Украинага босқин: 1066-кун | Тожикистонда “давлат тўнтаришига уриниш” иши; Трамп нефт нархини туширмоқчи
24 январ куни 120 дан ортиқ Украина дронлари Россиядаги нишонларга зарба берган. Бу 2025 йилдаги энг йирик ҳужумдир.
Москванинг учта аэропорти: Внуково, Домодедово ва Жуковский фаолияти вақтинча тўхтатилди.
Россия сўнгги 24 соат ичида Донецкдаги Соленое қишлоғини эгаллаб олганини иддао қилди.
Президент Трамп Давосда нефт нархларини туширишга чақирди.
Қўшни Тожикистонда “катта тозалаш”: Эмомали Раҳмон қудаларини лавозимлардан бўшатди.
Журналистлар Украина билан урушда ҳалок бўлган 90 мингдан зиёд Россия ҳарбийларининг исми шарифларини аниқладилар.
Сурия ҳукумати Исроил билан буфер зонада БМТ тинчликпарвар кучларини қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа Иттифоқидан Украинани Россия газининг транзитини тиклашга мажбурлашни талаб қилди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉
https://t.me/ozodlikkanali🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews