Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐 Ўқиш, иш, уй юмушлари... Барчасига улгуриш учун одамлар доим елиб-югуради-ю, бироқ соғлигига етарлича эътибор қарата олмайди. Бунинг оқибатида турли сурункали касалликлар ривожланади. Ҳафталаб шифохонада ётиб муолажа олиш учун эса кўпчилик ортиқча вақт топа олмаслиги мумкин.
📋 Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига асосан бирламчи тизимдаги кундузги стационарларнинг фаолияти такомиллаштирилиб, уларнинг иш вақти 20:00 гача узайтирилди.
🏥 Бу ерга шифо истаб келган сўнгги бемор қабул қилиниб, зарур муолажалар кўрсатилмагунича шифокор ҳам, ҳамшира ҳам оқ халатини ечиб, жавонга илишга шошилмайди. Чунки бу — тиббиёт ходимларининг олий бурчи! Хасталик зўрайганда йўқотилган ҳар дақиқа, ҳар сония эса инсон ҳаёти, саломатлиги учун хавф туғдириши мумкин.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада кундузги стационарлар фаолиятидаги ўзгаришлар ҳақида батафсил сўз боради.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram