Rost24 | Расмий канал


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


Бошқалардан фарқли янгиликлар, журналистик суриштирувлар
Rost24 — ҲАҚИҚИЙ ЖУРНАЛИСТИКА
•instagram.com/rost24uz
•youtube.com/@rost24official
Реклама: +99890 047 23 78
Мурожаат учун — @rost24aloqa_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


⚡️Тошкентнинг икки туманидаги 3500 хонадонда газ ўчирилди

Хабар қилинишича, Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчасида қазиш ишларини олиб бораётган экскаватор иш жараёнида ўрта босимли газ қувурини узиб юборган.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1990

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️Марказий банк қандай қоидабузарликлар учун банкларга жарима қўлламоқда?

Маълум қилинишича, октябрь ойида 7 та банк ва 2 та микромолия ташкилотига нисбатан жарима қўлланди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1989

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️ 263 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўмарган шахслар аниқланди

Қашқадарё вилояти Китоб туманида ҳудудий тижорат банки филиали бошқарувчиси собиқ ўринбосари "В." фермер хўжалиги раҳбари билан ўзаро тил бириктириб, 6 нафар фуқаронинг номига ажратилган 163 млн сўм имтиёзли кредит маблағини фермер хўжалиги ҳисоб рақамига ўтказиш орқали нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

Шунингдек, Андижон шаҳри бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.И. ва бошқалар фуқаро С.М.нинг ишончига кириб, унга тижорат банки филиалидан 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб беришларини ваъдаси билан ушбу маблағларни "R.N" МЧЖ орқали нақдлаштириб олганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️Қашқадарёда ёш аёл антибиотик уколдан вафот этди

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги клиникаларнинг бирида 6 ноябрь куни 28 ёшли аёл антибиотик уколдан вафот этгани айтилмоқда.

Маълум бўлишича, аёл поликлиникага томоғининг шишиши ва оғриғи билан келган. ЛОР шифокори йирингли томоқ оғриғини аниқлаб, Дексаметазон ва Цефтриаксон препаратларини аралаштириб, томоқ соҳасига укол қилган.

Жараён давомида бемор тили тиқилиб қолиши оқибатида ҳушини йўқотгани ва вафот этган дейилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️ Айрим тадбиркорларга тўланган солиғининг бир қисми қайтариб берилади

2024 йил 1 октябрдан бошлаб бюджетга тўланган солиқнинг 20 фоизи қайтарилади.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1988

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️ Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилган?

2024 йилнинг январ-сентябрь ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 693,9 минг нафар йўловчилар ташилган. Бу ҳақда статистика агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида ташилган йўловчилар сонига нисбатан 62,9 % га кўпдир.

Шу ўринда савол туғилади: талабга яраша шароит яратиб берилмоқдами? Вақти-вақти билан Тошкент метрополитенидаги поезд тўхтаб қолиши, эски русумдаги вагонлардан ҳар тўхтаганда урилган каби овоз чиқиб, йўловчиларни хавотирга солаётган камчиликлар қачон бартараф этилади?

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️Экспертлар огоҳлантиради: фарзандларингиз суратини ижтимоий тармоқларга жойламанг!

Оилавий фаровонлик ва бахтиёрлик акс этган фарзандларингизнинг фотосуратлари жиноятчилар эътиборини ҳам тортиши мумкин.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1987

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


Ўзбошимча эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш бошланди

Бугун, 8 ноябрдан “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун кучга кирди. 2024–2025 йиллар учун тасдиқланган режа-гарфик асосида маҳаллаларда кадастр ходимлари томонидан хатлов ишлари бошланади.

Шунга кўра, Кадастр агентлиги фуқароларни огоҳликка чақирди.

"Узоқ йиллар давомида ўзи яшаб келаётган уйини расмийлаштириб олишни ният қилиб юрган ҳалол инсонлар кўп аммо, вазиятдан фойдаланиб, ноқонуний йўллар билан даромад қилишни режа қилиб юрган “уддабуронлар” ҳам йўқ эмас.

Ҳурматли юртдошлар, ҳар қандай ҳолатда ҳам фирибгарлик, таъмагирлик ёки коррупция ҳолатларига дуч келсангиз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига хабар беринг"
, — дейди Кадастр агентлиги директори Фаррух Пулатов.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️ Бизда ҳар бир ислоҳотни бошлаш учун албатта қурбонлик бўлиши керак

Яқинда ижтимоий тармоқларда метронинг Чилонзор бекатида хожатини чиқарган одам видеоси тарқалган эди. Жамоатчилик ушбу ходисада одамлар кўз ўнгида ҳожат қилган фуқарони эмас, аксинча, салкам ярим асрдан буён ҳеч бир ҳожатхонасиз ишлаётган метромиз раҳбариятини айблади.

