Фильтр публикаций


8-martga, tug’ilgan kunimga, jurnalistlar kuniga, ustozlar kuniga, navro’zga, mustaqillik bayramiga nima sovg’a qilishni ishora qilib shu yerda qoldiryapman.


45-raqamli, 20 yoshli O’zbek ManCityda.

Abduqodirga jurnalist savollar beribdi:

- Nega 45-raqamni tanlagansiz?
- Professional futbolni Belarusda shu raqamda boshlaganman.
- Siz Premyer Ligada o’ynaydigan birinchi o’zbek o’yinchisiz. Bu g’urur oni bo’lsa kerak?
- Ha, bu faqat men uchun emas, butun O’zbekiston uchun. Birinchi o’zbek Manchester Cityda. Bu hali boshlanishi. O’zbeklar hali ko’p keladi Angliyaga.
- Jahon chempionatiga O’zbekiston biror marta ham chiqmagan. Qanday rivojlanyapti futbol u yerda?
- Juda yaxshi rivojlanyapti. Bir qadam qoldi Jahon chempionatiga chiqishimizga.


Omad yor bo’lsin. Tug’ilmasimdan oldin Manchester City muxlisi bo’lganman:)




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️Абдуқодир Ҳусанов билан боғлиқ эксклюзив

Унинг “Манчестер сити” клубига ўтишига Абу Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Холид ибн Муҳаммад Ол Наҳаён ва Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг муносабати.

Бугун “Ўзбекистон 24” “Менимча” дастурида берилган лавҳа.

@qurbonova_a


Репост из: Shahnoza Soatova blogi
Бугун “Art house Xamsa” театрида Озарбайжон драматурги Исмоил Имоннинг “Ота” пьесаси асосида саҳналаштирилган спектаклни томоша қилдик.

Пьеса халқаро театр доираларида юксак эътироф этилган, мукофотлар олган ва интернетда бир қанча ижобий тақризларга кўзим тушди.

Асар оила, унда отанинг ўрни, хусусан, қиз фарзанд ҳаётида отанинг аҳамияти ҳақида.

Биронта эркак иштирок этмайдиган, иккита олов аёл (она ва қиз) зиддияти ва туйғулари асосига қурилган сюжет анча эмоционал ва жўшқин. Отасини эрта йўқотган қиз онаси билан тил топиша олмайди, марҳум отасини соғинади ва ҳаетда бахтсиз. Онаси ҳам бахтсиз, аммо буни турли юзни намлантирувчи ниқоблару тутуриқсиз сериаллар ортига яширган. Бу икки жўшқин дврёнинг бош урар қирғоғи, қояси — оиланинг отаси эканини тушунасиз.

Бош қаҳрамон Саидани кўп ўринларда тушундим. Қиз бола учун отаси — ҳаётидаги энг муҳим эркак. У ўзига отасининг кўзи билан баҳо беради, отасининг муҳаббати орқали ўзини яхши кўради. Отаси урган қиз бахтсиз бўлади деган гап ҳам бежиз айтилмаган. Саиданинг бахтсизлиги айнан отасини бевақт йўқотган давридан бошланади.

Отамиз ва онамиз — ўзлигимиз, “мен”имизнинг бир бўлаги. Улар бўлмаса, тўкис бўлмаймиз.

Пьесани ёзган муаллифга ва ундаги жавҳарни пайқаб ўзбек томошабинига тақдим этган режиссёр Сайфиддин Мелиевга ташаккур. Албатта, актрисалар Илмира Раҳимжонова ҳамда Моҳичеҳра Исломоваларга ижро учун 10 дан 10 балл.

75 дақиқалик томоша давомида яхши қиз бўлиб ўтирган яна бир Саида (Азиза Қурбонованинг 2 яшар қизчаси) мен учун бугунги кун қаҳрамони! Қойил, лекин.

Бугун “Заковат” профлига ўйини баҳридан ўтиб шу спектаклга борганимга арзиди лекин.

@shahnozxon


Репост из: Кетдикми?
Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) еттита амирликдан иборат, йирик шаҳарлари:
Абу-Даби: БААнинг пойтахти ва энг йирик шаҳри, Абу-Даби амирлигининг маркази.
Дубай: Дубай амирлигининг маркази, замонавий архитектураси ва савдо марказлари билан танилган.
Шаржа: Шаржа амирлигининг маркази, маданий ва таълимий муассасалари билан машҳур.
Ажман: Ажман амирлигининг маркази, БААдаги энг кичик амирлик.
Умм-ал-Кайвайн: Умм-ал-Кайвайн амирлигининг маркази, тарихий ва маданий мероси билан танилган.
Рас-ал-Хайма: Рас-ал-Хайма амирлигининг маркази, тоғлари ва табиий гўзалликлари билан машҳур.
Фужайра: Фужайра амирлигининг маркази, Ҳажар тоғлари ва денгиз соҳиллари билан танилган.

Бу шаҳарларни озода, бой, фаровон қилиб турган фақат нефтмас. Фақат инвестициямас. Фақат стратегик жойлашувмас. Буларнинг ҳаммаси ва албатта яна бошқа кўринмас қўл бор: бу меҳнат мигрантлари қўли.


Абу-Даби Глобал Барқарор Ривожланиш Ҳафталиги тадбирларида яна бир муҳим янгиликка гувоҳ бўлдик.

Ҳафталик тадбирларида БМТнинг 6 расмий тили билан бир қаторда, ўзбек тили синхрон таржима қилинган ягона тил бўлди.

Бу албатта ўзбек тилимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ошиб бораётгани, Ўзбекистонга кўрсатилган ҳурматни тасдиқлайди.

Абу-Даби Барқарор ривожланиш ҳафталиги” (Abu Dhabi Sustainability Week Summit) саммитида 13 давлат раҳбари, 140 дан ортиқ вазир ва ҳукумат амалдорлари иштирок этмоқда.

Унда рақамли-иқлим алоқаси, келажакни молиялаштириш, энергияни сақлашдаги инновациялар каби мавзулар муҳокама қилинади.


Репост из: Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Тошкент шаҳридаги Президент мактаби барқарор ривожланиш бўйича Шайх Зоид Ол Наҳаён номидаги нуфузли мукофотнинг "Глобал ўрта мактаблар" номинациясида ғолиб деб топилди.

Мукофотни Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён топширди.

Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида Президентимиз Шавкат Мирзиёев иштирок этди. Давлатимиз раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан қизғин табриклади.

Президентская школа города Ташкента признана победителем в номинации "Глобальные средние школы" престижной премии имени Шейха Заида Аль Нахайяна в области устойчивого развития.

Премию вручил Президент Объединенных Арабских Эмиратов Шейх Мухаммад бин Заид Аль Нахайян.

На церемонии награждения в Абу-Даби присутствовал Президент нашей страны Шавкат Мирзиёев. Глава нашего государства встретился с представителями школы и горячо поздравил их с победой.

Facebook|Instagram|X


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️⚡️Ўзбекистон Президенти жамоа вакилини қутламоқда


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Офаррриииин!

Тошкент Президент мактаби ғолиб бўлди!

156 давлат, 5980 та ариза. Европа ва Марказий Осиё минтақасининг Глобал мактаб йўналишида лаурэат!

Йиғлагинг келадиде!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Абу Дабидан хушхабар кутяпмиз.

Ўзбекистон Президентининг расмий ташрифи ва Абу Даби барқарор ривожланиш ҳафталигини ёритишга келганмиз.

Ҳафталик доирасида Зайд Барқарорлик Мукофоти ҳам топширилади.

Zayed Sustainability Prize экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантиради. 2008 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳайён меросини давом эттириш мақсадида таъсис этилган.

Мукофот 5 йўналишда берилади: соғлиқни сақлаш, таълим, энергия, сув ва глобал мактаблар. Ҳар бир йўналишда ғолиблар барқарорлик лойиҳалари учун молиявий ёрдам олади. Жами фонд — 3 миллион доллар. Мукофот миллионлаб одамларнинг ҳаётини ўзгартириб, ижобий таъсир кўрсатган.

Мукофотга 156 давлатдан 5980 та лойиҳа аризаси келиб тушган.

Бу йил ушбу совринда Тошкентдаги Президент мактаби ҳам финалист сифатида қатнашяпти. Ўқувчилар 150 мактабда ёмғир сувини йиғиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқишган.

Ҳозиргина улардан интервью олдим. Ҳаяжонланиб туришибди. Илойим ғолиб бўлишсин. Рақибларимиз- Туркия, Озарбайжон вакиллари. Ғолиб жамоа 150 минг$ грант олади.

Тадбирда Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.


Репост из: Startup Choyxona.UZ | Startaplar va investorlar uchun tadbirlar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🎉🎙 O'zbekiston startap asoschilari bilan yangi intervyular loyihasi

Yangi intervyular loyihasining 1-soni "Oystartech LLC" IT kompaniyasi asoschisi Nurislombek Mahkamjonxojizoda bilan bo'lib o'tdi. Nurislombek o'z startapiga atigi 19 yoshida asos solgan.

Intervyuda startapning yaqin vaqtlardagi ajoyib natijalari, jumladan 2024-yilda bo'lib o'tgan President Tech Award tanlovida 1-o'rin bilan $100,000 mukofoti hamda Markaziy Osiyo Startup Battle tanlovida 3-oʻrinni egallagani yoritilgan.

Eksklyuziv intervyuda Nurislombek muvaffaqiyatsizlikdan ulkan yutuqqa olib borgan hikoyasi bilan boʻlishdi🚀


🔗To'liq intervyuni ko'rish uchun pastdagi havola orqali o'ting👇🏻
https://youtu.be/YyGfOexqCe0

@startup_choyxona - startaplar va investorlar uchun tadbirlar

#reklama


Охирги вақтларда “Нетфликс” да фақат ҳужжатли фильмлар кўряпман.

Биринчидан, ҳужжатли фильмларнинг менга жанр сифатида техник-ташкилий жиҳатлари жуда қизиқ. Замонавий медиа бундай жанрларни қандай суратга оляпти, кадр-монтаж-матн ечими, даврийликни бериш услуби ва ҳатто одамларни қандай гапиртираётганигача диққат билан ўрганяпман.

Иккинчидан, сериаллар, кинофильмлар назаримда менга оний реакция учун хизмат қилади ва камдан кам ҳолда кўрган бадиий фильмимдан бирор информация эслаб қоламан. Ҳужжатли фильмлар эса воқеликнинг бир лавҳаси, кейинчалик уни тарих ва бугунда кечган воқеаларга боғлаб, таҳлил қилса бўлади.

Хўп, энди нималарни кўрганим ҳақида ҳозир гапириб бергим келди.

Биринчи фильмим—
«Our father» (“Бизнинг умумий отамиз”).


Бу фильмни кўриб, воқеа иштирокчиларини тинглаб даҳшатга тушдим. Тасаввур қилинг, кичик шаҳарда қизалоғингизни спорт тўгарагига олиб боряпсиз. Унинг тренери жудаям сизга ўхшайди. Худди шу тўгаракка қатнайдиган йигитча сизнинг қизингиз билан учраша бошлади ва ўша йигитча ҳам сизга жуда ўхшайди. Шубҳалана бошлайсиз... Бу сценарий Индиана штатида тахминан шунга ўхшаш ҳолатда содир бўлиш эҳтимоли юқори. Ва бу даҳшат. Қандай қилиб?

2014 йилда Жейкоб Баллард исмли аёл ўзининг ДНКсини текшириб кўради ва секин-аста у билан бир хил қариндошлик ДНКсида бўлган 8 та ака-укаларини аниқлайди. Бу инсонларнинг тарихи ўрганилганда уларнинг бепуштликдан қийналган ота-оналари индианаполислик репродуктолог шифокор Доктор Доналд Клайн клиникасида даволанган, доктор оналарга “сунъий уруғлантириш” амалиётини ўтказган. Жейкоб махсус платформада бошқа ака-укаларини қидиради ва текширувларга чорлайди. Шу тариқа, турли йилларда сунъий уруғлантиришдан туғилган 94 нафар боланинг (бу аниқлангани) биологик отаси битта одам бўлиб чиқади: Доктор Клайннинг ўзи!

Клайн унга мурожаат қилган барча аёлларга бу донор материали деб туриб ўзининг биоматериалидан фойдаланган экан. Қоида бўйича, донорлар уруғидан 3 мартадан кўп фойдаланиш мумкин эмас ва устига устак, Клайнда аутоиммун касаллик бўлган, бундай ҳолатда унинг донорлик қилишига рухсат йўқ.

Маълум бўладики, ўртача 40 км ҳудудда яшайдиган 100га яқин одам битта отадан туғилган ва улар бундан бехабар. Ҳолатнинг даҳшатини қондошларнинг интервьюларидан тушунасиз: “тасаввур қилинг, биз ҳатто фарзандларимиз ким биландир учрашишидан аввал унинг партнерини текширишимизга тўғри келади, акс ҳолда битта отанинг болалари турмуш қуриши, муносабатга киришиши мумкин”.

Хуллас, ҳужжатли фильмда жараённинг фош бўлиши, доктор Клайннинг нима мақсадда бундай тажриба ўтказгани, дастлаб нега уни жазолашмагани ва Индиана штатида донорлик фирибгарлигига оид қонун қабул қилиш кейси ҳақида батафсил ҳикоя қилинади.

