𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Семья и дети


💢Каналда оилавий ва ўзаро муносабатлардаги муамоларни бартараф этишдаги тавсиялар бериб борилиши мақсад қилинган. Ёрдамимиз тегишидан бахтиёрмиз.
💢Канал ҳамма учун✔️
🚫Канал группаси фақат аёлларга✔
📌 @kanallrekllama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети
Статистика
Фильтр публикаций


СЕҲР. Суз сеҳри

Унга хотини деди:
- Мендаги сиз ўзгаришни ҳоҳлайдиган барча салбий сифатларни ёзиб берсангиз. Мен аъзо бўлган аёллар жамияти шуни ҳоҳлаяпди.

Эр бир қоғозга ёзди:
"Мен хотинимни қандай бўлса шундайлигича севаман. Унда
ҳеч қанақа айб кўрмайман".
У букланган қоғозни аёллар жамияти талаб қилганидек хотинига берди.

Эртаси уйига келганида хотини уни бир қучоқ гул билан кутиб олди. Унинг кўзларида шодлик кўз ёшлари жилваланар эди. У эрига деди:
"Бу мен учун кутилмаган иш бўлди. Айниқса бу мақтов ёзилган мактубни кўпчиликнинг орасида очганим ..."

Эр айтади:
"Хотинимни ўндан ортиқ
айблари бор эди. Аммо мен
шуни билдимки, у айбларни айтган билан ҳеч қачон
муолажа қилиб бўлмас экан".
Қизиғи шуки, унинг хотини
етмиш фоизга ўзгарди.

Негалигини биласизми? Бу мақтовнинг қарши чиқиб бўлмайдиган сеҳридир. Бу моддийлик баробар бўла олмайдиган санонинг қувватидир.

Айбларни айтиш нафрат, адоват ва саркашликни пайдо қилади. Мақтов эса муҳаббат ва сурур пайдо қилади. Уй ва оилада ийжобий энергия ҳосил қилади.
Ўз ҳаётингни, хотининг ҳаётини, оиланг ҳаётини қўпол ва чақиб оладиган сўзлар билан булғама!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам:
"Яхши сўз садақадир" , деганлар.

Муҳаммад Ротиб Ноблусий


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️ Filadzum KGZ |
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


🌟Зулҳижжанинг ўн куни

Фазилатли замонда ибодат қилиш Аллоҳнинг шиорларини  улуғлаш демакдир. Аллоҳ Ўзига ибодат қилинишини яхши кўрадиган замонда Унинг шиорларини улуғламаслик гуноҳдир.

وَمَن يُعَظِّمْ شَعَائِرَ اللَّهِ فَإِنَّهَا مِن تَقْوَى الْقُلُوبِ

«Ким Аллоҳ қонунларини ҳурмат қилса, бас, албатта (бу ҳурмат) дилларнинг тақводорлиги сабабли бўлур», (Ҳаж: 32).

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•

Қуёш Зулҳижжанинг ўн кунидан ҳам афзалроқ кунларда нур таратмайди. У кунлардаги амаллар улуғланган бўлиб, афзаллари намоз, такбир, садақа, рўза ва ҳаждир. Улуғланган замонда гуноҳ ишлар ҳам катта саналади.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•

Зулҳижжанинг ўн куни йилнинг энг афзал кунларидир, Рамазоннинг охирги ўн кечаси эса йилнинг энг афзал кечаларидир. Ким биринчисининг кундузларида ва иккинчисининг кечаларида ибодат қилишга муваффақ бўлса, демак у ҳақиқий тавфиққа эришибди.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•

Зулҳижжа ойининг ўн кунида Аллоҳ Мусо билан гаплашди, Ислом дини комил бўлди ва у кунлар билан Аллоҳ қасам ичди. Бинобарин, у кунлардаги ибодатлар бошқа кунлардаги ибодатлардан афзалдир. Хоссатан такбир ва рўза. Арафа куни эса йилнинг энг афзал кунидир.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•

