Репост из: Advokat Abdullayev | Rasmiy
236 нафар тергов судьялари тайинланди
Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий судида 2025 йил 1 январдан бошлаб тергов судьяси институтини жорий этилиши йўлида амалга оширилган ишлар, тергов судьяларининг вазифалари ва асосий йўналишлари билан боғлиқ масалаларга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.
Анжуманда Фармондан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақидаги Қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига киритилгани, айни пайтда 236 нафар тергов судьялари тайинлангани, Словения ва Германия экспертлари иштирокида семинар-тренинглар ташкил этилгани, тергов судьяси институтининг мазмун-моҳиятини ўргатиш мақсадида ҳудудларда учрашувлар, давра суҳбатлари ва маҳорат дарслари ташкил этилгани каби маълумотлар берилди.
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икрам Муслимовга кўра, мақсад – суд агар, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлламасдан туриб тергов қилиш имконияти йўқ, деган қатъий тўхтамга келса, унда буни ўз қарори (санкцияси) да асослаб берадиган тизим яратиш.
👉 @Advokat_Abdullayev