Табиат кўзгуси


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


tabiat-info.uz web saytining rasmiy telegram kanali

Связанные каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


1896 йилда буюк ихтирочи Томас Эдисон электр лампасини ихтиро қилганидан кейин автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси устида ишлай бошлади. Шу пайтда у компаниясидаги бир йигитнинг автомобиль яратганини билиб қолди. Нью-Йоркдаги компания тадбирида Эдисон ушбу йигит, яъни Генри Форд билан учрашди ва бензинда юрадиган автомобил ғоясидан жуда катта таассурот олди. Электр энергиясини манба сифатида кўриб келаётган Эдисон, Фордни ҳаяжон билан қўллаб-қувватлаб, унга шундай деди: "Ўғлим, бу ажойиб! Сени тўғри йўлда деб ўйлайман! Саъй-ҳаракатларингни давом эттиришингни қўллаб-қувватлайман!"
Ҳурматли ихтирочидан олган рағбати туфайли Генри Форд ўз ишини давом эттирди ва охир-оқибат уни бадавлат кишига айлантирган автомобилни ихтиро қилди.
1914 йилнинг 9 декабрида Эдисоннинг лабораторияси ва фабрикасига ўт кетиши оқибатида ундаги ҳамма нарса ёниб кул бўлди. Ўшанда Эдисон 67 ёшда эди. Зарар шундай катта эдики, суғурта компанияси тўлайдиган товон пули ҳам бу зарарни қоплашга етмас эди. Ўшанда, ҳали ёнғиннинг кули совимай тариб, Генри Форд Эдисонга 750 минг долларлик чек юборди ва агар зарур бўлса, яна қўшимча маблағ берилишини таъкидлади.
1916 йилда Форд ўз уйини Эдисоннинг уйи ёнига қурди. Кейинчалик Эдисон ногиронлик аравачасида ҳаракатланишга мажбур бўлганида, Форд ҳам ўз аравачасини олиб, улар бирга пойга қила бошладилар.
Томас Эдисон Генри Форднинг ўзига ишонишига ҳисса қўшган, натижада улар ўртасида умрбод дўстлик пайдо бўлган эди.


Бўлган воқеа

Бир бева аёл бор эди. Ёлғиз боши билан фақат Аллоҳ таолодангина мадад сўраб болаларини боқар эди. Шу ҳолатда у болаларига меҳр, шафқат ва хотиржамлик улашар эди. Аёл сабрли ва имонли бўлгани учун ҳам болаларини боқиш ва тарбиялашга ўзида куч топар эди.
Бир куни кечаси болалари билан ухлаб ётган пайтда, шамол кучайиб, шиддат билан ёмғир ёға бошлади. Уйининг томи юпқа, деворлари эса, жуда нимжон эди. Аёл болаларидан хавотирланиб уйқуси қочди. Уларни бағрига олиб, бир оз бўлсада бағрининг тафти билан уларни иситган бўлди.
Довул кучайгандан кучая борди. Уйнинг девори эса, ёриқларидан шамолнинг гуввилашини эшиттирар, аёлнинг хавотирини янада оширар эди. Бир пайт аёл ўрнидан туриб, кичик бир қоғозни олди ва унга бир неча калималарни ёзди. Сўнг уни деворнинг ёриғига тиқиб қўйди ва яна болаларини бағрига олиб ётди
Бу пайтда аёлнинг ўғилларидан бири унинг деворга нимадир қўйганини кўриб қолди!

