МАЙИЗНИНГ НАРХИ НЕГА АРЗОН БЎЛДИ?Бу саволга жавоб топиш учун 20-25 йиллар ортга бир назар солсак жавоб топардик. Нега дерсиз. Чунки у пайтларда узумларимиз гибритланмасди, яъни дориланмасди. Бу жараён қайсидир боғбонлар томонидан юртимизга олиб келинди. Бугунги кунга келиб айрим олиб сотарлар деймизми, савдогарлар деймизми, улар ана шундай майизларни қиммат нархларда олмоқда. Аслида бундай майизларни дориланган дея боғбонларнинг оиласидагиларнинг ҳам бирортаси истеъмол қилишмайди. Билишадида. Масаланинг иккинчи томони чет элликлар ҳам анойи эмас. Уларга ҳам соф, тоза, сифатли, дориланмаган майиз маҳсулотлари зарур. Улар савдогарлар олиб борган дориланган майизларни лобароторияларидан ўтказиб, сифатига баҳо бергач, юртимиз майиз маҳсулотларининг харидоргирлигига салбий таъсир этиб, бозорлари касод бўлиши тайин. Бунинг олдини олиш вақти келди. Қандай қилиб дерсиз. Бир неча отахон боғбонлар билан суҳбатлашганимда бир неча ақлли фикрларни билдирди. Бир кило тойфи ёки ҳусайн узумларининг нархи ҳозирги кунда бозорларимизда 25-30 минг сўм. Ҳолубки, 3-4 кило қора кишмишдан қуритилгач бир кило майиз чиқади. Бугунги кунда унинг нархини олиб сотарлар 15 минг сўмга олмоқда. Ана боғбонни ўйлантираётган муаммоси.
Президентимиз селектор орқали мулоқотларида айтганидек дунё бозорига чиқадиган барча маҳсулотлар сингари ўзимизнинг майизларимизни ҳатто ўзимизнинг бозорга чиқариш учун ҳам сертификатлашимиз шарт. Негаки дунё миқёсига чиқарилаётган ана шундай маҳсулотларимиз бугунги кунда фақатгина бозорлардан танлаб олинаётгани сир эмас.
Боғбонларимизнинг маҳсулотларининг сунъий равишда арзонлаштирилаётган-лигини бир ўйлаб кўрсак нафақат боғбонларимиз иқтисодига таъсир этмоқда. Юртимиз иқтисодига ҳам салбий таъсири бор. Ахир анчагина бебаҳо маҳсулотларимиз деярли текин четга чиқиб кетмоқда десак тўғри бўларди.
Бу муаммолар келгусида ҳал этилиб, боғбонларимизнинг маҳсулотлари ўз баҳосини топади деган умиддамиз.
Турғунбой ҲАСАНОВ.
@PAYARIQHAYOTI_UZ