📌Мурожаат ва натижа.
🚛 Наманган Рақобат бошқармаси томонидан Поп туман, Эскитўда МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Мнинг қўмитанинг ишонч телефони орқали йўллаган мурожаати ўрганилди. Фуқаро мурожаатида АТБ “Халқбанк” Поп филиали томонидан пластик картасидан кредит учун кафил бўлгансиз деб 2.562.000 сўм маблағ ечиб олинганлигидан, аммо кредит олмаганлигини ва ҳеч кимга кафил бўлмаганлигини билдириб норози бўлиб, маблағни қайтарилишида амалий ёрдам сўраган.
🤔 Ҳудудий бошқарма мутахассислари томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида АТБ “Халқбанк” Поп филиали ходимлари билан суҳбатлашиб Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун моддалари талаблари юзасидан тегишли тушунчалар берилди.
✔️ Натижада АТБ “Халқбанк” Поп филиали томонидан фуқаронинг картасида кредит учун ечиб олинган асоссиз 2.562.000 сўм маблағ қайтарилишига ва истеъмолчининг ҳуқуқлари тикланишига эришилди.
Каналга уланиш 👉 https://t.me/NamRaqobat