🤔🤔
НЕГА ИНСОНЛАР ЎЗГАРАДИ...Инсон бир идиш. Ёшлигида топ тоза идиш, маълум бир ёшга етганда унга ташқаридан олган нарсалари тўлиб ўша нарсалар ўз ишини кўрсатишни бошлайди. Инсон бу идишга нарсаларни кўз, қулоқ ва оғиздан киритади. Сиз ўша идишни тозалашга ва ташқаридан ёмон нарсаларни киритмасликка қанчалар аҳамият берсангиз ҳаракатларингиз ҳам шунга қараб бўлади. Инсон ичини тозалашининг биринчи йўли рўза тутиш. Бу уни баданига кирган нопок нарсаларни тозалайди. Иккинчиси кўп истиғфор айтиш. Бу гуноҳ туфайли кирган ахлатларни тозалайди. Эндиги иш жасадга қайта нопок нарсани киритмаслик. Шу ҳолатда давом этсангиз ичингиздаги нарсалар фақат ва фақат яхшиликка бошлайди.
Одамлар интернет яхши ривожланмаган вақтларда фахш нарсаларни кўрмас эдилар ва жуда кўп фахш ишлардан узоқда бўлар эдилар. Фахш ишлар ҳатто хаёлларига ҳам келмас эди. Интернет ривожланди, кўз ва қулоқ орқали нопок нарсалар инсонни қалби ва миясига жойлашди. Энди эса ўша инсонлардан нопок ишлар содир бўлишни бошлади. Интернатда кўрганлариданда баттарроқ ҳолатга ва ҳаракатга тушишди.
@Savollar_kanalТанишларингизга ҳам улашинг!https://t.me/joinchat/AAAAAExOPDw5DsyOyYsIsQ