Ҳар бир фазилатли амал Зулҳижжанинг ўн кунида фазилатлироқ бўлади. Жума фазилатли кун, ўн кунликда эса у янада фазилатлидир. Дарҳақиқат фазилатлар ёнма-ён келиши билан амалнинг фазилати янада зиёда бўлади.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•

Рамазоннинг қазосини Зулҳижжанинг ўн кунида тутиб бериш мустаҳабдир. Рўзадор учун қазо ва ўн кунликдаги рўзанинг ажри бўлиши умид қилинади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: "Рамазоннинг қазосини тутиб беришимда мен учун ушбу ўн кундан суюмлироқ кунлар йўқ", дедилар.

•┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈•

Аллоҳ Зулҳижжанинг ўн кунини энг афзал кунлар қилиб, барча эзгулик истовчилар ажр-савобга эришсинлар учун, енгил ибодат бўлган зикрни у кунларда афзал қилиши Аллоҳнинг раҳматидандир. Маҳрумликка ҳақли кимсаларгина бундай ажрлардан мосуво бўладилар.

✍🏻Шайх Абулазиз Тарифий



⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️ Filadzum KGZ |
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Саудиянинг Тумайр ва Судайр минтақаларида Зулҳижжа Ҳилоли кўринди, деб эълон қилинди. Эртага - чоршанба Зулҳижжанинг биринчи куни, иншаоллоҳ. Шунга кўра, 5 июнь Арафот, 6 июнь – жума куни биринчи Қурбон ҳайит.


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️ Filadzum KGZ |
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

3.3k 0 100 6 29

Репост из: 𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
Ayollar eridan nima hoxlaydi?

Muzdalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Репост из: 𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
Erkaklar ayolidan nima hoxlaydi?

Muzdalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Қанотларини қоқмай, юксакларга учишга ҳаракат қилиб ўзини ҳалокатга ташлаётган қушнинг ҳолига вой бўлсин!

Инсон учун ақл, қўл-қанот кабидир. Агар инсонда ақл бўлмаса, у вақтда ўзига бошқа бир Ақлни раҳбар қилсин.

Зафар қозонган бири бўл, ёки зафар қозонган бошқа бировни излаб топ. (Яъни, нафс устидан зафар қозонган)

Назар соҳиби бўл, ёки назар соҳиби бўлган бошқа бировни излаб топ. (Яъни, қалб кўзи очилган)

Ёнингда ақл калити бўлмай туриб, бу ҳақиқат (нажот) эшигини очишга қилган ҳаракатларинг беҳуда кетади.
Бу уринишлар ҳавойи нафсингдандир, тўғри йўл танламаганингдандир.

Барча олам нафс-ҳаволарига эргашганлари сабабли, тузоққа тушгандир.
Инсонлар, ўзларига даво бўлиб кўринган дардларга гирифтор бўлишган. Даво бўлиб кўринган жароҳатларга мубтало бўлишган.


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️ Filadzum KGZ |
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Муҳаббат "Сиз бошқачасиз", деган хонишлар билан бошланиб, "ҳамманг бир гўрсан", каби хитоблар ила якун топади.

(Muallifi esimda yo‘q)

⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️ Filadzum KGZ |
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi




Боне va "капюшон"li "намазник"lar 🤎

Muhtaramalarimga sifati judayam aʼlo darajadagi muslimalarga yarashadigan va eng muhimi shaʼriatga muvofiq keladigan ko‘rinishdagi kiyimlar tavsiya qilamiz.

Sifati adminlar tomonidan tekshirilgan💯

Bone qo‘shilgan namaznik
Matosi 100% paxta
Yaxshi havo o‘tkazadi
Razmerlari standart