Орадан ойлар ва йиллар ўтди… Болалар катта бўлишди. Ҳаммалари билимли, касб-ҳунарли инсонлар бўлиб етишишди. Шаҳардан каттароқ уйга ҳам кўчиб ўтишди. Аммо, она уларнинг бу бахтли кунларида узоқ яшамади, бир йилга бормай вафот этди. Бир куни онадан қолган ширин хотираларни  ёдга олиб ўтирганларида, катта ўғил ёмғирли кечада онасининг девор ёриғига қоғоз парчасини тиқиб қўйганини эслаб қолди.
Оға-инилар эски уйларига шошилишди. Уйга етиб келишгач, катта ўғил девор ёриғидаги тошни олиб ташлаб, у ердан бир парча қоғозни олди... Шу пайт гўё ер қимирлагандек бўлиб, уйнинг деворлари тебраниб кетди. Уй қулаб тушишидан қўрқиб, болалар уйдан тезда қочиб чиқишди ва уйнинг деворлари қулаб тушди… Бир неча лаҳзалик сукунатдан сўнг, ўғиллар юзларидаги ҳайрат ва ҳаяжон билан бир-бирларидан нима бўлди, деб сўрашди. Ўғиллардан бири: “Қоғоз сиздами, ака?"-деб сўради. У: “Ҳа, мана”, деди. Улар ҳаммаси бир овозда: “Очинг, нима ёзилган экан!” дейишди. Катта ўғил қоғозни очганида, унга онаси фақат биргина жумла ёзиб қўйган экан "Аллоҳнинг изни билан тек тур...".

Ушбу жумланинг буюклиги ва аёлнинг имон ишончининг кучи деворни қулашдан тийиб турган эди.
Фарзандларига меҳр ва шафқат кўрсатган она ўзидан кейин ҳам фарзандларига яна бир буюк сабоқ қолдириб кетди. У ҳам бўлса Аллоҳга таваккул қилиш, ҳар қандай ҳолатда Унга суяниш сабоқи эди.

Аллоҳга ишонч – бу буюк бир неъмат, афсуски, бизнинг кўпчилигимиз бундан ғофилмиз.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🇺🇿 Milliy libos - millat ko’rki!

Farg'ona ko'chalarining bugungi jozibasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кредитдан қарзи борлар диққатига

❗️Қарзингиз 10 йилгача орқангиздан таъқиб қилади


#Тезкор

‼️Энди, Томорқасини қаровсиз қолдирган хонадон эгалари уч карра юқори солиқ тўлайди

Аҳоли томорқаси ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳоким ёрдамчиси томонидан ҳар чоракда ўрганиш олиб борилади.

Ўрганиш давомида хонадондаги томорқа ва ижара ерларида экин экилмаган ва қаровсиз қолдирилган бўлса қуйидаги чоралар қўлланилади.

1. Имтиёзли кредитлар ажратилмайди.
2. Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун ёрдамлар (моддий ёрдам ёки бола пули каби) тўхтатилади.
3. Ер солиғи уч карра юқори миқдорда ҳисобланади.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❗️Шахсан ҳоким бош-қош: Қувасойда 300 га яқин дарахт қўпориб ташланди

Қувасой шаҳар прокуратурасининг шундоққина қаршисида юзлаб дарахтлар “кўчириб ўтқазиш” баҳонаси билан қўпориб ташланди. Бу шаҳар ҳокими Зафар Тўрақуловнинг шахсий ташаббуси бўлган: экологиядан розилик олинмаган. “Қабристонларга кўчирилди” дейилган дарахтларнинг кейинги тақдири ҳам номаълум.


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Фарғонадаги музейга борганмисиз?