Мазкур воқеа метромизда аллақачон қилиниши зарур бўлган ислоҳотни бошлашга туртки бўлди.

Тошкент метрополитени тарқатган хабарга кўра, энди йўловчилар билан гавжум бўлган 9 та метро бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона қурилиши учун зарур ишлар амалга оширилиши бошланибди. 

Хабарга кўра, нафақат фуқароларимиз учун ҳаттоки туризмни ривожлантириш учун энг зарур бўлган ушбу ислоҳот йўловчилар томонидан илиқ кутиб олинган.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️ Барча вилоят ҳокимлари қайта тайинланди

Айни кунларда барча ҳудудларда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси ўтказилди.

Шунингдек, маслаҳатлашувда Президент томонидан вилоят ҳокимлигига номзодлар кўрсатилганлиги билдирилиб, барча ҳудудлардаги амалдаги ҳокимлар ўз ўрнида қолди.

Ўзбекистонда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари 5 йил муддатга тайинланади. Ушбу лавозимларга тайинловлар маҳаллий Халқ депутатлари Кенгашлари томонидан тасдиқланади, аммо тўғридан-тўғри сайланмайди. 2024 йилги янги конституция ўзгартиришларига кўра, ҳокимлар ваколат муддати давомида кенгаш раиси лавозимидан ажратилган ҳолда ижро этувчи орган сифатида фаолият юритади.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев ҳокимларни сайлаш ҳақида биринчи бор 2016 йилнинг декабрида айтган эди. 2017 йилнинг августида у ҳокимларни халқ томонидан сайланишига оид тизимни «ҳозирнинг ўзида» жорий этишга тайёрлигини билдирганди. 2020 йилнинг сентябрида давлат раҳбари яна бир бор «ҳокимларни халқ сайлаши керак»лигини таъкидлаган эди. Бироқ ҳозиргача ҳеч бир ҳоким тўғридан-тўғри халқ томонидан сайлаш орқали лавозимга тайинланмади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | YouTube | Tezkor
@rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>


#Рост_ҳикматлар

Ҳеч қачон тушунтиришга вақт сарфламанг. Одамлар эшитишни хоҳлаган нарсаларини эшитишади.

✍️Энтони Хопкинс

🍁 Кунингиз хайрли ўтсин!

ROST24.uz | Telegram | Facebook | Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube


⚡️Ипотека бўйича давлат субсидияларини беришда масъуллар норасмий мукофотга шаъма қилмоқда

Шунингдек, субсидиялар олишга ариза бериш жараёни бошланиши
билан боғлиқ маълумотлар етарли эмаслиги, масъул расмий давлат ташкилотлари томонидан берилаётган ахборотларда очиқлик ва шаффофлик камлиги аниқланди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1986

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️Эндиликда мактаб ўқувчилари қурол ишлатишга ўргатилади

Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида босқичма-босқич 10 м масофага ўқ отиш спорт базаларини ташкил этилади ҳамда уларни замонавий спорт анжомлари ва инвентарлари билан жиҳозланади.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1985

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️Энди мактабларда 45 та спорт тури ўргатилади

Президент Шавкат Мирзиёев мактабларда мусиқа, жисмоний тарбия ва ҳарбий ватанпарварлик фанлари сифатини ошириш бўйича тақдимот билан танишди. Мутасаддилар шу борадаги ишларни ташкил этиш режалари юзасидан ахборот берди.

Унга кўра, ёшларни оммавий спортга кенг жалб қилиш мақсадида мактабларда 22 та олимпия, 19 та ноолимпия, 4 та миллий спорт турлари ўргатилади. Бу учун жисмоний тарбия фани бўйича ўқув қўлланмалар ишлаб чиқилиб, ўқув дастурлари такомиллаштирилади.

Келгуси ўқув йилидан бошлаб, босқичма-босқич ҳамма жойда мактаб спорт клублари ташкил этилади. Бу йўналишда ҳам ўқитувчиларга тоифа беришнинг янги тартиби, мактабларнинг спорт бўйича рейтинг тизими ишлаб чиқилади.

Шунингдек, энди чақириққача бошланғич тайёргарлик ўқитувчиси штати Мудофаа вазирлигига ўтади ва бу вазифага Қуролли Кучлар захирасидаги ҳарбийлар ишга қабул қилинади.

Мазкур фан бўйича янги ўқув дастури ва дарсликлар яратилади. Ҳар бир туман ва шаҳарда биттадан мактаб негизида “Жасорат мактаби” фаолияти йўлга қўйилади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️ Жами 18 100 АҚШ долларни чўнтакка урмоқчи бўлган "ишбилармонлар" аниқланди

Фуқароларни Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул талаб қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод тумани бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда фуқаро Б.Х. A.A.ning ишончига кириб, уни Японияга ишга юбориши эвазига 7400 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.

