javoblar #ramazon #2025
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#mujda

Аллоҳнинг раҳмати

Уламолар айтадилар: "Қуръон тингловчидан кўра раҳматга тезроқ эришувчи йўқ. Чунки Аллоҳ таоло: "Қуръон тиловат қилинганда, уни тингланг ва жим туринглар, шояд, рахматга эришсангиз" – деб марҳамат қилган" (Аъроф сураси, 204-оят).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


#xabar
🗣Учта вилоятга бош имом-хатиблар тайинланди

28 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раислигида Сурхондарё, Самарқанд ҳамда Тошкент вилоятларида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида видеомулоқот йиғилиши бўлиб ўтди.

Муфтий ҳазратлари кириб келаётган қутлуғ Рамазон ойи билан барчани муборакбод этиб, бу ойни муносиб кутиб олиш, юқори савияда ўтказиш бўйича бир қатор муҳим вазифа ва топшириқларга тўхталиб ўтдилар.

🫥 Йиғилишда ташкилий масалалар ҳам кўрилди. Сурхондарё вилояти бош имом-хатиби Алиакбар домла Сайфуддинов ўз аризасига кўра вазифасидан озод этилиб, Термиз шаҳридаги “Ҳаким Термизий” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Термиз шаҳри бош имоми ва “Мангузар” жоме масжиди имом-хатиби лавозимида ишлаб келаётган Расулжон домла Абдуллаев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Сурхондарё вилоятидаги вакили, вилоят бош имом-хатиби вазифасига тайинланди.

💬Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани “Олтинтепа” масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаб келаётган Аҳмадхон қори Алимов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби этиб тайинланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили вазифасини вақтинчалик бажариб келган Ёқубжон домла Мансуров бош имом-хатиб ўринбосари ва Самарқанд тумани “Хўжа Аҳрори Валий” жоме масжиди имом-хатиби вазифаларида қолдирилди.

💬Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакили Жасурбек домла Раупов ҳам ўз ихтиёри билан лавозимидан озод этилиб, Зангиота туманидаги “Зангиота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида қолдирилди. Тошкент тумани бош имоми ва мазкур тумандаги “Ҳасанбой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида ишлаб келаётган Дониёр домла Икромов Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти вакили, вилоят бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.

🤲 Аллоҳ таолодан янги тайинланган бош имом-хатибларнинг масъулиятли ва шарафли фаолиятига муваффақиятлар тилаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️
YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#kun_hadisi

Гўзал хулқ эгасининг даражаси

Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: "Мўмин киши яхши хулқи билан (кундузлари) рўзадор, (кечалари) бедор бўлганларнинг даражасига етади, деб айтганларини эшитдим» (Имом Абу Довуд ривояти).

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
Muslimun.uz
@muslimunuzportal
@andijonhanafiylari


#ФОЙДАЛИ

ХУРМО - МЕВАЛАР ТОЖИ !!!


Халқимизда эрон хурмоси, араб хурмоси деб номланувчи мева асосан рўза-рамазон ойларида кўпроқ истеъмол қилинади.
Хурмони йил 12 ой истеъмол қилишни тавсия қиламиз.

Мунтазам кунига 4 дона хурмо еб юриш

1. Хурмо юрак, жигар ва буйракларни мустаҳкамлайди.

2. Гипертония ва анемияни даволайди.

3. Иммунитетни оширади.

4. Ичак микрофлорасини тиклайди.

5. Йўтални камайтириб, балғамни кўчиради.

6. Узоқ ўтказилган касалликлардан тикланишда бебаҳо неъмат.

7. Хомиладорларга энг фойдали мева бўлиб, туғруқни енгиллаштиради, она сути ишлаб чиқарилишини жадаллаштиради.

Хурмо таркиби:

40.2%- мис

19.2%- витамин В6

16.1%- витамин В5

14.8%- калий

13.5% - магний

12.9%- марганец

10.1%- витамин В3

9% - темир

8.9%- фосфор

6.4%- кальций дан ташкил топганини ва 23хил муҳим аминокислоталар сақлашини Нутрициолог олимлар илмий исботлашган.

@AlbuhoriyAndijon

Каналга уланиш учун линк устига босинг 🔽 🔽 🔽

@Olimvamutaallimuz

Показано 20 последних публикаций.