"Эр бермоқ - жон бермоқ" деганлари рост экан.
Эри кўчадан топган иккинчи учинчи кундошларидан ҳам бирин- кетин қиз фарзанд кўргани шундай бўлса-да уларни ардоқлаб таъминлаб қўйганини Лобар кечира олмади.
Ёниб кетди. Куйиб кетди. Ва кунларнинг бирида тўрттала қизи ҳам кўзига кўринмай уйини қизлари билан эрига шарт ташлади- ю, бош олиб чиқди- кетди.
Лобар шу кетганча икки дугонасига қўшилиб чет давлатга чиқиб кетди . Ким билсин хаёлида у ерда ишлаб , ўз бошига давлат орттириб уй - жой тиклашни , сўнгра қизларини олиб кетишни хаёл қилдими эди ? Бироқ қани эди барча хаёл хақиқатга тўғри келақолса...
Жувон бояқиш ўн йил деганда ўз юртига қайтиб келди. Бир сидра энгил - бош ва танасида уйғонган бедаво дард билан.
Келса-ки, қизлари бирин - сирин ёшига етиб, етмай дуч келган оилаларга енг учида узатилибди. Бўлажак келинлик уйларига кетар чоғда соғинч жон- жонидан ўтиб кетган қизлар "Бизнинг онамиз йўқ, у биз учун ўлган" деб чиқиб кетган. Улар Лобарнинг келганини эшитиб ҳам бир бор кўришга келмадилар.
Халқда "Келин қайнонага тортади" деган гап бор. Бу сафар эса келин эмас нақд куёв Шариф қайнонага тортиб Лобар қайтгунга қадар ҳисоб бўйича ҳаммаси бўлиб олти марта тўй қилиб бермаган бўлса- да , никоҳдан ўтиб уйланиб олган эди.
Лобар яна қизлик уйига жойлашди. Ўша бир вақтлар болалиги ўтган уйга . Энди бу ҳовлидаги Сабоҳат бувиси оламдан ўтиб кетган , тоғалари ва холалари ҳовлини бош- бошига тақсимлаб , ўзларига тегишли бўлакларни сотиб кетишган , онаси учун эса бир вақтлар ажратиб берилган ўша икки хонали уй, ошхона- ҳаммоми бор уч сотихча ҳовли қолган эди. Энг кичик синглисининг эри бировнинг молини ўғирлаб қамалиб қолганлиги учун уям онасини пинжига келиб тиқилган экан.
Лобар қайтиб келганига бир йил тўлмай шамдек эриб битди. Саратон деганлари ҳаёт учун муҳим аъзолари эгаллаб олган эди.
Лобарнинг бахтига яхшиям маҳалла - кўй бор экан. Бир четда қўл қовуштириб қараб туришмади. Аёлининг ортидан қўшни вилоятда яшаб юрган битта- битта укасидан чиқмаган ёруғлик бир вақтлардаги хўв ўша боғнинг ўрнига тушган цех ва корхоналарнинг эгаларидан кела бошлади. Бироқ бу дард пулнинг кушандаси экан. Келган пул келганда кетаверади. Орада кимё муолажаларини олганда яхши еб яхши ичмаса бўлмаса.
Куни кеча ҳар ўн беш кундан кечиктирмай хабар олиб турадиган саҳоватпеша йигит бир товоқни тўлдириб устига тўртта нон бостирилган, лазер гуручига димланган қазили ош олиб кўришга келганди. Кетар вақтда бешта юз мингталикни тумба устига қўйиб кетаркан "Яқинда маҳсулотларимиз кенг кўламда сотувда чиқади , ўшанда яна бир алоҳида келаман" деб кетди.
Лобар ўша пулни олди- ю , умрида илк бор ҳеч кимдан руҳсат сўрамай ўзи учун ишлатиб қўйди .
У тадбиркор йигитнинг ортидан изма- из хабар олишга келган тоғасининг қизидан ўзи учун атир сотиб олди.
- Аммажон , шундоғам берардим , аммо меники эмасда , мен устига эллик минг қўйиб контрактимга пул ...- деди минг истиҳола билан талаба қиз Нилуфар Лобар қўлидаги матоҳларга кўзи тушиб қолганидан минг ҳижолат бўлганча.
- Пулим бор , сен бу ёғидан ташвиш чекма,- деди Лобар ҳозиргина ўзига берилган беш юз минг сўмни узатар экан, - нима умримда бир марта кўнглим тусаганини сотиб ололмайманми ?
Лобар шу топда кечаги воқеани эслар экан қизғанганча тўшагининг нариги бурчагига беркитиб қўйган атирни қўли билан пайпаслаб топди.
Кафтини тўлдириб турган атир шишаси алламбало чарм ғилоф билан чиройли қилиб ўралган эди.
Лобар атирни қопқоғини очмай ҳидлади. Ундан берк ҳолатда ҳам ўткир хуш ифор таралиб турарди .
Лобар кўзларини юмди. Ўзини сўлим , гул- у чечаклар билан тўла сайхонликда ялангоёқ чопаётгандек енгил ҳис қилди.
У шу топда бутун дунёни унутишни истарди. Шундай бўлди ҳам ...
Лобар ҳаттоки шу топда Онасининг синглисига қараганча "Докторлар узоғи бир хафталик умри қолди дейишяпти. Мен бўлсам ҳали кафанлик ҳам олиб қўя олганим йўқ " дегани ва ўксиб - ўксиб йиғлаганини эшитмади ...


