𝙈𝙪𝙯𝘿𝙖𝙡𝙞𝙛𝙖


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Семья и дети


💢Каналда оилавий ва ўзаро муносабатлардаги муамоларни бартараф этишдаги тавсиялар бериб борилиши мақсад қилинган. Ёрдамимиз тегишидан бахтиёрмиз.
💢Канал ҳамма учун✔️
🚫Канал группаси фақат аёлларга✔
📌 @kanallrekllama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Семья и дети
Статистика
Фильтр публикаций


ا ب ت ث ج ح خ د ذ ر ز  س ش ص
ض ط ظ ع غ ف ق ك ل م ن ه و ي

Arab Alifbosi ustiga bosib tez ulanib 👆🏻

Oling keyin bunday kanal topa olmaysiz


Аёл динга нисбатан жоҳил бўлса, ўз эрига нисбатан бепарво бўлиб, хатти-ҳаракатида эркаклик, ёмон хулқ-атвор, ҳаёсизлик амалда ҳам, сўзда ҳам намоён бўлади.

Хулқ-атворида адабнинг аҳамияти ва зарурлигини тушунмайди. Ва у ўз манзилида эрининг танқидини кўрганида, у буни тажовузкор, таъсирчан ва ҳақорат билан қабул қилади.

Ақлли аёл кўзларини пастга туширади ва эрининг даъволарини жимгина тинглайди ва уни хафа қилган нарсаларни тузатишга шошилади, лекин ҳеч қандай ҳолатда у тенгликни қидирмайди, овозини кўтармайди, ўзаро муносабатларига тўсқинлик қиладиган нарсаларни йўқ қилишдан бош тортади.

Аллоҳ таолони зикр қилишни ва Росулуллоҳ ﷺ га саловат айтишни унутманг.


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Рамозон ойи — амал қилиш, жидди-жаҳд қилиш ойи.

Рамазон ойи — бизга ҳожатларимиздан зиёдасини тарк қилишни ўргатади.

Рамазон ойи — қалбимизни ислоҳ қилиш учун бир он бўлса ҳам курашишдан тўхамаслик кераклигини ўргатади.

Инсон қалбини ислоҳ қилишни истаса уни бузадиган 5 амалдан тийилиши лозим. Қалбни бузадиган амаллар қуйидалар:

1. Кўп таомланиш;

2. Инсонларга кўп аралашиш;

3.  Кўп ухлаш;

4. Орзу-ҳавасларга берилиш;

5. Аллоҳдан бошқасига боғланиш. Ким Аллоҳдан бошқага боғланса Аллоҳ уни боғланган нарсасига ташлаб қўяди.

Қалбни бузадиган амалларнинг бири – бу кўп таомланиш. Биз Рамазон ойида айнан шу касалликдан қутилишни ўрганамиз.

Билол_Соҳиб


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


SAVOL:
Ассалому алайкум! Кечаси чарчаганим туфайли, саҳарликка 20 дақиқага кеч қолиб турдим. Шундай ҳолатларда, “бир пиёла сув билан оғизни ёпса” бўлади деб эшитгандим ва шундай қилдим. Саволим, шундай қилса рўза бузилмайдими? Қазоси тутилмайдими?


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
• Аллоҳни рози қилиш учун саҳарликка турганларга;
• нафсига зулм қилиб, сабр этганларга;
• зоҳиридан тортиб ботинигача ёмонликдан тийилганларга Қиёмат куни Аллоҳнинг раҳмати, пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари бўлсин!

Амин!

Ассалому алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ. Кунингиз мазмунли, барокатли ўтсин.


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi




• Жуфти ҳалолидан бошқасининг эътиборини тортмайдиган шаклда кийинган аёл хайрли кишидир.

Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳо

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Шайхнинг телефони жиринглади. Ҳар доимгидай рўза ҳақида берилган саволларга жавоб беришлик учун, гўшакни кўтарган Шайх, берилган саволдан карахт аҳволга тушиб қолди:
— Ассалому алайкум Шайх! — қалтироқ овозда зўрға гапирар эди.
— Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.
— Мен Сомалидан қўнғироқ қиляпман. Биз оила аъзоларимиз билан бирга рўза тутмоқдамиз. Лекин, — бироз сукут қилиб, инграган ҳолда, — ифторликлик ҳам, саҳарлик ҳам қилмаяпмиз. Чунки, ейишга ҳам, ичишга ҳам ҳеч нарсамиз йўқ. Бизнинг тутаётган рўзамиз дурустми?!
— Илтимос, жавоб берсангиз! Ало жавоб беринг! Гапингиз эшитилмаяпти, алооо?!!!

