Нурли йўл | Расмий канал 🌙


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Новости и СМИ


🕌 «Юнусобод Оқ-тепа» жомеъ масжиди имом-хатиби Нуруллоҳ қори Обидовнинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз!
Саволлар учун расмий ботимиз: @ImomgaSavol_YunusobodOqtepa_Bot
Фикр ва мулоҳазалар учун @nurli_yol_suhbat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Новости и СМИ
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
❓ИФТОРЛИК ҚИЛИБ БЕРИШ ЯХШИМИ ЁКИ БЕВА, НОЧОРЛАРГА ПУЛИНИ БЕРГАН ЯХШИМИ?


Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvo uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


#Жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

Рамазон ойининг илк жумаси муборак бўлсин!!!

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
@nurli_yol 👈


عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "إِذَا رَأَيْتَ اللَّهَ تَعَالى يُعْطِي الْعَبْدَ مِنَ الدُّنْيَا مَا يُحِبُّ وَهُوَ مُقِيمٌ عَلَى مَعَاصِيهِ فَإِنَّمَا ذَلِكَ مِنْهُ اسْتِدْرَاجٌ"، ثُمَّ تَلَا رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَلَمَّا نَسُوا مَا ذُكِّرُوا بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُوا بِمَا أُوتُوا أَخَذْنَاهُمْ بَغْتَةً فَإِذَا هُمْ مُبْلِسُونَ. أخرجه أحمد

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗
 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон Аллоҳ таоло бир бандасига бандаси яхши кўрган нарсасини тўхтамай бериб турганини, банда эса гуноҳда давом этаётганини кўрсанг(билгинки), бу Аллоҳнинг истидрожидир” дедилар. Сўнг ушбу оятни тиловат қилдилар.

فَلَمَّا نَسُواْ مَا ذُكِّرُواْ بِهِ فَتَحْنَا عَلَيْهِمْ أَبْوَابَ كُلِّ شَيْءٍ حَتَّى إِذَا فَرِحُواْ بِمَا أُوتُواْ أَخَذْنَاهُم بَغْتَةً فَإِذَا هُم مُّبْلِسُونَ۝

44
. Эслатилган нарсаларни унутган чоғларида уларга ҳамма нарсанинг эшикларини очиб қўйдик. Ўзларига берилган нарсалардан хурсанд бўлиб турганларида, уларни бирданига тутдик. Бас, қарабсизки, бутунлай ноумид бўлдилар. (Анъом сураси). 
✍️ Аҳмад ривояти. 

Бундай муомалага «истидрож» яъни билдирмасдан, даражама-даража олиш дейилади. Валлоҳу аълам!

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


БУТУН ДУНЁНИ БОЙЛИГИНИ САДАҚОТ ҚИЛИШ, БИР НАМОЗНИ ЎЗ ВАҚТИДА ЎҚИШГА ЕТМАЙДИ


Бойлик тўплаш, бўш вақт, саломатлик барчаси Аллоҳ таоло тарафидан инсонлар Аллоҳни Ўз розилигини топиш учун берилган. Бойлик тўпламоқчи бўлган инсон кўпроқ бойлик топсаю, Аллоҳни рози қиладиган жойларга сарфласа бу мол қандай ҳам яхши мол. Ундай киши қандай ҳам яхши киши. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Солиҳ инсонга покиза мол қандай ҳам яхши” деганлар. Бутун дунёни бойлигини садақот қилиб ўз ўрнига етказиш, бир намозни ўз вақтида ўқишнинг савобига етмайди. Ўшанча молни садақот қилиш қолдирилган намозни фидяси ўрнига ўтолмайди. Аллоҳ таоло “Мааъуун” сурасида:

فَوَيْلٌ لِّلْمُصَلِّينَ۝الَّذِينَ هُمْ عَن صَلَاتِهِمْ سَاهُونَ۝

4. Бир «намозхонлар»га вайл бўлсинки… 5. Улар намозларини унутувчилардир. деб марҳамат қилган. Ҳеч қандай бойлик у вайлдан қутқара олмайди. Бойликнинг ўзи яхши нарса эмас. У заҳарли илонга ўхшайди. Уни илон ушлашга мутахассис ушлаб, заҳарини олиб, заҳаридан қимматбаҳо дори тайёрлаши мумкин. Акс ҳолда илон ҳалок қилади. Мол-дунё аслида фархрланадиган нарса ҳам эмас. Бойни бойлиги учун ҳурмат қилиш динни учдан бирини кетказиш ҳисобланади. Бойни маталадиган жойи топганини яхши йўлга сарфлаб, ўз эгаларига етказишлигида. Аллоҳ таолони Карийм сифати билан сифатланиб фазилатга эришишидадир. Шунда бойни ҳурмат қилган инсон Аллоҳ таолонинг бойга берган Карийм сифатини ҳурмат қилган бўлади. Худди олимдаги илм сифатини ҳурмат қилганидек. Намозларни қолдириш билан эришилган бойликда хайрият ҳам бўлмайди. Бу Аллоҳ Қуръон зикр қилган истидрожга ҳам кириб қолади. Аллоҳ таоло “Қалам” сурасида марҳамат қилади:

