Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
Имом Ибн Ҳиббоннинг шогирдлари (давоми)
Имом Ибн Ҳиббондан кўплаб улуғ имомлар илм олган. Уларнинг энг машҳурлари қуйидагилар:
1. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳоким ан-Нисобурий – ўз устози Ибн Ҳиббон каби саҳиҳ ҳадисларни жамлашга ҳаракат қилган. У машҳур "Ал-Мустадрак ала ас-Саҳиҳайн" асарини ёзган ва бошқа қимматли китоблар ҳам таълиф қилган.
2. Ибн Манда – ҳадис илмида йирик олимлардан бири.
3. Ад-Дорқутний – ҳадис танқидчиси ва машҳур муҳаддис.
4. Ал-Хаттабий – ҳадис ва фиқҳ олимларидан бири.
5. Ғанжар ал-Бухорий – Бухородан чиққан муҳаддис.
6. Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ ибн Холид аз-Зуҳалий ал-Холидий ал-Ҳаровой.
7. Абу Муоз Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Ризқуллоҳ.
8. Абу ал-Ҳасан Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳорун аз-Зузаний.
9. Абу Умар Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Сулаймон ибн Ғайса ан-Навқотий.
Булардан ташқари яна кўплаб улуғ имомлар Ибн Ҳиббондан илм олганлар.
Имом Ибн Ҳиббон Нисобурда дарс бериб турган пайтда, уга нубувват ҳақида савол берлди. Шунда у: «Нубувват – илм ва амалдир»
– деб жавоб берган. Унинг мажлисида баъзи воизлар бор эди. Улар бу сўзни эшитиб, Ибн Ҳиббонни зиндиқлик ва нубувватни касб қилиб олиш мумкин деб ҳисоблашда айбладилар. Бу баҳс жамоатда катта ғавғо қўзғатди. Одамлар бу ҳақда турли фикрларга боришди. Ибн Ҳиббоннинг мухолифлари унинг устидан шикоятномалар ёзиб, зиндиқликда айблашди ва уни ўлдириш ҳақида ҳукм чиқардилар. Бу масала ҳатто халифага ҳам етказилди. Халифа уни текшириб, агар бу тўғри бўлса, қатл этишга буюрди.
Кўп тортишувлардан кейин Ибн Ҳиббон бегуноҳлиги исботланди, лекин унга Нисобурдан чиқиб кетиш мажбурияти юклатилди. У Сижистонга борди, аммо у ерда ҳам айбловлар ва ёлғонлар уни таъқиб қилди. Сижистонда Яҳё ибн Аммор деган воиз унга қарши чиқиб, одамларни унга қарши қўзғатди. Шу сабабли, Ибн Ҳиббон Сижистонни ҳам тарк этишга мажбур бўлди ва ўз ватани Бустга қайтди. У ўша ерда қолиб, умрининг охиригача яшади.
Ибн Ҳиббон бидъатчи ва зиндиқликда айбланган. Ҳатто баъзи уламолар уни ёлғончи деб ҳам аташган.
Эътиборлиси, уни танқид қилганлар орасида Абу ал-Фазл Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ал-Бухорий ҳам бор. У Ибн Ҳиббон ҳақида шундай деган: «У ёлғончи эди». Бу гапга қарши Имом аз-Заҳабий жавоб бериб: «Мен ас-Сулаймонийнинг бир китобини ўқиб чиқдим. Унда у кўплаб буюк уламоларни ёмонлаган. Унинг ноўрин гапларига эътибор бериш керак эмас» – деб унинг танқидларини рад этган.
Ҳақиқат шуки, Ибн Ҳиббон ҳадис илмида катта олим бўлиб, ҳадис ровийларини танқид қилишда, заиф ва кучли ҳадисларни ажратишда жуда улкан ҳисса қўшган. Шунинг учун унинг шахсига бўлган ҳужумлар таъсирсиз қолган.
Имом Ибн Ҳиббон Аллоҳ таоло учун чегара (ҳад) ва томон (жиҳат) борлигини рад этган. Бу ҳақда у "ас-Сиқот" (Ишончли ровийлар) асарининг муқаддимасида аниқ айтган. Бу эътиқоди туфайли баъзи уламолар унга қарши чиқишган. Унга қарши чиққанлар орасида Яҳё ибн Аммор ҳам бор эди. Абу Исмоил ал-Ҳаровой Яҳё ибн Аммордан сўраган: «Сен Ибн Ҳиббонни кўрганмисан?» У жавоб берган:
«Албатта! Биз уни Сижистондан ҳайдаганмиз!» Яҳё ибн Аммор шундай давом этган: «У жуда кўп илмга эга эди, лекин динда у қийинчиликка тушган. У Сижистонга келди ва Аллоҳга чегара (ҳад) йўқлигини айтди. Биз уни шунинг учун Сижистондан ҳайдадик!»
https://t.me/tuhur