Muslimaat.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ўзбекзабон муслималар саҳифаси.
Сайт: www.muslimaat.uz
Cаволлар учун: www.savollar.muslimaat.uz
Мурожаат учун: @muslimaatuzbot
Ҳамкорлик учун: @hamkormuslimaat_bot
"MUSLIMAAT" онлайн радиоси : http://185.74.6.16:8000/muslimaat

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Шаввол ойи рўзасининг қазоси борми?

Aйрим бир сабабларга кўра шаввол ойининг 6 кунлик рўзасидан 3 кунини тута олмай қолдим. Қандай қилиб шаввол ойи рўзанинг қазосини тутсам бўлади? Ўзи шаввол рўзасини қазоси борми?


💬 Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.

Шаввол ойи рўзасини тута олинмаган бўлса, унинг қазосини тутилмайди. Чунки у нафл — ихтиёрий рўза ҳисобланади.

Лекин шаввол ойининг ажрига — бир йиллик рўзанинг савобига эришишнинг бошқа йўли ҳам бор. Бунинг учун ҳар қамарий ойда уч кун рўза тутилса, бир йил рўза тутган савобига эриша олади.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо айтади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга менинг "Аллоҳга қасамки, ҳаёт эканман, кундузи рўза тутаман, тунни ибодат билан ўтказаман", деяётганим хабар қилинди. Мен у зотга дедим: "Ота-онам сизга фидо бўлсин, ҳақиқатдан ҳам шундай дедим". У зот: "Сен буни қила олмайсан. Шу боис, рўза ҳам тут, оғзи очиқ ҳам юр. Бедор ҳам бўл, ухлагин ҳам. Ойда уч кун рўза тут. Зеро, яхшилик эвазига унинг ўн баробари бордир. Мана шу йил-ўн икки ой рўза тутган кабидир", дедилар (Имом Бухорий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


@Muslimaatuz


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун сешанба
— 8 апрель 2025
— 10 шаввол 1446


🤲 Аллоҳим, бутунлигимизни сақла, сўзларимизни тўғри қил, сафимизни бирлаштир, ораларимизни ислоҳ қил!

@Muslimaatuz

8.6k 0 248 18 129

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳамсуҳбатингизга турли саволлар бериб, уялтирманг!

🎙 Хадича Кубро Тонгар

✍️Таржимонлар:  Мадина Шоҳакимова,  Солиҳа Маҳмуд

#Hadicha_Kubro_Tongar
@Muslimaatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
28 март куни устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг "Ҳадис ва Ҳаёт" туркум китоблари, 8-жуз – "Закот" китоблари юзасидан бўлиб ўтган Заковат интеллектуал ўйинларининг 4-учрашуви қизғин баҳсларга бой бўлди.

Учрашувларимизни жонли томоша қилишни истайсизми?
Унда қуйидаги бот орқали рўйхатдан ўтинг ва 11 апрель, жума куни соат 14:00 да"Ҳадис ва ҳаёт" туркумининг 3-жузи – "Ният, ихлос, илм" китоби юзасидан бўлиб ўтадиган навбатдаги беллашувга ташриф буюринг.

@PeshqadamlarKarvoniBot

Сиз ҳам "Ният, ихлос, илм" китобини
ўқиб келиб, саволларга жавоб беринг ва ҳадяга эга бўлинг.

#Буюк_хотира_йили
#Zakovat

@BintuSodiq
@Muslimaatuz


Ассалому алайкум, китобни севувчи, бўш вақтини қадрловчи китобсевар мухлисларимиз!

"Muslimaat" онлайн радиосида ҳар жума бўлиб ўтаётган "Китоб — энг яхши совға" жонли эфиримизнинг кўрсатув шаклини сизнинг иштирокингизда бошлаймоқчимиз. Келаси шу куни, 14 апрель куни соат 14:00 да илк сонини семка қиламиз. Бунинг учун 5 та китобхон мухлисимизни таҳририятимизга таклиф қиламиз. Ҳар бир иштирокчига 5 тадан саволлар берамиз, ўйлаш учун 5 сония ажратамиз. Ким тез, тўғри ва кўп жавоб берса, ғолиб бўлади.

