🔴 🟦🟦🟦
❓Аудиоскрининг: Эшитишда нуқсони бўлган чақалоқлар қандай даволанади?
📊 Тадқиқотларга кўра, 3 ва 4-даражали эшитиш қобилиятини йўқотган, эрта босқичда эшитиш мосламаси ўрнатилган чақалоқлар соғлом тенгдошларидан ривожланиш жиҳатидан унчалик фарқ қилмаслиги аниқланган.
➡️ Агар эшитишни коррекция қилиш 6 ойликдан кейин амалга оширилса, бундай болалар нутқи ривожланиши сезиларли даражада кечикади. Шунинг учун янги туғилган чақалоқнинг эшитиш қобилиятини ўз вақтида текшириш ва даволашга киришиш муҳим.
🗓 Аудиоскрининг чақалоқ туғилганининг 3-куни ўтказилади. Бунда эшитиш фаолияти бузилишига шубҳа туғилса, скринингнинг иккинчи босқичи вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ўтказилиб, унда ҳам эшитиш заифлиги аниқланса, гўдак Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига йўлланма билан юборилади.
🧒🏻 Ушбу ҳолатларда чақалоқлар нормал эшита оладиган тенгдошларидан ривожланиш жиҳатидан фарқ қилмайди.
📈 Юртимизда 2024 йилда 500 минг нафарга яқин янги туғилган ўғил-қизларда аудиоскрининг ўтказилиб, улардан 325 нафарида эшитиш нуқсони аниқланган, бу кичкинтойлар ҳозир реабилитация ва даволаш босқичларини ўтамоқда.
🏥 Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилоятлари филиаллари махсус тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, уларда 2025 йилда кохлеар имплантация амалиётини бажариш тўлиқ йўлга қўйиляпти.
📎 Давлат бюджети маблағлари ҳисобига харид қилинган имплантантлар 5 ёшга тўлмаган ўғил-қизларга бепул тақдим этилиб, операция ва yндан кейинги реабилитация тадбирлари ҳам бепул амалга оширилади.
🧑🏻⚕️Реабилитация жараёни ҳар бир бола учун индивидуал ишлаб чиқилади ва унга амал қилиш учун ота-она, уларнинг ўрнини босувчилар масъул ҳисобланади.
📍Беморларнинг кохлеар имплантация операциясидан кейинги реабилитация тадбирларида иштирокини мониторинг қилиш мақсадида икки ҳафта ичида марказ томонидан ўғил-қизларнинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмасига амалиёт ўтказилганлиги ҳақида хабар берилади.
👂Бемор болалар кохлеар имплантация операцияси ўтказилган кундан бошлаб тўрт ҳафта ичида нутқ процессорини ишга тушириш учун марказга олиб келинади. Бу қурилма марказнинг аудиолог мутахассислари томонидан ишга туширилади.
🟣 Амалиёт бажарилган болаларда 7 йилдан сўнг эшитиш процессори давлат маблағлари ҳисобига алмаштириб берилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

👧🏻 Чақалоқ ҳаётининг дастлабки 3 йилида турли товушларни ўрганиб, "тили" чиқа бошлайди. Агар бола бу жараёнда муаммога дуч келса, сўзларни тушуниш ва такрорлашда қийинчиликлар туғилади.
📊 Тадқиқотларга кўра, 3 ва 4-даражали эшитиш қобилиятини йўқотган, эрта босқичда эшитиш мосламаси ўрнатилган чақалоқлар соғлом тенгдошларидан ривожланиш жиҳатидан унчалик фарқ қилмаслиги аниқланган.
➡️ Агар эшитишни коррекция қилиш 6 ойликдан кейин амалга оширилса, бундай болалар нутқи ривожланиши сезиларли даражада кечикади. Шунинг учун янги туғилган чақалоқнинг эшитиш қобилиятини ўз вақтида текшириш ва даволашга киришиш муҳим.
🗓 Аудиоскрининг чақалоқ туғилганининг 3-куни ўтказилади. Бунда эшитиш фаолияти бузилишига шубҳа туғилса, скринингнинг иккинчи босқичи вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказларида ўтказилиб, унда ҳам эшитиш заифлиги аниқланса, гўдак Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказига йўлланма билан юборилади.
💬 — Уч ойга тўлганида, чақалоқ Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида чуқурлаштирилган текширувлардан ўтказилади ва бунда ҳам эшитиш заифлиги тасдиқланса, давлат ҳисобидан 3 ойдан 6 ойликкача боланинг қулоқларига рақамли эшитиш мосламалари тақиб қўйилади, — дейди мазкур марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари Азамат Разаков. — Тўққиз ойликдан бир ёшгача бўлган даврда бола эшитиш мосламалари билан таъминланган ҳолда кохлеар имплантация амалиёти учун тайёрланади.
🧒🏻 Ушбу ҳолатларда чақалоқлар нормал эшита оладиган тенгдошларидан ривожланиш жиҳатидан фарқ қилмайди.
📈 Юртимизда 2024 йилда 500 минг нафарга яқин янги туғилган ўғил-қизларда аудиоскрининг ўтказилиб, улардан 325 нафарида эшитиш нуқсони аниқланган, бу кичкинтойлар ҳозир реабилитация ва даволаш босқичларини ўтамоқда.
🏥 Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд вилоятлари филиаллари махсус тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиб, уларда 2025 йилда кохлеар имплантация амалиётини бажариш тўлиқ йўлга қўйиляпти.
📝 Маълумот учун: Кохлеар имплантация операциялари икки томонлама сенсонервал эшитиш заифлигининг 3 ва 4-даражалари қайд этилган ёки карлик мавжуд бўлган шахсларнинг эшитиш қобилиятини ички қулоққа стимул бериш орқали тиклаш мақсадида ўтказилади. Амалиёт бола 5 ёшга тўлгунга қадар бажарилганда, кўпроқ ижобий натижа беради.