Bushro.uz | Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


© ЎМИ Наманган вилояти вакиллиги Тўрақўрғон туманининг расмий телеграм канали!
Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт!
📬 Мурожаат учун:

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Ўлим тўғри бўлишингни кутиб ўтирмайди. Тўғри бўл-да, сен уни кут!

Муҳаммад Ротиб Нобулсий
.


Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


#xabar #anjuman #bahrayn #islom #muloqot
🌙 МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ


✅Бугун, 21 февраль куни Баҳрайн қироллиги Манама шаҳрида Мусулмон донишмандлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари иштирок этдилар.


💬 Тадбирни Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари ва кенгаш раиси Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари очиб, ушбу ташкилотга аъзо уламолар томонидан бугунги кунда уммат бирлигини таъминлаш, муштарак мақсадларни амалга оширишда салмоқли ишлар қилингани тўғрисида сўз юритди. Сўнгра Кенгаш бош котиби, доктор Муҳаммад Абдуссаломнинг анжуманга доир ахбороти тингланди.

📝 Йиғилишда мусулмон уммати иттифоқлигини таъминлаш борасидаги мулоқот ва ҳамкорлик қилиш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди. Жумладан, мусулмонлар ўртасида адоват ва тортишувни ислоҳ қилиш учун диндор, илмли, зиёли қатлам билан оммавий ахборот воситалари ўртасида ҳамкорлик қилиш муҳим эканига урғу берилди.

Кенгаш аъзолари томонидан Қуръони каримдаги “Албатта, сизнинг бу умматингиз ягона умматдир. Мен эса, Роббингизман. Бас, Менгагина тақво қилинг” (Мўминун, 52) ва «Албатта, мўминлар биродардирлар...» (Ҳужурот, 10) ояти карималари мазмун-моҳиятини бутун умматга етказишга алоҳида эътибор қаратилди. Мўътабар уламолар, мазҳаб имомлари бошлаган йўлни давом эттириш, аёлларнинг оила ва жамиятдаги ролини ошириш орқали аҳил-иноқликни мустаҳкамлаш, уларнинг фарзандлар тарбиясидаги ўрнини кучайтириш, ёшларга замонавий билимлар бериш, ёш авлод ташаббусларини қўллаб-қувватлаш каби масалалар ҳам кун тартибида бўлди.

💬 Шунингдек, ҳадиси шарифларда келтирилганидек, бирдамликда барака борлиги, уммат бирлашган пайтларда ҳар соҳада тараққиёт бўлгани, ислом олимлари дунёга устозлик қилгани, қачонки, уммат ихтилоф, тафриқа ва кераксиз низоларга берилганида мусибатлар ёғилгани муқояса қилинди. Зеро, Ислом дини бутун инсониятни эзгулик ва тинчликка, ҳаётда асл инсоний фазилатларни қарор топтиришга даъват этади.


🟢Уммат бирлигини мустаҳкамлашга қаратилган, дунёнинг нуфузли уламолари ўзларининг долзарб илмий-маърифий чиқишлари билан фаол иштирок этган халқаро анжуман шу тариқа поёнига етди.

Қайд этиш керак, мазкур ташкилотга Марказий Осиё минтақасидан аъзо қилинган муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Кенгаш ташаббуси билан ташкил этилган халқаро тадбирлар ва хориж матбуотларида уммат бирлигига чақирувчи чиқишлари билан фаол иштирок этиб келмоқдалар.

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Жума #Янгиликлар

😴 ИНТЕРНЕТ ВА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДАН ТЎҒРИ ФОЙДАЛАНИШ

🕌 Бугун Наманган вилояти бош имом хатиби Мусохон домла Аббосиддинов Косонсой туманидаги "ҚЎҚУМБОЙ" жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этдилар.

🗣Мусохон домла жума намозидан олдин мўмин-мусулмонларга муҳим вазифаларимиздан бири - интернетдан тўғри мақсадда фойдаланиш ва ёмон мақсадда фойдаланаётган инсонларга, айниқса, ёш авлодга тўғри йўл кўрсатиш, зарарли оқибатлардан огоҳлантиришдир.

Динимиз таълимотларига уйғун ҳолда Интернетдан фойдаланиш одоблари:
> Ниятни яхши қилиш
> Вақт-ғанимат, умр ўлчовли эканини эслаш
> Мулоқотларда одоб-ахлоққа риоя этиш
> Ёлғон хабар, Сурат, аудио ва видеоларни тарқатмаслик
> Фитна чиқармаслик ва бунга олиб борадиган маълумотларни тарқатмаслик тўғрисида йиғилган жамоатга ҳаётий мисоллар билан кенг кўламда тушунтириб бердилар.

🤲 Гўзал мавъизадан сўнг жума намози адо этилиб, элу юрт ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилояти вакиллиги Матбуот хизмати

Бизни ижтимоий тармоқларда
кузатиб боринг:
👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook | 🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЖИНОЯТ

ЁШЛАР ЎРТАСИДА ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Тожиддин Хўжаханов,
Янгиқўрғон тумани “Ёрилган” жоме масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЖИНОЯТ

ЖИНОЯТЧИЛИКНИ ОЛДИНИ ОЛИШ

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Умаров Юнусхон
Косонсой туман “Садпири Комил” жоме масжиди имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


НАМАНГАН ВИЛОЯТ БОШ ИМОМ-ХАТИБИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ ОБИДХОН ДОМЛА ИКРАМОВ  ТЎРАҚЎРҒОН  ТУМАНИ "АБДУҒАФФОР ҚОРИ" ЖОМЕ МАСЖИДИДА ЖУМА НАМОЗИНИ АДО ЭТАДИЛАР

✅ Бугун, 21 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят бош имом-хатибининг биринчи ўринбосари Обидхон домла Икрамов  Тўрақўрғон  тумани “Абдуғаффор қори” жоме масжидида жума намозини адо этадилар.

