❤️❤️❤️❤️❤️❤️
🔖Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати ўз ўрганиш ишларини кечагина 90 йиллигини нишонлаган Қизилтепа тумани ҳокимлиги ахборот хизмати фаолиятидан давом эттирди.⛓️Ахборот хизматига "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4366-сонли Президент Қарорига асосан яратилиши керак бўлган барча шароитлар яратилган. Камчилик сифатида кўрсатилиши мумкин бўлган жиҳат, сайтда ногиронлиги бўлган шахслар учун баъзи қулайликлар. Бироқ компьютерлаштириш маркази бу камчиликларни тузатиш устида ишлар олиб борилмоқда. Сайтда очиқлик ва шаффофликка урғу берган ҳолда барча маълумотлар ўз вақтида киритилиб бориляпти.
⛓️Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати фаолияти "Янги Қизилтепа" газетаси таҳририяти билан бевосита ҳамкорликда йўлга қўйилган. Бироқ эътиборли томони шундаки, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда бериб борилаётган янгиликлар газета саҳифаларида такрорланмайди. Таҳририят таҳлилий, танқидий, аҳоли мурожаатлари асосидаги материаллар билан ишлашни "қурол" қилган.
⛓️1935 йилда ташкил этилган газета бугун қарийб 5000 нусхада чоп этилмоқда. Эътироф этиш керакки, бу кўрсаткич республиканинг йирик нашрлари билан солиштирганда яхши баҳоланади. Ҳамжиҳатликда меҳнат қилаётган иккала хизматнинг меҳнат самарадорлигини ижобий баҳолаш мумкин. Туман ҳокимлиги раҳбарияти ҳар иккала ахборот воситасини бирдек қўллаб-қувватлаб келмоқда.
⛓️Навоий вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари Шоҳира Рауфбоева туман ҳокими Бекзод Бобомуродов билан суҳбатда замон билан ҳамнафасликни таъминлашда Ахборот хизматининг медиа воситалари мунтазам янгиланиб борилиши, хизмат раҳбари билан ҳамжиҳатликда ишлаш натижадорлиги тўғрисида фикрлашди. Туман ҳокими ўз ўрнида доимо биргаликда ишлашдан манфаатдор эканлигини, ҳамкорликни давом эттириш, Ахборот хизмати фаолиятини қўллаб-қувватлашини таъкидлаб ўтди.
👌
Навоий вилояти ҳокимлиги
Ахборот хизмати🧠
Veb Sayt |✈️
Telegram | 🌐Facebook | 📸Instagram | ▶️ Youtube