Шайх бу саволга жавоб бера олмасди, чунки у, ҳўнг-ҳўнг йиғлаётган эди...

Бизлар эса нозу-неъматларга кўмилиб кетдик, бироз фикр юритайлик ва шукр қилайлик! Сўнгра ана ўша Кунда, албатта, неъматлар тўғрисида сўралурсизлар!


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


РАМАЗОНДА ТУХУМ ЕСА БЎЛАДИМИ❓

Бир масжид имомига Рамазонда тухум еса бўладими, деб савол беришибди. Домлани берган жавобларидан ҳаммани кўзи ёшланибди. Хатто домлани ҳам. 

Домла бу саволга шундай жавоб берибдилар… Давоми👇


• Эрини ҳамиша дуо қиладиган аёлда барокат бўлади.
• Эрни бунга арзиш ёки арзимаслиги бу бошқа масала, дуога арзимайдиган одам йўқ.
• Агар аёлингнинг дуоларида бўлсанг, демак барокат изингдан пойлаб юрибди.
• Барокатли аёл деб айнан шу тоифага айтилади.

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

3.2k 0 113 1 52

«ЭРКАК»ЛАР УЧУН...

Аёлингиз сиз учун:
- Фамилясини ўзгартиради.
- Уйини ўзгартиради.
- Оиласини ўзгартиради.
- Яшаш тарзини ўзгартиради
- Агар хоҳласангиз юриш, туришини ўзгартиради.
- Сизга ёқиш учун, муҳаббатингизни қозониш учун қўлидан келган ҳамма фидокорликни қилади.
- Сизни номингизни, сулолангизни давом эттириш учун жонини Жабборга бериб ҳомиладор бўлади.
- Ҳомилаликда гўзаллигини, соғлигини фарзандингиз учун қурбон қилади.
- Сизни номингиз дунёдан ўчиб кетмаслиги учун Семиради ҳуниклашади.
Сиз эса бу кўриниши учун ундан кўнглингиз қолади.
Аслида уни сиздан кўнгли қолиши керак, аҳир сизни деб қанча жабру-жафолар бошига келди.
- Тўлғоқ дардидан гўр оғзидан қайтса ҳам, минг азобда дунёга келтирган фарзандлари унга ўхшамаса ҳам сизни ўзиники қилиш дардида, сизга қаттиқроқ чирмашиб кетиш истагида қайта-қайта туғаверади.
(Бу ақлсизлигидан эмас, муҳаббатининг кучидан ақли ўтмаслишиб қолганидан.)
- Фарзандингиз туғулгандан кейин, уйқуларини бедор қилиб, малолланмай кечалари ширин уйқусидан воз кечиб, эмизиш учун, таглигини алмаштириш учун уйғонади.
Бундан ҳатто сизга шикоятчи ҳам бўлмайди, ҳаммасини муҳаббат билан адо этади.
- Сиз учун, қанчалар қийин бўлса ҳам, онангизни она, отангизни ота, оилангизни оилам деб атай бошлайди.
- Ўзига қарашга вақт топа олмаса ҳам, сизнинг ҳидланган пайпоқларингизни уйнинг ҳар бурчагидан тўплайди, кирингизни ювади, сизга чанг қўндирмайди, сиз учун ширин овқатлар қилишга ҳаракат қилади, фарзандларингизни тарбия қилади, парваришлайди, оилангизни ҳизматини қилади кўнглини олади, сирларингизни қалбини тўрида ҳудди ўз сиридек авайлаб, сақлайди.
- Қўполликларингизни, ноҳақ ҳақоратларингизни, аччиқ келганда бутун уруғ-аймоғини ҳаққига чангитиб туҳматлар ёғдиришингизни, нафсоняти билан ўйнашингизни ҳатто бесабаб қўл кўтаришингизни ҳам индамай кечиради.
Сиз учун шунча фидокорлик қилган ожиза,наҳот муҳаббатингизга лойиқ бўлмаса.
Сиз учун борини қурбон қилган, қовурғангизни бир бўлагини эъзозлаш шунчалар қийинми?

