Репост из: MIB faoliyatidan
Энергетика хавфсизлиги ойлиги доирасида юртимизда ижтимоий соҳа объектлари, таълим ва тиббиёт муассасаларини қиш мавсумга тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бажарилаётган ишлар билан танишиш мақсадида Мажбурий ижро бюроси директори М.Э.Эгамбердиев раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ Қашқадарё вилоятининг туман ва шаҳарларида бўлиб, ҳақиқий ҳолат ўрганилди.
Жумладан, ишчи гуруҳ томонидан вилоят “Иссиқлик манбаи” давлат унитар корхонасининг Қарши шаҳрида бунёд этилган қозонхоналарнинг мавсумга тайёрлиги кўздан кечирилди.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2022 йилдаги қарорига асосан Қарши шаҳар, Шодлик МФЙ ҳудудида янги қуриб битказилган, қуввати 18 мВт бўлган қозонхона, эндиликда 54 та кўп қаватли уйдаги 2 мингдан зиёд хонадонни иссиқлик билан таъминлайди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ Қарши давлат университетида ўрнатилган 1,3 МВт қувватли қуёш панеллари ва ундан самарали фойдаланиш жараёнлари ва “Амир Темур” маҳалласида мавсумни беталафот ўтказиш юзасидан амалга оширилаётган ишлар билан танишдилар.
Мутасаддиларга қишга тайёргарлик ишларини сифатли бажариб, энергия ва иссиқлик таъминотини барқарор қилиш, энергия тежамкорлик маданиятини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.