КИМ АЙБДОР?

Лобар ётган жойида ойнадан ташқарига қаради :
"Соат неччи бўлди экан?". Қорни бирам очиб кетди-ки...Охирги олган кимё муолажаси иштаҳасини очиб юборган. Косадаги таомни еб тугатиши билан яна қорни оча бошлайди. Аслида уйда кўнгли тусаган , еганда оғизга маза берадиган егуликнинг ўзи бўлиши даргумон . Унда бунда қўни- қўшни , саҳоватпешалар тарафидан илинган мева-чева , ширинлик ва бошқа нарсалар ҳам тез орада юлдуз кўрмай жон беради. Қўлдан берганга қуш тўймас ахир. Икки хонали уйнинг наригисида синглиси учта боласи билан жойлашган. Опа-сингилнинг онаси ҳам буви бўлиб ўша хонада. Сингил эри билан топишса яна туғиш ниятидамиш.
- Уффф...
Лобар чуқур уф тортди.
У кираверишдаги биринчи хонага жойлашган. Дивани, тумбочкаси, ...туваги ип тортилиб, парда осиб ясама девор қилиб қўйилган хонанинг бу бўлагида . Парданинг нариги тарафи даҳлиз вазифасини бажаради. Эрта сахардан ярим тунгача нариги хонада яшайдиганлар киришаверади, чиқишаверади. Кун бўйи болачаларнинг чувур- чувур , йиғи овози...
Лобар қўлини чўзиб тумба устида целлофан пакетда турган бурда нон қолдиғини топди.
"Ҳайрият...!"
У суви қочган бир тишлам нонни оғзида ивитиб шимганча хаёлга чўмди.
Лобар эсини шу ҳовлини таниганди. У вақтда ҳовлида бувиси ҳоким , онаси эса ҳудди нариги хонадаги синглиси ролида эди. Лобарлар тўрт қиз , бир ўғил эди. Беш фарзанднинг отаси эса...тўрт эркак эди. Лобарнинг онаси Жамила опа ғоятда чиройли аёл эди. Тўрт марта турмуш қурди. Хатто тўртинчиси ичкуёв ҳам бўлиб келганди. Бироқ уларнинг барини Лобарнинг бувиси ўртага тушиб турмушини бузиб ҳайдаб солаверди. Сабаб нимадалигини эса ҳеч ким билмади. Кўпчилик "Бу Сабоҳат кампирга худо берган феъл- хўй, шу тўнғич қизи ёнида юрганидан роҳатланса керак" деб ҳам кўришди. Жамиланинг ўзи ҳам шундай хулосага келганмиди тўртинчи турмушини онасини уйида барпо қилмоқчи бўлди , бироқ онаси у эри билан ҳам қорнидаги бешинчи боласи бор ҳолда ажраштиришни "эвини" қилди.
Жамиланинг ўзидан кейинги уч синглиси онасига бўйин эгса турмуши турмуш бўлмаслигини сезишдими , оқ келин кўйлакда остона ҳатлаб чиқиб кетишди- ю , қайтиб онанинг сўзларини қулоққа илишмади. Дараҳтнинг бўшини еркан қурт деганлари .
Хуллас , Жамиладан сўнг Лобар Сабоҳат кампир ва икки нафар тоғасининг ўқига нишон бўлди. Бояқиш Лобар салкам ярим гектар келадиган ҳовлида эрталабдан кечгача тиним билмай меҳнат қилиб , эшитгани "жувонмарг" бўлди. Ўн бешида оқи- оқ , қизили қизил бўлиб ғоятда гўзал бўлиб етилган Лобардан анқигани ачимтир тер ва тезак ҳиди бўлди .
У уй ишларини саранжомлаб, ўртада бир гала қўй ва уч- тўрт молни кўчанинг нариги бетидаги совхоз боғининг чекка- чеккаларида ўтлатиб келар эди.
Қурбақани ҳам босса "ваақ" деркан. Лобарнинг ҳам бундай ҳаёт жонидан ўтиб кетганмиди ёки ... Хуллас у ўн олти ёшида бир кечада йўқолди - қолди. Орадан кўп ўтмай қўшни кўчадаги Шоира опаникидан хабар келди:
- Қизинг ўғлим Шарифга эргашиб бизникига келиб ўтириб олибди. Эр- хотин бўлиб олишганига анча бўлганмиш. Мендан даргумон бўлмаларинг. Қолса қолсин . Керак бўлса олиб кетларинг.
Лобарнинг ортидан сингиллари ишга яраб қолганлиги учун унинг "буви ҳовлиси"га қайтиб келиши керак бўлмади.
Серфарзанд Шоира опа ва Мухтор акаларининг ҳовлисининг бир бурчагига эри билан сиғиб кетди.
Лобар ўша хонадонда бахт таъмини тотий бошлаганди. Йиллар оралаб ўзи ҳам бири- биридан ширин тўрт қиз кўрди. Қизларининг олди ўн бешга чиққанда кутилмаганда эрининг қўли пул кўриб тезда бойиб кетди.
Қадимгилар "Ёришиб ёққан хаводан қўрқ , тўсатдан битган бойликдан" дея бежизга айтишмаган экан.
Эри бой бўлди , Лобар бойвачча бўлди . Шу билан бирга аёлнинг тинчи йўқолди . Шариф очиқ - ойдин аёлига "Энди ўғил туғиб берадиган хотин оламан" деб эълон қилди ва ҳаракатни бошлаб юборди. Ўша кезлари бирон эси бор инсон орага тушиб "Ҳой барака топгур, қизни ким беради- ю , ўғилни ким беради ?" ёки "Нима эксанг , шуни ўрасан" демади......