АЁЛИНГИЗНИ ЭЪЗОЗЛАНГ

Halovatuz


Ашраф Али Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳ бундай дейди:
«Эҳтимол, ўқувчиларга: «Одамлар рўзага тааллуқли жуда кўп мавзуларни эшитиб бўлган. Шундай экан, бу масалаларни яна қайта баён қилишга нима ҳожат бор?» деган хаёл келар. Азизлар! Ахир бизлар ҳам бир ишни қайта-қайта қиламиз-ку. Масалан, кунига уч маҳал таомланамиз. Нега таомни озуқа деб биламиз-у, лекин ваъз-насиҳатни озуқа деб билмаслигим керак? Ваҳоланки, жисмнинг озуқаси бўлганидек, руҳнинг ҳам озуқаси бор. Жисмга ҳар доим янги озуқа зарур бўлганидек, руҳга ҳам доимий озуқа керак. Балки энди ваъзни қайта-қайта айтишга эҳтиёж борлигини тушунган бўлсангиз керак. Чунки ваъз-насиҳатларнинг мақсади ҳам айнан таомники каби. Фарқи шундаки, озуқа баданнинг қуввати, ваъз руҳнинг тиргагидир. Шундай экан, ваъз-насиҳатларнинг қайта-қайта айтилиши асло фойдадан холи бўлмайди.

Halovatuz


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Бuсмuллаҳ

Ассаламу алайкум ва рохматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ таоло Бугунги кунимизни Барчамиз учун хайр-барoкaтли қилсин,  ҳаммамизни ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавбаю  зикрда тасбеҳда бардавом айласин.

Муборак Рамазон кунлари  Барчамиз  учун бу дунёда билиб билмай  қилинган  барча гуноҳ ва хатоларига қалқон қилган, рўзани ‎Исломнинг фарз ибодатлари қаторига қўшган Аллоҳ таоло Рамазон ойи ҳурматидан гуноҳларимизни мағфират ‎қилиши насиб этсин.

Саҳарлик учун чироғи ёнган уйларга   Аллоҳнинг файзу барокати ва Рахмати ёғилсин...

Муборак рамазон хайрли жумасининг барча яхшиликлари барчамизга бўлсин. Каҳв сурасини ўқишни унутманг.

@Halovatuz


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Репост из: Farzand Kamoli
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
- Масжидга шошиб кетаётган болакайнинг қўлидан ушлаган ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу:
– Ҳали кичкинасан-ку, намунча шошмасанг?! – дедилар.
– Кеча жанозаси ўқилган бола мендан ҳам кичкина эди, – деди болакай ва йўлида давом этди.

Farzand kamoli | Telegram


ҲАҚИҚИЙ ИШҚ

Бир дарвеш қучоғида олма кўтарганча ёнидан ўтиб кетаётган қизга деди:
- Қаерга кетаяпсан, қучоғингда кўтарганинг олмалар нима учун?
Қиз:
- Севганим шу атрофда ишлайди, олмаларни у учун олиб боряпман.
Дарвеш
- Қўлингда неча дона олма бор?
Қиз ниҳоятда сокинлик билан:
- Ҳеч вақтда инсон севгани учун олиб кетаётган нарсанинг ҳам ҳисобини қиладими?
Дарвеш қўлидаги тасбеҳ доналарини оҳиста узди...

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


#Рўзадорнинг_фазилати

Фаришталар рўзадор ҳаққига дуо қилади

Ривоятларда келишича,
Рамазон ойида бирор киши уйқудан уйғониб, ётоғида ўнгга, чапга тўлғонса, фаришта унга:
“Тур, Аллоҳ сенга барака ато этсин ва сени раҳм қилсин”, дейди.

Агар у намоз ниятида ўрнидан турса, унга тўшаги:
“Аллоҳим, унга улуғ мақомлар бер”, деб дуо қилади.

