Хабарингиз бор, жорий йилнинг 13 декабрь куни Муҳтарам Президентимиз раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасида амалга оширилган ишлар ва 2025 йилдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишлаб йиғилиш ўтказилиб, унда оилавий муҳитдан ажралган ўғил-қизларнинг таълим олишлари учун зарур шароит яратиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.
Мазкур топшириқлар ижроси юзасидан Божхона институтида Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида жойлашган Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари учун экскурсия ташкил этилди.
Унда Божхона қўмитаси Раиси ўринбосари О.Чориев иштирок этиб, институтда таълим олувчилар учун яратилган қулай шароитлар, замонавий ўқув хоналари ва жанговор шайликни ошириш борасидаги машғулотлар билан ёшларни таништириб ўтди.
Худди шу каби тадбир Тошкент шаҳрида жойлашган 22-сон ва 30-сон Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун ҳам ташкил этилди.
Ёшлар нафақат институт фаолияти билан балки, у ерда таҳсил олаётган курсантлар билан ҳам бевосита мулоқотда бўлишди. Хорижий тажрибалар асосида ўтказиладиган таълим жараёнлари ва чет эл институтлари билан ҳамкорликда олиб борилаётган илмий изланишлар хусусида ўзларини қизиқтирган саволларига етарли тушунчалар олишди.
Ташкил этилган экскурсия давомида кўпгина ёшлар Божхона институтига ўқишга киришга катта қизиқиш билдириб, келгусида шарафли божхоначи касбини эгаллашни ўз олдиларига мақсад қилишди.