Жисмоний тарбия ва спорт менежменти фани бўйича мобил дарслик ишлаб чиқилди
Жисмоний тарбия ва спорт менежменти фани жисмоний тарбия ва соҳасида спорт менежери, спорт маркетологи, менежер-иқтисодчи, иш юритувчи, кадрлар масалалари бўйича менежер, реклама бўйича менежер, креатив (ижодкор) менежер, инвестиция ва инновацион лойиҳаларни бошқариш бўйича менежерларни тайёрлашда муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга.
Фаннинг бош мақсади – жисмоний тарбия ва спорт бошқарувининг асосий қонуниятлари, тамойиллари, категориялари, қонун-қоидалари, вазифалари, усуллари, бошқарувда ахборот технологияси ҳамда бошқарувнинг самарадорлик натижаларини назарий ва амалий томондан чуқур ўрганишдан иборат.
Ушбу мобил дарслик Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг 5610800-Жисмоний тарбия ва спорт менежменти бакалаврият таълим йўналиши талабалари ва магистрантлар, докторант ва профессор-ўқитувчилар учун мўлжалланган.
@Nursaidovuz