✈️ https://t.me/uxtiycollectionnn/336
✈️https://t.me/uxtiycollectionnn

👚https://www.instagram.com/reel/DKGRepKopP9/?igsh=MTkxdGM3Z3Fhc3cwYw==

2.4k 0 10 13 19

УСТОЗЛАР  НАСИҲАТИ

Ота-онам қариган чоғларида ғам чекмасинлар десангиз, хамиша уларнинг гаплари ва маслахатларига жону-дилингиз билан қулоқ солинг. Лекин ишхона ва кўчадаги муаммо, ташвишларингизни хадеб уларга достон қилаверманг, иложи борича ўзингиз хал қилинг. Уларнинг шундоғам заиф бўлиб қолган юракларини безовта қилманг.
Доимо уларни хурсанд қилувчи гапларни топиб-ўйлаб гапиринг, дуоларини олинг, шунда барака топасиз иншааллох!
Хотин ва фарзандингизни уларнинг олдиларида асло хақорат қилманг, жеркиманг. Оилавий муаммоларни пинхона ва тинч йўл билан хал қилинг.
Кун ора чўнтакларига бироз бўлса хам пул солиб қўйинг, лекин нимага ва қаерга ишлатганларини суриштирманг.
Улар бизни катта қиламан деб, Аллох берган умрлари, соғликлари ва бойликларини биз учун сарф қилиб бўлишган. Шуни унутманг!
Яқинда ўтиб кетишса дийдор қиёматга қолади.
Уларни ғанимат билинг...

"Устозлар насихатлари"дан

⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️ Filadzum KGZ |
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️ Filadzum KGZ |
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


#hikmat_şukr_alhamdulillah

СИЗДА ШУНДАЙ КАСАЛЛИК БОРМИ?

Дунёда бир касаллик бор. Унинг номи "неъматга ўрганиб қолиш"дир.

Бунда неъматларга шу қадар ўрганиб қоласизки, гўё улар неъмат эмасдек.

Уйингизга кирасиз. Аҳлингиз соғ-саломат. Бунинг учун шукр қилмайсиз. Чунки бу неъматга ўрганиб қолгансиз.

Истаган нарсангизни сотиб оласиз. Буни сизга инъом қилган Зотга шукр қилмайсиз. Чунки сотиб олишга ўрганиб қолгансиз.

Уйқудан уйғонасиз. Соғ-саломатсиз. Ҳамд айтмайсиз. Чунки аъзоларингиз шу қадар яхши ишлаяптики, уларнинг ичингизда борлигини ҳатто унутиб юборгансиз.

Энди билдингиз. Ҳамд ҳамроҳингиз бўлсин!

Алҳамдулиллаҳ....


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️ Filadzum KGZ |
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Репост из: Farzand Kamoli
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Tez hamma yesinda uyiga jo‘nasin...

Farzand kamoli | Telegram


​​#Ҳикоя

Кексалик ҳаловатини истайсизми?

Ўғил уй қуриш тарадудида юрибди. Ҳар куни ҳисоблайди-чамалайди, янги ҳовлининг қаерига нима қуришни мўлжаллайди, хоналар сонини чамалайди. Ҳар куни кўчага-чиқиб кирганда, ота-онаси яшайдиган хона деразаси олдига бориб улар билан салом-алик қилади. Буни қарангки, ўғил ҳар куни ўша хона олдидан кам деганда беш-олти маротаба ўтса-да, дераза ойналаридан бири сингани, шабадани тўсиш учун ойнасиз ромга ёстиқ тиқиб қўйилганини “кўрмайди”...



Тўй бошлаганидан бери аёлнинг ороми йўқ. Ҳар куни эрига алланималарнинг рўйхатини тутқазади-да, гап орасида “Қиз узатиш осонми?!” деб қўяди. Тилла тақинчоқлару чинни идишларни бир неча маротаба алмаштирди “модадан қолган” эмиш. Парда, мебеллар, келин-куёв сарполарини хориждан олиб келди. Она бир четда мунғайибгина ўтирибди. Тўнғич неварасининг ҳам тўйи кўнглига сиғмаётгани шундоқ юз-кўзидан сезилиб турибди. Набираси ¬ ўғлининг ўғли оғир касалликка чалинган, операцияси учун катта миқдорда пул керак экан. Ўғли боши қотиб унча пулни қаердан топишни ўйлаб эзиляпти. Боласи фарзандининг дардида эзилаётган онанинг кўнглига тўй сиғсинми? “Қизим, шунча пулни бугун урф бўлиб эртага эскирадиган матоҳларга сарфлагунча, укангга бер, ўғлини даволатсин, савобидан ҳам сен, ҳам фарзандларинг баҳраманд бўлади” деган ифодани онасининг кўзидан ўқиёлмаётган аёл эса дабдаба васвасига ғарқ бўлган...



