🔴 🟦🟦🟦
❗️ССВ: Сўнгги беш йилда гемодиализ аппаратлари сони 283 тадан 768 тага етказилди
📌 Бу хасталикка чалинганлар зарур тиббий ёрдам билан етарли даражада қамраб олинмаган. Ушбу муолажага эҳтиёжи бор беморлар кунора 100-200 километр йўл босиб, вилоят марказларига қатнашга мажбур эди.
📊 — Ҳозир эса жойларда 14 та филиалимиз ҳамда 102 та гемодиализ бўлими фаолият юритмоқда. Улардаги мавжуд гемодиализ аппаратлари сони эса сўнгги 5 йилда 768 тага етказилди.
✅ Шунингдек, муолажа сарфлов материалларининг бир марта ишлатилиши йўлга қўйилгач, даволаш самарадорлиги кескин ошиб, қон орқали ўтиш хавфи бўлган касалликлар, микротромбоз асоратларининг олди олинишига эришилди.
📍 Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ташкил этилган клиникаларда 1100 нафар беморни қамраб олиш имконияти юзага келди.
💊 Гемодиализ муолажасини олувчилар 5 турдаги, буйрак трансплантацияси ўтказилган аҳоли вакиллари ҳам шунча турдаги ўта зарур дори-дармонлар билан бепул таъминланмоқда.
🖥 Нефрологик беморларнинг ягона реестри шакллантирилиб, уларга юқори малакали ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш туман даражасига туширилди.
🟢 Ўз навбатида, замонавий талаблар асосида ташхис қўйиш ва даволашнинг стандартлари ишлаб чиқилиши ҳамда жорий этилиши буйрак етишмовчилиги каби ўта хавфли асорат юзага келишини камайтирди ёки муддатини сезиларли даражада узайтирди.
🏥 Энг муҳим янгиликлардан бири Президентимизнинг тегишли қарори асосида марказимиз учун замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган янги бино барпо этилиши бўлди. Ҳозир ушбу иншоотни қиймати 7 млн. АҚШ доллари ва 45 млрд. сўмга тенг илғор тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
‼️ Ўйлайманки, бу келгусида нефрология ва буйрак трансплантацияси соҳасидаги тиббий хизмат даражасини янада оширишга замин яратади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
🌐@ssvuz | 🌐@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook | 🌐Instagram

🔎 Яқин йилларгача буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморлар жуда кўп қийинчилик ва оворагарчиликларга дуч келган. Қолаверса, гемодиализ ва нефрология хизмати сифати ҳам мутлақо талабга жавоб бермас эди.
📌 Бу хасталикка чалинганлар зарур тиббий ёрдам билан етарли даражада қамраб олинмаган. Ушбу муолажага эҳтиёжи бор беморлар кунора 100-200 километр йўл босиб, вилоят марказларига қатнашга мажбур эди.
💬 — Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази ташкил этилгунга қадар юртимиз бўйича беморларга жойлардаги шифохоналарнинг бор-йўғи 38 та бўлимда 283 та гемодиализ аппарати орқали хизмат кўрсатилар эди, — дейди муассаса директори Ботир Даминов.
📊 — Ҳозир эса жойларда 14 та филиалимиз ҳамда 102 та гемодиализ бўлими фаолият юритмоқда. Улардаги мавжуд гемодиализ аппаратлари сони эса сўнгги 5 йилда 768 тага етказилди.
✅ Шунингдек, муолажа сарфлов материалларининг бир марта ишлатилиши йўлга қўйилгач, даволаш самарадорлиги кескин ошиб, қон орқали ўтиш хавфи бўлган касалликлар, микротромбоз асоратларининг олди олинишига эришилди.
📍 Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳрида давлат-хусусий шериклик тамойили асосида ташкил этилган клиникаларда 1100 нафар беморни қамраб олиш имконияти юзага келди.
➡️ Беморларнинг шифохонага келиб-кетишлари ҳам инобатга олинган. Бунинг учун заруратга кўра тез тиббий ёрдам хизмати машиналари жалб этилмоқда.
💊 Гемодиализ муолажасини олувчилар 5 турдаги, буйрак трансплантацияси ўтказилган аҳоли вакиллари ҳам шунча турдаги ўта зарур дори-дармонлар билан бепул таъминланмоқда.
🖥 Нефрологик беморларнинг ягона реестри шакллантирилиб, уларга юқори малакали ихтисослашган тиббий хизмат кўрсатиш туман даражасига туширилди.
🟢 Ўз навбатида, замонавий талаблар асосида ташхис қўйиш ва даволашнинг стандартлари ишлаб чиқилиши ҳамда жорий этилиши буйрак етишмовчилиги каби ўта хавфли асорат юзага келишини камайтирди ёки муддатини сезиларли даражада узайтирди.
📈 Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш мақсадида магистратура ва клиник ординатурада шифокор-нефролог, болалар нефрологи ва гемодиализ мутахассисларини тайёрлаш йўлга қўйилди. Бинобарин, 74 нафар шифокоримиз 10 та хорижий давлатда малака ошириб қайтди.