📚Азиз китобхон мухлислар, биз сизлар билан йил давомида Ҳазратимизнинг нашр қилинган асарларини ўқиш тартибида китобларини мутолаа қиламиз ва улар асосида саволлар берамиз. Тартиб бўйича илк китобимиз Ҳазратимизнинг "Иймон" китоби бўлади ва саволларимиз шу китоб асосида тузилади.

🔥Бугундан старт берилади. "Иймон" китобини мутолаа қилинг ва келаси душанба таҳририятимизга ташриф буюринг. Мусобақамизда иштирок этиб ғолиб бўлинг.

🛍Ғолибамизга совғаларимиз бор! Биз сизни келаси душанба, 14 апрель куни соат 14:00да кутамиз.

✍️Қатнашиш истагидаги мухлисларимиз изоҳларда "Қатнашаман" деб ёзиб қолдиринг, биз сизга алоқага чиқамиз.🌷👉

@Muslimaatuz


🤲 Асмоул ҳусна — Аллоҳ таолонинг гўзал исм-сифатлари

Биз билан ҳар куни Аллоҳ таолонинг 99 та исм-сифатларини ўрганинг.

18. ар-Раззоқ

Маъноси:

Кўплаб ризқ берувчи.
Ризқларни ва уларнинг воситаларини яратувчи. Раззоқ махлуқотларига ҳеч бир оғирликсиз, қийинчиликсиз, ёрдам сўрамасдан ризқ берувчидир.

Манба: islomuz

#asmaul_husna
@muslimaatuz

11.8k 0 138 8 227

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун душанба
— 7 апрель 2025
— 9 шаввол 1446


🤲 Аллоҳим, сўзларимизни яхши бўлишини таъминлаб, биздан гўзал хотира, ёд қолишини насиб қилгин. Амалга оширган ишларимизни ҳам яхшиликда қилгин!

@Muslimaatuz

18.7k 0 298 21 217



"Muslimaat" онлайн радиоси дастурлари сизга ёқадими? Қайси дастурлар сизга кўпроқ ёқади?
Опрос
  •   Бадиий аудиокитоблар
  •   "Саломатлик" дастури
  •   "Китобхонлик" дастури
  •   "Мутахассис маслаҳати"
  •   "Китоб — энг яхши совға"
  •   "Маърифат чироқлари"
  •   "Хайрли тонг"
205 голосов


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун якшанба
— 6 апрель 2025
— 8 шаввол 1446

🤲 "Аллоҳим, набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраган нарсаларнинг яхшисини Сендан сўрайман. Ва набиййинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ сўраган нарсаларнинг ёмонидан паноҳ сўрайман. Ва Сен Ўзинг мадад берувчисан. Сендан ўзгада куч ва қувват йўқдир" (Имом Термизий ривояти).

@Muslimaatuz

21.6k 0 266 26 223

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Кўп ажримлар қайси даврга тўғри келади?

Эр-хотин 15-16 йиллик турмуш даврида ҳам ажрашиши мумкинми?


🎙 "Insayt" психология ва тренинг маркази раҳбари, психолог Сайёра Азларова билан

🔥Суҳбатнинг тўлиғини эртага соат 21:00 ютуб саҳифаларимизда томоша қиласиз.

#mutahassis_maslahati
@Muslimaatuz

15.1k 0 44 22 106

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Гулдастамиз сизга энг гўзал ифорлар ила кўпроқ зикр ва шукр қилишимизда ёрдамчи бўлсин ❤️

📿 Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика.

🤲 Аллоҳим, Сени зикр қилиш, Сенга шукр этиш ва Сенга
холис ибодат қилишимда ёрдам бер!

@Muslimaatuz

17.5k 1 302 20 349

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун шанба
— 5 апрель 2025
— 7 шаввол 1446


🤲 Аллоҳим, Сен афв этувчи карим Зотсан, афв қилишни яхши кўрасан, бизларни гуноҳларимизни афв эт. Раҳматинг ва афвинг билан бизларни жаннатга мушарраф қил!