Беш нафар фарзанди бор. Беш болани тарбиялаб, ўқитиб элга қўшдилар. Орзу-ҳавасли тўйлар қилиб уйлантирдилар, узатдилар. Уйлар қуриб, бешик тўйлар қилиб фарзандлари олдидаги қарзларини уздилар. “Болалардан тинчидик, Худога шукур”, деганларида қарашса, етмишни қоралаб қўйишибди. Энди тўй-маъракаларда кекса отахон-онахон дея уларни тўрга ўтирғизиб эъзозлашади. Муборак ҳаж зиёратига бораётганлар маҳалланинг ёши улуғ, пиру бадавлат кексалари дея улардан фотиҳа олишади. Шундай кезларда отанинг ҳам, онанинг ҳам кўнглида “Қанийди, бизга ҳам шундай улуғ ибодатга бориш насиб этса” деган хўрсиниқ аралаш илинж уйғонади. Болалар эса омонат дунё ҳаваслари ва тирикчилик ташвишларининг асирига айланган, ота-онасининг кекса қалбидан кечаётган орзулардан бехабар...

Мулоҳазаларимиз кўзгусидаги қиёфалар аксини танияпсизми, юртдошим? Улар мен, сиз, ҳаммамиз. Баъзан узоқдаги ота-онамизга бирровгина қўнғироқ қилиб қўйишга вақт топмайдиган, “иши кўп”, “бош қашишга вақти йўқ” одамлар...

Эрта бир кун сизу биз ҳам қариймиз. Ота-онамиз ва ён-атрофдаги кексаларга меҳр-мурувват кўрсатиш билан фарзандларимизга ибрат бўлайлик. Бугунги амалларимиз пиру бадавлатлик ва кексалик ҳузур-ҳаловатимизнинг тамал тошларига айлансин.

@Umidaaziz


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️ Filadzum KGZ |
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Шайтон беш нарса боис шақий (дўзахий) бўлди:
- Хатосини тан олмади;
- Пушаймон бўлмади;
- Нафсини койимади;
- Тавбага ёндошмади;
- Аллоҳнинг раҳматидан умид узди.

Одам Алайҳиссалом эса беш хислати туфайли саид (жаннатий) бўлди:
- Хатосини тан олди;
- Пушаймон бўлди;
- Нафсини койиди;
- Дарҳол тавба қилди;
- Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч умид узмади.

Муҳаммад ибн Дурий


⚡️ Muallemah | ⚡️ Ma'rifat-un nafs |
⚡️ Filadzum | ⚡️ Filadzum KGZ |
⚡️ Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Репост из: 𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖
Синовларга банда учун рози бўлиш бора-бора қалбда аламни кучайтиради.Чунки банда зоти ғофил, яхшиликни билмаслик эҳтимоли юқори... Аллоҳ учун рози бўлишнинг мукофоти эса кечикмайди. Ишонмасангиз синаб кўринг.
©️Muzdalifa

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

3k 0 67 12 36

Биз бу дунёга ушбу уч харфнинг маҳражини тўғри чиқармоққа келдик:

ص ب ر

Мусибат вақти шундай бир нозик фурсатки, ё Аллоҳга таслим бўлиб ҳисоб-китобсиз ажрга осон эга бўласан, ёки йиғи-сиғи, шикоят ила шайтонга таслим бўлиб улкан ажрларни қўлдан бой берасан.

Хаётингиз чиқмас кўчага кириб қолганида, асло тушкунликка тушманг, балки қиёмат куни инсонлар мусибат аҳлига юлдузларга қарагандек ҳавас билан термулишини,

мусибат инсонлардан узоқлаштириб Аллоҳга яқинлаштиришини, ҳар бир ишда Аллоҳнинг ҳикмати яширин эканлигини, имтиҳонлар атрофдагиларни ажратиб бергувчи эканлигини бот-бот эсланг!