Самарқанд шаҳри бўлимида ўтказган текширувда эса муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган шахс А.Қ. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларни Полшага ишга юбориши эвазига жами 10700 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Маълумот учун, фуқароларни хорижга ишга жўнатиш қонунчиликка мувофиқ, лицензияли фаолият ҳисобланади.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️ МИБнинг битта туман бўлимининг мансабдорлари давлатга кўп миқдорда моддий зарар етказди

200 та ижро ишида 202,9 млрд сўмлик қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилган

Батафсил
: rost24.uz/uz/news/1984

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️ Россиянинг Саратов вилоятида мигрантларга курьерлик қилиш тақиқланди

Россия Федерациясининг Саратов вилояти губернатори Роман Бусаргин 2025 йил 1 январдан бошлаб курьерлик хизматида ишлаш учун чет эллик меҳнат муҳожирларини жалб қилишни тақиқлайди.

Шунингдек, мигрантларга жамоат транспорти, такси ва умумий овқатланиш соҳасида ишлаш тақиқи узайтирилади.

“Чет элликларнинг патенти асосида ишчиларни жалб қилиш тақиқи узайтирилди. Қолаверса, улар орасига курьерлик ҳам қўшилди. Тақиқ йил бошидан, 2025 йил охиригача амал қилади”, дейилади хабарда.

Белгиланган тақиқ қуйидаги соҳаларга тааллуқли экани эслатилган:

🟥 шаҳар ва шаҳар атрофи транспортида йўловчиларни ташиш;

🟥 ижарага олинган автомобилларда такси ҳайдаш фаолияти;

🟥 озиқ-овқат ва ичимликлар билан таъминлаш фаолияти;

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️ Жисмоний шахслар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

Ҳукумат қарорига кўра, 2025 йил 1 январдан бошлаб:

— рўйхатда келтирилган ёввойи ҳайвонларни жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий муҳитда ёки тутқунликда сақлаш;

— ёввойи ҳайвонлардан давлат ёки мобил циркларда томошалар ўтказиш мақсадида фойдаланиш ва уларни тутқунликда сақлаш тақиқланади.

Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда фақат юридик шахслар томонидан ташкил этилган ҳайвонот боғлари ва питомникларда (террариум, океанариум, серпентариум ва бошқалар) сақланиши мумкин.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️ Тошкент вилоятида сифатсиз қурилаётган кўп қаватли бинода иш тўхтатилди

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри Камолот кўчасидаги 8 қаватли, 48 хонадонга мўлжалланган бинонинг қурилиш-монтаж ишлари қурилиш талабларига зид равишда амалга оширилгани аниқланди.

Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Янгийўл шаҳри Камолот кўчасидаги кўп қаватли тураржой биноси сифатсиз қурилаётгани аниқланган ва унда олиб борилаётган қурилиш ишлари тўхтатилган.

Қайд этилишича, қурилаётган кўп қаватли бинонинг ажратма деворларида ғишт териш ишлари белгиланган меъёрлар асосида терилмаган. Бундан ташқари, ғишт териш мобайнида қурилиш сеткалари ишлатилмаган.

Вазирлик ҳозирда қурилаётган уйларнинг ҳамммасини шунақа қилиб текшириб турса, баъзи ҳудудларда қурилган уйлар томи кўчиб кетгани, деворларида ёриқлар пайдо бўлгани ва ертўла қисмидан сув сизаётгани ҳақидаги мурожаатлар камроқ бўларди. Сабаби, бугунги кунда Тошкент шаҳрининг айрим номи улуғ бўлган ҳудудларидаги уйларда ҳам қурилиш талаблари айтарли даражада бажарилмаган. Уй эгалари эса қаерга мурожаат қилишни билмайди.

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor


⚡️ Тошкентнинг қайси туманларида ижара нархи арзон, қайсида энг қиммат?

2024 йилнинг октябрь ойида ўртача таъмирланган 1 хонали уйлар учун ўртача ижара нархи сентябрь ойига нисбатан 0,5 фоизга, 2 хонали уйлар учун 1,4 фоизга, 3 хонали уйлар учун 1,0 фоизга, 4 хонали уйлар учун эса 2,5 фоизга ошди.

Батафсил: rost24.uz/uz/news/1983

ROST24.uz | Telegram | Facebook
Instagram | @rost24official?si=otmDba5c_KW8ytF9' rel='nofollow'>YouTube | Tezkor

Показано 20 последних публикаций.