Навоий вилояти прокурори А.Муллажанов ва вилоят ИИБ бошлиғи А.Тасбаевлар томонидан Президентнинг 03.01.2025 йилдаги “2025 йилда Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-1-сон қарори ижроси Навоий шаҳрида ўрганилди.
Хусусан, шаҳарда криминоген вазиятни яхшилаш, айниқса ёшлар иштирокида содир этилаётган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишга қаратилган навбатдаги назорат ва рейд тадбирлари олдидидан куч тузилмалари вакиллари иштирокида йўриқнома ташкил этилди.
Унда вилоят прокурори, ички ишлар ҳамда миллий гвардия бошқармаси бошлиқлари томонидан шаҳар ҳудудини жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантириш, бунда назоратни кучайтириш, фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, қонунбузарларга муросасиз бўлиш юзасидан топшириқлар берилди.
Йўриқномадан сўнг вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари шаҳарнинг аҳоли гавжум ва тунги вақтда фаолият кўрсатувчи маиший хизмат кўрсатиш жойларини кўздан кечириб, жамоат тартибини сақлашга масъул ходимлар билан суҳбатлашди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |
Telegram |
Instagram |
YouTube |
Facebook