Репост из: Bosh prokuratura
Кадрлар салоҳияти, касб маҳорати ва ишчанлик шижоатини мунтазам ошириб боришда соғлом ақл ва теран фикр гарови ҳисобланмиш мустаҳкам саломатликнинг кафолати бўлган спортнинг ўрни катта.
Бу борада Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан спорт машғулотлари, турли мусобақалар ва шу каби бошқа амалий тадбирлар доимий йўлга қўйилган бўлиб, унда ходимларнинг жисмоний тайёргарлигини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 1-5 февраль кунлари Ҳиндистонда кикбоксинг бўйича “WAKO India Open" халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ҳиндистон, Ўзбекистон, Буюк Британия ва Қозоғистондан келган 550 нафарга яқин спортчи ғолиблик учун ўзаро рақобатлашдилар.
Тўртинчи бора ташкил этилаётган мазкур халқаро мусобақада юксак натижаларни қўлга киритиш учун Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоасининг 42 нафар аъзоси қаторида Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти Ғаллаорол туман бўлими давлат ижрочиси Сардор Қўшбоқов ҳам иштирок этди.
Қувонарлиси мусобақада С.Қўшбоқов “Kick light” йўналишида 84 кг вазн тоифасида рингда мезбон спортчини финалда 0:3 ҳисобида мағлуб этиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди.
Маълумот ўрнида, ушбу ходим муқаддам пойтахтимизда ўтказилган кикбоксинг бўйича халқаро мусобақада 3-ўринни қўлга киритган эди.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги
саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook