Репост из: Pedkadr.tdi.uz
⚡️ #Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!
Савол: Бизнинг мактабимиз январь-февраль ойларида аттестация ва аккредитациядан ўтказилар экан. Шу текширув жараёнида мактабда камчиликлар аниқланса ўқитувчиларнинг тоифаси тушириладими? Мактаб раҳбарияти бизга шундай деб айтишди. Шу тўғрими? (Самарқанд в, Қўшработ туманидаги 48-мактаб ўқитувчиси)
Жавоб: Бу нотўғри албатта. Маълумки, мактабларнинг аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган "Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом " асосида ташкил қилинади.
Низомнинг 38-банди: Умумий ўрта таълим ташкилоти «аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилса:
а) давлат умумий ўрта таълим ташкилотларининг:
директори, унинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг малакаси етарли эмас деб топилади ҳамда иш берувчи томонидан улар билан тузилган меҳнат шартномаси қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади, бундан ташқари ушбу мактаб ўқитувчилари навбатдан ташқари мажбурий аттестацияга жалб этилади, ўқитувчилар аттестацияси қонунчиликда белгиланган тартибда ўтказилади;
фаолиятига бир йил тўлмаган директор, унинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари мажбурий равишда навбатдан ташқари малака оширишга юборилади. Давлат умумий ўрта таълим ташкилоти бир йилдан кейин қайта аттестациядан ўтказилганда, унинг натижаларига кўра яна аттестациядан ўтмаган тақдирда, директор, унинг ўқув ишлари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари билан тузилган меҳнат шартномалари қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилинади;
б) нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари лицензиясининг амал қилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тугатилади.
«Аттестациядан ўтмади» деб эътироф этилган ҳамда лицензиясининг амал қилиши қонунчиликда белгиланган тартибда тугатилган нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари ўқувчиларини бошқа давлат умумий ўрта таълим ташкилотларига кўчириш чоралари кўрилади.
P.S. Юқори қайд этилган манзилда фаолият олиб бораётган таълим ташкилоти раҳбарларига амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни яна бир марта ўқиб чиқишларини тавсия қиламиз!
Murojaatlar uchun: @pkatdi_bot
Мактаб аттестация ва аккередитация жараёнларидан ўтмаса, ўқитувчиларининг тоифалари тушириладими?