Шу кунларда содир бўлган ёки содир бўлиш эҳтимоли катта бўлган ҳаётий воқеа….
Бир ўқитувчи тоифа тестларида 90 балл олибди. Унинг бу натижаси ўзи ишлаётган туманидаги ўқитувчилари орасида энг юқори бўлгани учун кейинги йилда Вазир жамғармасидан тўлаб бериладиган устамаларга биринчи рақамли талабгор сифатида эътироф этилиб турибди.
Шу ўқитувчи тестдан чиқиб, эслаб қолган саволларини ҳаммасини тестга кирмаган ҳамкасбларига улашибди.
Натижада, ундан кейин кирган тумандош ҳамкасбларидан тўққиз нафари 92 ва ундан юқори балл тўплаб, туманидаги энг юқори натижа қайд этган ўқитувчилар сифатида Вазир жамғармасининг биринчи босқичидан ўтган ҳисобланибди.
90 балл олган ўқитувчи эса, ўз-ўзидан бу устама учун танловларда иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлиб қолибди.
Қиссадан ҳисса - ўзингиздан!