فَذَرْنِي وَمَن يُكَذِّبُ بِهَذَا الْحَدِيثِ سَنَسْتَدْرِجُهُم مِّنْ حَيْثُ لَا يَعْلَمُونَ۝

44. Бу гапни ёлғонга чиқарувчиларни Ўзим билан қўйиб қўй. Биз уларни ўзлари билмаган тарафдан аста-секин оламиз. Яъни Аллоҳ таолонинг даргоҳи кенг, Ўзига куфр келтирганларни ҳам, гуноҳкорларни ҳам тек қўйиб қўяди. Дарҳол азоблашга ўтмайди, балки аста-секин азоблайди. Кишилар эса ўз қадрини мол-дунё, мансаб билан ўлчайдилар. Менинг фазлим бўлмаса, шунча бойлигим бўлармиди, шунчалик мансабга кўтарилармидим, деб ўйлайдилар. Охиратни унутадилар. Аллоҳ таоло эса шошилмайди, мағрур банда ҳар гал гуноҳ қилганда, унинг бойлигини ёки мансабини ошириб қўяди. Натижада банданинг айби кўпайиб боришига қарамасдан, ўзининг қаёққа кетаётганини сезмайдиган бўлиб қолади ва оқибатда оятда зикр қилинган ҳолатга тушиб қолади. Уламоларимиз: «Аста-секин олишнинг бир тури шулки, гуноҳкор бир гуноҳ қилганда Аллоҳ таоло унинг мартабасини бир поғона ошириб қўяди ва шундай қилиб, у ўзининг ҳалокатли ҳолатга дучор бўлганини сезмай қолади», – дейдилар. (📚 "Тафсири Ҳилол" китобидан).

Суфёни Саврий истидрож маъносини тафсир қилиб, “Биз уларга неъматни ёғдириб, ибодатни унуттириб қўямиз” деган маънодадир – деганлар. Ҳадисда Бану Исроилдан бир киши “Эй роббим мен сенга қанчалар гуноҳкор бўлсам ҳам Сен мени жазоламаяпсан” деди. Аллоҳ таоло ўша замоннинг пайғамбарига ваҳий қилиб: “Ўша кишига айтгин Мен сенга қанчалар уқубатни бериб қўйдим, сен сезмаяпсан. Сенинг кўз ёшингни тўкилмай қўйгани, қалбингни қаттиқлашгани Менинг сенга бўлган истидрожим ва иқобимдир. Агар ақлинг етганида эди” деди.

(давоми кейинги постда)


Репост из: MuslimShosh.uz
#САҲАРЛИК
🌙Рўзанинг 7-куни, 7-МАРТ

👉Оғиз ёпиш
⏰ 05:30

РЎЗА ТУТИШ (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْر رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ

_👉Оғиз ёпиш дуоси
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

#МАЪНОСИ
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

#Раҳмат_ойи_Рамазон
#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅  Улашинг | @MuslimShosh


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Репост из: Shayx Nuriddin Xoliqnazar
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

РАМАЗОНДА ТУҒИЛГАН БОЛАГА РЎЗИВОЙ ДЕБ ИСМ ҚЎЙИШ
Рамазон ойида туғилган фарзандларга Рўзивой
ёки Рамазон сингари исмларни
хослаб исм қўйиш шартми?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook


Репост из: Muslim.uz
🌘 Рамазон фазилати ҳақида...

📿 Салмон (розияллоҳу анҳу) қилган ривоятда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “У аввали раҳмат, ўртаси мағфират ва охири дўзахдан озод бўлиш фурсати бўлган ойдир”, деганлар.

#ramazon #hadis #fazilat

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
🫥 САҲАРЛИКНИНГ 6️⃣ ФАЗИЛАТИ

🟢 Саҳарлик – баракадир

🟢Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига кирганимда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳарлик қилаётган эканлар. Шунда: “Албатта, саҳарлик баракадир”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилиш – баракадир, бир қултум сув билан бўлса ҳам саҳарлик қилинг”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🟢Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Барака жамоат ва саҳарликдадир”, дедилар (Имом Табароний ривояти)

🟢Ирбоз ибн Сария розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойида мени саҳарликка чақириб, “Барака дастурхони сари шошилгин”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти).

