⚡️
11 февраль – Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар куни!⚡️Бугун илм-фан тараққиётига улкан ҳисса қўшган олима аёлларни эътироф этиш куни.
⚡️ Ватандошларимиз томонидан "COVID-19" вирусини аниқлаш учун маҳаллий шароитларга мослаштирилган полимер-занжирли реакция (ПЦР) тест тўплами ишлаб чиқилганлигини биласизми? 🔬Ўзбекистон тиббиёт ва биология соҳасида катта ютуқларга эришган фидоий аёллардан бири Ш.Aзимова ва унинг жамоаси ушбу мураккаб вазифани уддалаган. Бу тест 95-99% аниқлик билан вирусни дастлабки босқичда ҳам аниқлай олади.
👩🔬
Aзимова Шахноза Садиковна – биология фанлари доктори, профессор, “Ўзбекистон Республикаси фан арбоби” фахрий унвони соҳибаси. Унинг илмий фаолияти молекуляр биология ва ген муҳандислиги соҳаларига бағишланган.
↪️ Ўзбекистон илм-фани тарихида илк бор
сунъий оқсиллар (рекомбинант оқсиллар) олиш технологиясини ишлаб чиққан. Бу усул янги вакциналар, дорилар ва диагностика воситалари яратишда катта аҳамиятга эга.
↪️ Вирусли инфекциялар бўлган
Гепатит В ва
C, ОИТС ҳамда
сифилис каби хавфли касалликларни аниқлаш учун махсус тест тизимларини ишлаб чиқиб, амалиётга жорий қилган.
↪️
Лейкемия(оқ қон касаллиги) - қон саратонининг бир тури бўлиб, қон ҳужайралари таркибининг ўзгаришига олиб келади. Бугунги кунда Ш.Азимова лейкемия ташхисини қўйишга ёрдам берувчи тест усулларини яратган ва ушбу йўналишда клиник тадқиқотларни олиб бормоқда.
📚Профессор Aзимова Шахноза Садиковнанинг илмий ишлари Ўзбекистон тиббиётининг ривожланишига улкан ҳисса қўшмоқда. Бундай олималаримизнинг ютуқлари юртимизнинг соғлиқни сақлаш тизимини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
🎉 Барча илм-фан йўналишида фаолият юритаётган аёлларимизни бугунги сана билан табриклаймиз!💻
ДТСЖ Матбуот ва PR хизмати
Web-sayt|Instagram|Facebook |YouTube|Telegram|X