Агар кийимини кийса, кийим:
“Аллоҳим, унга жаннатинги ҳалол қил”, дейди.

Агар пойабзалини кийса, бир пой пойабзали:
“Аллоҳим, унинг қадамларини сиротда собит қил”, дейди.

Агар таҳорат олиш учун идишни олса, идиш:
“Аллоҳим, унга жаннат идишларини ато эт”, дейди.

Агар таҳорат олса, сув:
“Аллоҳим, уни гуноҳ ва хатолардан покла”, дейди.

Агар намоз ўқиш учун турса, уй:
“Аллоҳим, унинг қабрини кенг, лаҳадини нурли, роҳатини зиёда қил”, деб дуо қилади.

Аллоҳ таоло унинг дуоларини ижобат қилади.

"Мусулмон учун 30 ваъз" китобидан.

@Halovatuz


🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Қалб тўрида иймон порласин
Мусулмон ахлини Аллоҳ асрасин
Муштоқ қалбимиз зиёга тўлсин
Рамазон тонги муборак бўлсин!


Рамазон ойининг яна бир тонгини қарши олмоқдамиз, Алҳамдулиллаҳ! Аллох рўза ва ибодатларимизни қабул қилсин!

Аллоҳнинг саломи
✨ Пайғамбар ﷺ дуолари
✨ Қуръон нури
✨ Рамазоннинг таровати сиз билан бирга бўлсин!


Аллоҳ ушбу ойни барчамиз учун хайр-барoкaтли қилсин,  ҳаммамизни ‎ибодатда, зуҳду тақвода, тавба-ю истиғфорда, зикру тасбеҳда бардавом айласин.
   Қалбларимизга ором, дардларимизга шифо, ишларимизга енгиллик ва амалларимизга қабулият, рўза ва ибодатларимизга комиллик ато этсин.

Янги кунга Бисмиллаҳ.

@Halovatuz

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi


Солиҳлардан бирига айтишди: “Зулм чўзилиб кетди”.
У зот: “Демак, золимнинг умри қисқарибди, кам қолибди”.

Дейишди: “Нима учун бу қаттиқ синовлар?”.
У зот: “Ажру савоби хам шунга яраша улкан бўлади”.

Дейишди: “Валлохи, умидларимиз узилаёзди...”.
У зот: “Ундай бўлса, нажот, енгиллик келишига жуда яқин қолди”.

Дейишди: “Ажабо, хар сафар нимаики десак, шуни аксини айтяпсиз-а!”.

Айни шунинг учун Аллох таоло шундай деган:
“У зот (одамлар) ноумид бўлганларидан кейин ёмғирни нозил қилур ва Ўз рахматини таратур. У валий ва мақталган зотдир”. (Шууро сураси, 28-оят)

П.С.: ҳеч қачон ноумид бўлманг! Биз билан Аллоҳ бор ахир!

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi




КУН ҲАДИСЛАРИ

📚 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннат ҳиди 500 йиллик масофадан сезилади. Унинг ҳидини ота-онасига оқ бўлган ва қариндошларидан алоқасини узган киши билмайди»
Табароний ривояти

📚 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.. Бир киши ўз яқинидан унинг ортиқча нарсасини сўраса-ю, у ҳалиги нарса олдида бўла туриб бермаса, албатта, қиёмат куни ўша ўзи ман қилган ортиқча нарсаси заҳарли илон ҳолида унга чақирилади»
Имом Термизий ривояти

📚 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қариндошлар билан алоқани боғлаш ёмон ўлим топишдан сақлайди..»
Ҳоким ва Баззор ривояти
(Али (р.а) .дан)

📚 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Тўрт нарса жаннат конларидандир:
1. Садақани махфий қилиш.
2. Мусибатни беркитиш.
3. Қариндош-уруғ ришталарини боғлаш.
4. «Ла ҳавла вала қуввата илла биллаҳ» сўзи
Имом Хатиб ривояти
(Али (р.а).дан)

🌐 Muallemah | 🌐 Ma'rifat-un nafs |
🌐 Filadzum | 🌐 Filadzum KGZ |
🌐 Farzand kamoli |

Kanal: MuzDalifa iymon halovati va sakinat istagan qalblar sahifasi

Показано 20 последних публикаций.