Сулаймон ибн Қосим раҳимаҳуллоҳ айтади:

«Ҳар бир амалнинг савоби маълум, фақат сабрнинг савоби маълум эмас. Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, сабр қилгувчиларга ажр-мукофотлари ҳисоб-китобсиз тўла-тўкис қилиб берилур». (Зумар: 10-оят).
(Тўхтовсиз) қуйилаётган сув кабидир», деди.

Ибн Қоййим «Уъддатус собирийн», 177.


Осиё Абдулазим қизи



🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

4k 0 65 1 26

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


⭕ ​​Аёлларга мурожаат

Эй аёллар жамоаси, тилла-тақинчоқ, зебу-зийнат, турли модадаги либосларни кўпайтиришни бас қилиб, ҳақиқий эркакларни етиштиришни кўпайтиринглар! Бу уммат ем бериб, семиртириб боқиладиган ҳайвонларга эмас, балки иймонли қалб соҳиби бўлган бақувват эркакларга муҳтож. Сизларни вужудингизда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга ўхшаган зотлар шаклланиши керак.

Эй аёллар жамоаси, фарзандларингизга бомдод ва бошқа намозларни масжидда адо этиш лозимлигини, уйда фақат аёллар намоз ўқишини ўргатинглар. «Анфол» ва «Муҳаммад» каби суралар минглаб рижолларни етиштириш учун Аллоҳ таоло томонидан нозил қилинганини тушунтиринглар. Ўзини ўйлаб яшайдиган инсонда яхшилик йўқ эканини англатинглар. Шунингдек, нафсининг хоҳиш-истакларига қул бўлиб яшайдиганларда ҳам яхшилик йўқлигини ўргатинглар.

Эй аёллар жамоаси, аввало Аллоҳнинг иродаси, сўнгра Умму Айман розияллоҳу анҳо бўлмаганларида Усома розияллоҳу анҳу ҳам бўлмас эди. Хўш бу Усома ким? Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг буйруқлари билан катта бир қўшинга қўмондон этиб тайинланган пахлавон йигит. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб ётганларида «Усоманинг юришини амалга оширинглар!» дедилар.

Бу қўшин ичида Умар ибн Хаттоб, Абу Убайда, Саъд ибн Абу Ваққос, Абул Аъвар Саъид ибн Зайд ибн Амр ибн Нуфайл ва бошқа аввалги муҳожирлардан бирор киши қолмай, ҳамма бор эди. Ансорийлардан ҳам кўпчилик бор эди. Жумладан, Қатода ибн Нўъмон, Салама ибн Аслам ибн Ҳурайш ва бошқалар. Ана шундай пахлавон ўғлонни Умму Айман исмли она тарбия қилган эди.
Аввало, Аллоҳ таолонинг иродаси, сўнгра Асмо розияллоҳу анҳо бўлмаганларида Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳу бўлмасдилар.

Эй аёллар жамоаси, сизлар бу уммат ичидаги оналарсиз. Аллоҳнинг изни ила фарзандларни яхши тарбиялаш орқали жамиятга жуда катта хизмат қила оласизлар. Қуръони Каримдаги бир сура бежизга «Нисо» сураси деб номланмади. Аёлларнинг шаъни улуғлиги, пешқадам умматни етиштиришда хизмат қилиш масъулияти катталиги учун шундай номланди. Бу уммат қўшиқчи эркаклар, раққослар, аёл табиат кимсалардан ҳазар қилади.


🌐 Muallemah | 🌐Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Репост из: Filadzum 🧕
Қуръон ёдлашни ният қилганлар учун Қуръон ҳуснихат дафтари 30 пора тўлиқ сотувда мавжуд. ❤️❤️

Buyurtma uchun: @Filadzum_admin

https://t.me/+EtafMb7dVLY1MmI6

Показано 20 последних публикаций.