@Muslimaatuz

20.4k 0 258 25 204

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Дардларингизни яқинларингизга тушунтира билинг!

Солиҳа Эрдим
Таржимон: Маҳмуд Маҳкам


#Soliha_Erdim
@Muslimaatuz

17.2k 0 281 5 152

🤲 Асмоул ҳусна — Аллоҳ таолонинг гўзал исм-сифатлари

Биз билан ҳар куни Аллоҳ таолонинг 99 та исм-сифатларини ўрганинг.


17. ал-Ваҳҳоб

Маъноси:

Неъматларни беҳисоб берувчи.
Ваҳҳоб — ҳибаси, илтифоти, атоси кўп деган маънода. Араб тилида «фаъъол» сийғаси муболаға учун қўлланади. Аллоҳ таоло Ваҳҳобдир. Бандаларига Ўзининг буюк фазлидан ато қилади. Уларга неъматларни кетма-кет беради. Уларга тортиқларни мўл-кўл қилади. Ҳар бир нарсанинг хазинаси, осмону ер малакутлари, бутун ишларнинг жилови Аллоҳ таолонинг қўлидадир. Аллоҳ мулкида хоҳлаганидек тасарруф қилади.

Манба: islomuz

#asmaul_husna
@Muslimaatuz


"Китоб — энг яхши совға" номли мусобақа саволлари билан танишинг:


💚 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Сизларнинг менга тезроқ етиб оладиганларингиз қўли узунингиз", дедилар. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг аёлларининг ичида "қўли узунроғи" ким бўлган?

💚 Садақаларимизни нима билан ботил қилмасликка буюрилганмиз?

💛 "Сен тошқин дарёсан" деб Пайғамбаримиз алайҳиссалом кимга айтганлар?

💚 Қайси бир мусулмон (сувсиз) чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ азза ва жалла уни нима билан сероб қилади?

💚 Тилла ва кумушдан қанча миқдоридан закот чиқарилади?

@Muslimaatuz


📣 Бўш вақт бўлди дегунча китоб мутолаа қилишга ошиқувчи, вақтларидан унумли фойдаланувчи севимли мухлисларимиз!

📻 "Muslimaat" онлайн радиосида
⏰️12:30
 
📚"Китоб — энг яхши совға" жонли мусобақамизда сизни кутамиз!

➡️Саволларимиз "Ҳадис ва ҳаёт" туркум асарларининг  "Закот" китобидан берилади.

🌹 Бўш вақтдан унумли фойдаланиш учун ўқиётган китобингиз доимо ёнингизда бўлсин, ўқиш кераклигини эслатиб турсин!

@Muslimaatuz


Жума кунлик дастурлар

🌞 09:00 Хайрли тонг.
📌 Радиосаёҳат.
📌 Бу қизиқ.

🎊 09:30 Маърифат чироқлари.
📖 "Ҳайратул-аброр", 42-қисм.

📖 10:00 Аҳмад Лутфий Қозончи. "Ўгай она", 1-3-қисмлар.

📚 11:00 Китобхонлик дастури.

👩‍🏫12:00 Ибратли ҳикоя

🔥12:30" Китоб — энг яхши совға". Жонли мусобақа.

👩‍👩‍👧‍👦 13:00 "Асмои Набий".

📖14:00 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Ҳадис ва ҳаёт", 9-жуз, "Рўза" аудиокитоби.

@Muslimaatuz


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз жума куни рўза тутмасин, фақат ундан олдинги ёки кейинги кун (ни қўшиб тутса, майли)», деганлар.

(Бухорий ривояти)


@Muslimaatuz

25.3k 0 778 36 172

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун ЖУМА
— 4 апрель 2025
— 6 шаввол 1446


🤲 Эй қалбларни ўзгартирувчи Аллоҳим! Қалбларимизни динингда мустаҳкам қил! Бизларни Сенга ибодат қилувчи, Сенга шукр ва хушуъ қилувчилар қаторида қилгин!

@Muslimaatuz

20.4k 0 257 19 165
Показано 20 последних публикаций.