Репост из: Hudud Inform
Қорақалпоғистонда “Инноватор, лидер аёллар билан давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш сари” мавзусида семинар ташкил этилди
▫️Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ташаббуси ва ҳамкор ташкилотлар кўмагида ташкил этилган семинарда Агентлик масъуллари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раҳбарияти, ҳудуддаги 44 та ташкилот ва идораларда фаолият юритаётган хотин-қизлар, ОАВ ходимлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Семинар давлат органлари ва ташкилотларидаги хотин-қизларнинг соҳадаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг лидерлик компетенцияларини ривожлантириш, давлат фуқаролик хизматидаги ислоҳотлар билан хабардор қилиш, мавжуд муаммоларни яқиндан ўрганиш мақсадида ташкил этилди.
Семинар аввалида сўз олганлар сўнгги йилларда Ўзбекистонда давлат бошқарувида хотин-қизлар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида муҳим қадамлар қўйилганини таъкидлашди. Соҳанинг норматив-ҳуқуқий базаси такомиллаштирилгани маълум қилинди. Президентимизнинг узоқни кўзлаган одилона сиёсатлари натижасида давлат ва жамият бошқарувида аёллар улуши ортиб, бу халқаро кўрсаткичларда ҳам ўз аксини топаётгани билдирилди.
Семинарда тажрибали ва салоҳиятли масъул раҳбарлар, соҳа мутахассислари раҳбар аёлларда лидерлик, халқпарварлик, креативлик кўникмаларини шакллантириш, давлат хизматида инновацион технологияларни қўллашда хотин-қизларнинг роли, давлат хизматчиларининг саломатлиги — давлат хизмати самарадорлиги кафолати, давлат хизматида оила ва карьера мувозанатини таъминлаш стратегиялари мавзуларида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди. Соҳада йиллар давомида босиб ўтилган ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашишди.
Семинар ўз ишини 5 та шуъбада давом эттирмоқда.
https://t.me/hudud_inform