Мен фильмни кўргач, нима учун кўплаб давлатларда, шунингдек, Ислом динида ҳам, католик черкови, протестантлар, яҳудийликда ҳам фақат никоҳда бўлган эр-хотин ўртасида сунъий уруғлантиришга рухсат берилганини яққолроқ тушундим. Нефтликсга обуна бўлганларга тиниқ спойлер қилган бўлсам ҳам, шахсан кўришни тавсия қиламан. Обуна бўлмаганлар эса Википедиядан Donald Cline кейсини топиб ўқишлари мумкин.

Вақтим бўлганида бошқа кўрган ҳужжатли фильмларим ҳақида ёзаман. Агар сизнинг вақтингиз бўлса, "Vatican girl" ҳужжатли фильмини кўриб турсангиз бўлади.




1-симфония. Сеҳрли, мўъжизавий

2-симфония. Шаҳзода рақси. Қувонч, қайғу, сароб ва рўёб.

3-симфония. Гуллар вальси. Умидлар куйи.

Аминманки, ҳаммасини бир марта бўлсаям эшитгансиз ва сизга ёқади.

@qurbonova_a


“Қарсилдоқ”

Қишки таътил бошланиши билан ўғилларим телефон экранига “ёпишиб қолиш” режимига ўтишди. Бугун оламда нима гаплигини кўрсатгани ва балет билан илк марта таништиргани Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида қўйилаётган “Қарсилдоқ” балетига олиб тушдим.

Балет? Болалар? Иккита ўғил?
Бўларкан-ей.

Жуда хурсанд бўлдим, бошида нималигини тушунмай турган ўғилларимга сал-пал воқеани тушунтириб турдим, сўнг қарсак чалишдан тўхташмади, ҳатто қўли гипс бўлган Ислом ҳам.

“Қарсилдоқ” / “Щелкунчик” —Янги йил байрамида дунё академик театр саҳналарининг энг муҳим томошаси.

Балет сюжети Эрнст Теодор Амадей Гофманнинг машҳур “Қарсилдоқ ва сичқонлар қироли” ҳикояси асосида Пётр Чайковскийнинг мусиқаси билан саҳналаштирилган.

Сюжетни бир эсланг. Рождество кечасида Штальбаумлар, уларнинг болалари Мари ва Фриц меҳмонлар билан байрам қилаётган пайтда амакиси Дроссельмейер пайдо бўлади. У болаларга қўғирчоқлар ва ўйинчоқлар совға қилади.
Марига Қарсилдоқ (ёнғоқ чаққич қўғирчоқ) тақдим этади. Укаси Фриц Қарсилдоқни синдириб қўяди, Дроссельмейер уни таъмирлайди.

Тунда барча ухлаб қолганида Мари Қарсилдоқни кўриш учун ётоқхонадан чиқади ва ғайриоддий воқеалар бошланади: ўйинчоқлар жонланади, Сичқонлар галаси ва уларнинг қироли ҳамда Қарсилдоқ армияси пайдо бўлади. Аскарларнинг мағлубиятини кўрган Мари бу ёвуз сичқонларни енгишга ёрдам беради. Туфлисини ечиб, сичқонлар қиролига отади ва Қарсилдоқ армияси ғолиб бўлади.

Мари тушунадики, Қарсилдоқ аслида сеҳрланган шаҳзода. Уёғи энди классика. Уйғун рақс, сеҳрли бўса ва ёнғоқ чақувчи ўйинчоқнинг жонланиши.

Шаҳзода Марини қорли ўлкага, Қандолат қироллигига олиб боради. Байрам-томоша бошланади. Мари-малика, Қарсилдоқ эса шаҳзода, иккаласи ҳам тўй либосида.

Шу жойида балет Марининг уйғониши билан тугайди. Аламлиси, Мари қўлида ёнғоқ чақувчи Қарсилдоқ билан уйғонади. Бу тушмиди, ёки воқеликми деган савол билан томошабин ўйга толади.

Якунда Алибек Кабдураҳмонов дирижерлик қилган симфоник оркестр ўша машҳур юракни ўртовчи симфонияни чалади.

Мен балетни томоша қилдиму кўпроқ юрагимга Чайковский кирди. Сиз ҳам бу симфонияларни киноларда, мультфильмларда, сеҳрли кечаларда эшитганингиз аниқ. Қуйида 2-3 тасини каналга жойлайман, “ҳааа бу ўша мусиқаку” дейишингиз аниқ. Худди болаларимда бўлгани каби.

Балет раққосларининг ижросига гап йўқ, замонавий декорация, 3Д ўлчамли саҳналар Қарсилдоқнинг гўзал томошасига маромида интеграция бўлган. Яхши режиссура.

Ажойиб балетни ташкиллаштиргани учун Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармасига катта раҳмат. Энди эса Чайковскийдан буюк ҳикояларни тингланг.

Показано 16 последних публикаций.