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Чўлпоннинг Туркистон мухториятига бағишланган, деярли 100 йил тақиқда бўлган "Гўзал Туркистон" шери қўшиқ қилиб, Туркистон марши ижроси.

Қалбларни ҳиссиётга тўлдирувчи ҳолат...

Гўзал Туркистон сенга не бўлди?
Саҳар вақтида гулларинг сўлди,
Чаманлар барбод қушлар ҳам фарёд
Ҳаммаси маҳзун бўлмас ми дилшод?
Билмам нечун қушлар учмас боғчаларингда?

Ол байроғингни қалбинг уйғонсин,
Қуллик асорат барчаси ёнсин,
Қур янги давлат ёвлар ўртансин,
Ўсиб Туркистон қаддинг кўтарсин
Яйраб яшнаб ўз ватанинг гул боғларида.


Репост из: Носиржон Раҳимов
Уйланмоқчи бўлсангиз, яхши аёлларни ахтарманг, балки яхши эркакларни ахтаринг. Яхши эркакларнинг уйларида яхши аёллар бўлади. Бу сўзнинг маъносини фақат озчиликкина тушунадилар.

Қизларингизни назорат қилинг, зеро арслонлар қўриқлаган дарахтга маймунлар осилмайдилар...


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳар битта ишхонада битта ”лайча” бўлади


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
5 та олтин қоидани доим ёдда тут.


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳаловатингизни гаровга қўйманг...


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Отам...


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Тарбия ва одоб ҳақида...


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
100% аёл қизларга айтадиган гапларни манашу қиз айтиб берибди


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Жуда ажойиб ривоят...


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Худога яқиндир, ўқитувчи аёл!


Репост из: Носиржон Раҳимов
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Мендан сурасалар...
Дунёнинн энг кийин иши нима деб сурасалар....??

ОНАЛИК ДЕРДИМ...❤️

Показано 20 последних публикаций.