🕌 Жума намозидан аввал Обидхон домланинг барчамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.
#жума  #масжид

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


#Қуръон #Каҳф #қироат
📖 Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса...

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Каҳф сурасини жума куни қироат қилса, унга икки жума орасича нур зиё сочади", дедилар.

———
📕 Каҳф сураси
🎙 Шайх Алижон қори

📖 ЖУМА КУНИ ЎҚИЛАДИГАН 8 СУРА

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook


#Намоз_вақтлари👆👆👆

إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا.
"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир".
(Нисо сураси, 103-оят).

Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда:
"Мусулмон киши намоз ўқиётганида гуноҳлари бошига кўтарилади, ҳар сафар сажда қилганида тўкилади. Намоздан чиққанида гуноҳлари бутунлай тўкилган бўлади."

Туманимиз расмий, диний маърифий каналига аъзо бўлинг!

☘☘☘☘☘☘☘☘☘
Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


#Жума_муборак

🌨Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Кунларнинг саййиди, мискиннинг ҳажи бўлган - Жума муборак бўлсин! ❄️

📖Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

☝️«Ким бир мўминдан дунё ғамини аритса, Оллоҳ ундан қиёмат куни ғамини аритади. Ким қийналганга ёрдам берса, Оллоҳ унга дунё-ю охиратда ёрдам беради. Ким бир мусулмоннинг айбини яширса, Оллоҳ уни дунёю охиратда сатр қилади, айбларини яширади. Банда модомики биродарига ёрдам берар экан, Оллоҳ унга ёрдам бераверади».

(Муслим ривояти).

🤝Яқинларингизга ҳам улашинг!

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


Иброҳим ибн Уяйнадан: «Қайси инсоннинг пушаймонлиги кўп чўзилади? – дея сўралди. У айтди: – Яхшиликни билмайдиган кимсага яхшилик қилувчи кишининг пушаймонлиги бу дунёда энг узоқ чўзиладиган пушаймонликдир. Аммо Охиратда энг кўп пушаймон бўладиган инсон – сусткаш, илмига амал қилмайдиган олимдир».

Изоҳ. Инсон барча махлуқот каби меҳрга муҳтож жонзот. У умри давомида бу эҳтиёжни қондиришга сабаблар излайди. Тўғрироғи, шундай сабабларни ўзи қийналиб, риёзат чекиб барпо қилади, токи меҳрга ташна қалби истагига етсин. Аммо умрлар сарфлаб чекилган меҳнат, риёзатлар натижаси гоҳида вафо, гоҳида жафо бўлиб эгасига қайтади. Бировга қилинган яхшиликнинг бу дунёда ҳар доим ҳам қайтмаслигига тайёр бўлиш ихлоси мукаммал инсонларга хос табиат. Бандаликни бўйнига олган ҳар қандай киши «менинг ихлосим мукаммал» деган даъводан қочади.
Тасаввур қилинг: куннинг тиғида йўл юриб, йўл юрсангиз ҳам мўл юриб, манзил томон шошяпсиз, чанқоқдан тилингиз қуриб, лабингиз ёрилиб кетган, атрофда на соя-салқин жой, на ичишга сув бор. Шунда шу ўртада бир пайтлар ўзингиз қазган қудуқ борлиги эсингизга тушди. Қудуқни излаб топдингиз, суви тўлиб-тошган ётган қудуқ сиз унга яқинлашиб, энди сувига лабингиз тегай деганида суви пастлаб кетса, қудуқнинг тубидан сувни чиқариб олишга сизда на бир арқон, на бир челак бўлмаса, қандай ҳолга тушасиз, жуда аянч ҳолат?! Аянчлиги шу даражадаки, яхшиликни билмайдиган кимсага яхшилик қилувчи кишининг пушаймонлиги қадар аччиқ, ични тирнайдиган, асорати узоқ чўзиладиган аянчлик!
Аслида бу аччиқ ва узун пушаймонга яхшилик кўрган кишидан кўра ҳам яхшилик қилувчи кўпроқ сабабчидир.

“Унвонул баён”дан.

Каналга обуна бўлинг!
⬇️⬇️⬇️⬇️⬇️
Яқинларингизга ва ўз дўстларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇👇👇
https://t.me/+jQipp5FojZU2MDZi


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЖИНОЯТ

ЖИНОЯТНИНГ ҚОНУНИЙ ВА ШАРЪИЙ ТАЪРИФЛАРИ.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Шухратилло Исроилов
Учқўрғон туман бош имом хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube


Репост из: Ravza.uz | Rasmiy kanal
#МАҚОЛА #ЁШЛАР

ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР-КЕЛАЖАКГА ЭЪТИБОР.

•┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈•

Баҳодир Ботиров,
Чуст тумани "Охунбобо" жоме
масжиди имом-хатиби

🌐
Сайтдан ўқиш

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!

👇👇
🌐www.Ravza.uz | 📝Telegram
💻Instagram | 📝Facebook |  🎞Youtube

Показано 12 последних публикаций.