🌴 Набий алайҳиссалом саҳобалар билан бирга саҳарлик қилардилар

🟢Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу бундай дейди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан саҳарлик қилдим. Сўнгра у зот бомдод намозига турдилар” (Имом Бухорий ривояти).

🌙 Саҳарлик – Ислом умматини аҳли китобдан ажратиб турувчи амаллардан бири

🟢Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бизнинг рўзамиз билан аҳли китобнинг рўзаси орасидаги фарқ саҳарлик қилишдадир”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

🤲Саҳарликда дуо қабул бўлувчи вақт бор

🟢Бу ҳақда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганда: “Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтади, Мен уни мағфират қилсам”, дейди», дедилар (Имом Муслим ривояти).

🤲Саҳарлик қилиш Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳматига ноил қилади

🟢Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Саҳарлик қилувчига Аллоҳ ва фаришталарнинг раҳмати бўлади”, дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

🥜 Саҳарликда хурмо истеъмол қилинг

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Хурмо мўмин учун қандоқ ҳам яхши саҳарлик”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🤲 Аллоҳ таоло барчамизнинг тутаётган рўзаларимизни Ўзининг розилиги билан мукофотласин.


📝 Даврон НУРМУҲАММАД

#mutolaa #saharlik #ramazon #hadis

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤

    📿 Саҳар вақтида истиғфор айтувчилар

    ❗️ Рўзадор киши бажариши муҳим бўлган 9 амал

    🩸 Рўзанинг қон ҳужайраларига таъсири
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

ҒУСЛ ВОЖИБ БЎЛГАН КИШИ ВАҚТ ОЗ БЎЛСА БИРИНЧИ ҒУСЛ ҚИЛАДИМИ ЁКИ САҲАРЛИКМИ?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

РЎЗАДОР КИШИ ҚУЁШДАН САҚЛОВЧИ ВОСИТАЛАРНИ ИШЛАТИШИ
Қуёшдан сақловчи воситаларни зийнат учун эмас, қуёшдан ҳимояланиш учун фойдаландим. Бу рўзани бузадими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#Тошкент_намоз_вақти

🕌 Жамоат вақтлари учун бу каналга киринг-> @oqtepamasjid

••┄┄┄┄❅┄┄┄┄•••
📿 Дўст томонга | @nurli_yol


#Рамазон_туҳфаси #Олтин_ҳазина

🎙 Булбул қори устоз Рахматуллох қори Обидов.

📆 1999 йил. Таровеҳ намозида қилинган Қуръон тиловати.
#Мастерклас

https://youtu.be/6--nJRtiToM?si=z_52o5InHdhbPumf

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/nurli_yol 👈




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Рамазон_туҳфаси #Олтин_ҳазина

🎙 Булбул қори устоз Рахматуллох қори Обидов.

📆 1999 йил. Таровеҳ намозида қилинган Қуръон тиловати.
#Мастерклас

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Insta | Facebook | Youtube

♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
👉
t.me/nurli_yol 👈

6k 6 132 1 17

Репост из: MuslimShosh.uz
#ИФТОРЛИК
🌙Рўзанинг 4-куни 4- МАРТ

👉Оғиз очиш
⏰ 18:20

👉Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

#МАЪНОСИ:
Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

#Рамазон
┉┅━❀✨🌺✨❀━┅┉

✅  Улашинг | @MuslimShosh


ҚАЙНАТИЛГАН СУВ БИЛАН ОҒИЗ ОЧИШ
#рўза

CАВОЛ: Ифторлик вақтида қайнатилган сув билан ҳам оғиз очса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аслида имкон бўлса оғизни хурмо ёки оддий сув билан очиш суннатга мувофиқдир. Лекин, бошқа нарсалар билан яъни олов теккан нарсалар шу жумладан қайнатилган сув билан очса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (
Fatvo.uz).

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸 Ибодат Масалалари 🔸


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Ramazon
#savollar

ИФТОРЛИК ВАҚТИДА ОҒИЗ ОЧИШ ДУОСИНИ ЎҚИМАСЛИК
Агар рўзадор инсон ифторлик вақти
оғиз очиш дуосини ўқимасдан туриб нарса еб юборса рўзаси ҳисобга ўтадими?

✔️ Жавобларни Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари берадилар

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Показано 20 последних публикаций.